19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 20:08
Мақолалар 👁 181

БИРОВ ЗОР, БИРОВ БЕЗОР...

БИРОВ ЗОР, БИРОВ БЕЗОР...

Яқиндагина товуғимиз жўжа очди. Жўжалари бир-биридан ёқимтой, бир-биридан ширин. Эркалатиб, жўжаларидан бирортасини қўлимга олмоқчи бўлсам она товуқ ёнимга қанотларини ёйганча ҳурпайиб келиб, важоҳатини кўрсатади. Она товуқ ўнта боласини ортига эргаштириб олади-да, даланинг ўртасида туриб гоҳ осмонга, гоҳ ён-атрофга аланглаб, жўжаларидан кўз узмайди. Мабодо бирорта бегона мушук ёки дайди итга кўзи тушса, “қақағ”лаганча бизга хабар беради...

Қўшнимиз сигирини соғишидан олдин бузоқчасини она сигирнинг олдига боғлаб қўяди. Қўшни янгам то сутни соғиб бўлгунга қадар она сигир бузоқчасини ялаб, эркалайди. Агарда бузоқчани ёнига боғламаса, жонивор сут бермайди. Халқ тили билан айтганда “иймай” қўяди... Мана она меҳри! Мана оналик масъулияти!                                                                                                                                      Яратган Эгам меҳр туйғусини жамики махлуқотга тенг тақсимлаган: Табиатга ҳам, жамиятга ҳам. Ҳар иккисига ҳам она меҳри сув ва ҳаводай зарур. Ҳар иккисида ҳам онага буюк зот, дунёдаги энг мукаммал зот дея қаралади.  Аммо, бир оғриқли савол қийнайди. Ҳамма оналарни ҳам буюк, деб айта оламизми? Бола туққаннинг ҳаммаси оналик мақомига лойиқми? Афсуски, йўқ!

Бугун жиноятчилик деб аталган жирканч кўчада яна бир жиноят тури пайдо бўлиб, авж олмоқдаки, айримлар учун бу одатий “бизнес”га айланаётгандай. Бу – бола олди-сотдиси, яъни фарзанд савдоси.   Ё алҳазар! Инсоният шу қадар тубанлашиб кетдими, ўзи дунёга келтирган норасидани ўзи сотса?! Бундай мудҳиш жиноятларни ОАВ орқали ҳар куни кўравериб, эшитавериб одатий ҳолга ҳам айланиб қолди. Шу ўринда, интернет материаллари асосида тайёрланган статистикага диққатингизни қаратмоқчиман.

Интернет тармоқларидаги хабарларга кўра, ана шундай болафурушлардан биттаси А.Ў исмли аёл 2020 йилнинг июль ойида ўз ҳамшаҳари X.M билан танишиб, ҳозирда шароити оғирлиги ва моддий томондан қийналаётгани сабаб пул кераклигини, бунинг эвазига ўз фарзанди – 2019 йилда туғилган Ў.ни 17 минг АҚШ долларига сотишини айтади. Ва бу ҳақида хабар топган ИИБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, аёлга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади. Аввалроқ, Сирдарёда тўрт кунлик чақалоғини 20 минг долларга сотаётган аёл, Хивада 4 ойлик қизини 120 млн. сўмга пулламоқчи бўлган ҳамда Наманганда 6 ойлик чақалоғини 1,9 млн. сўмга сотиб юборган турмушга чиқмаган аёл қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди, – дейилади ижтимоий тармоқлардан бирида. Сўнгги уч йил мобайнида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси бўйича 185 та ҳолат аниқланган. Ушбу жиноятларнинг асосий сабаблари оналарнинг ижтимоий-моддий жиҳатдан ҳимоясизлиги ва никоҳсиз туғилган болалар туғилишини яшириш истаги эканлиги маълум бўлган.

Сабабларга эътибор беринг, ижтимоий-моддий ҳимоясизлик ва никоҳсиз туғилган болалар... Никоҳсиз туғилган болалар бу ўз олдига, алоҳида мавзу. Бироқ, ижтимоий-иқтисодий етишмовчилик менинг назаримда, ўз туққан фарзандини сотиб юборишга асло сабаб бўла олмайди. Шу каби жиноятларни амалга оширган кўпчиликнинг топиб олган гапи шу – моддий етишмовчилик.             Сўнгги йилларда бўш иш ўринларини яратиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлатимиз томонидан қанчадан-қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорликка кенг йўл очилмоқда. Мана шундай имкониятлар яратилган бир шароитда, фарзандини сотиб юборишнинг сабаби – пул танқислиги, дейиш ўта уят. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади. Агар бола савдосининг сабаби ҳақиқатан моддий етишмовчилик бўлса, у ҳолда, болани сотиб, пулни чўнтакка урган она шу пул эвазига вақтинча яхши яшаши мумкиндир. Лекин ўша пул тугагач қандай кун кўради? Яна бола туғиб, яна сотадими?!

Аслида бундай қабиҳ жиноятларнинг асосий сабаби – дангасалик, боқимандалик, ориятсизликдир! Ана шу учта салбий иллат одамларни осон пул топиш ва бойлик орттириш томон етаклайди. Ва охирида совуқ панжаралар ортига итаради. Нима бўлганда ҳам кимлар учундир хулоса қилишдан йироқмиз. Ҳолбуки, инсон ҳаёти давомида “муқаддима” ва “хулоса”ларни ўзи яратади. Демоқчи бўлганим, катталарнинг хатоси учун болалар бадал тўламаслиги керак.

Азиза МАДРАҲИМОВА,

ҚДУ талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026