15.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.11.2026, 11:52
Жамият 👁 4,739

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот

2026 йил 8 сентябрь куни Амударё тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 24-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси Алишер Йўлдошев очиб берди ва олиб борди. Мажлис Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари садолари остида бошланди.

Сессияда дастлаб Амударё тумани бўйича “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йил 2-мавсумида ғолиб бўлган лойиҳаларни “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ҳисобидан молиялаштириш ҳамда ушбу мақсад учун Амударё тумани маҳаллий бюджети маблағларини йўналтириш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди. Мазкур масалалар юзасидан Амударё тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Йўлдошев ҳисобот берди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг “Ташаббусли бюджет” жараёни иккинчи мавсумини молиялаштириш учун жами 16 миллиард сўмдан ортиқ маблағ шакллантирилган. Депутатлар 4 149 та овоз тўплаган Жумуртов шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи йўлнинг 6 километр оралиғидан Ўзбекистон маҳалласи ва Қизилчоли маҳалласига олиб борадиган Дамба йўлини асфальт қилиш лойиҳасини муҳокама қилишди. Қиймати 1 миллиард 647 миллион сўм бўлган мазкур лойиҳани қўшимча ғолиб деб топиш учун 236 миллион сўм маблағ етишмаётгани қайд этилди. Сессияда 2026 йил иккинчи чорак туман маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ортиқча бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан 236 миллион сўмни туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказиш ҳамда ушбу ташаббусини ғолиблар қаторига қўшиш таклифи билдирилди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги — “Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси” даромадлари ва харажатлари ижроси ҳамда маҳалла институтини ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорларнинг ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Амударё туман бўлими раҳбари Алишер Йўлдошев ҳисобот берди.

Ҳисоботда қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида маҳалла ҳудудларидаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, ёритиш тизими, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ҳамда оқова сув тизимларини таъмирлаш ва тиклаш, шунингдек, эҳтиёжманд оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилган.

Уюшма томонидан фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 15 та компьютер техникаси, 13 та принтер ва 20 та мебель жамланмаси берилган. Шунингдек, 8 та маҳалла биносида таъмирлаш ишлари олиб борилган. Ушбу тадбирлар учун 319 миллион сўм маблағ сарфланган.

Бундан ташқари, 8 нафар кам таъминланган оила хонадонига қуёш панеллари олиш учун 176 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган. 19 нафар кам таъминланган фуқаронинг уй-жойи таъмирланиб, ушбу ишлар учун 125 миллион сўм маблағ сарфланган.

Сессия кун тартибида шунингдек, “Амударё туманида мактабгача таълимни такомиллаштириш ва ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида”ги масала муҳокама қилинди. Мазкур масала юзасидан Амударё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов ҳисобот берди.

Ҳисоботда қамров даражаси паст, камбағаллик даражаси юқори ҳудудларда 2026 йил давомида 18 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини янгидан очиш ва фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилгани таъкидланди. Йил бошидан буён эса режалаштирилганидан ортиқ — 22 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилгани қайд қилинди.

2026-2027 ўқув йилида Бештом маҳалласи ҳудудида 150 ўринли, Оқ олтин овули ҳудудида эса 90 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотларининг янги биноларини қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Сессия кун тартибидан, шунингдек, депутатларнинг ўз фаолияти юзасидан сайловчилар олдида ахборот беришининг режа-жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам ўрин олди. Мазкур масала юзасидан Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши котибияти мудири Мансур Ўразбоев ахборот берди.

Сессияда кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Депутатларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, берилган саволларга мутасаддилар томонидан тегишли жавоблар қайтарилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026