02.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.11.2026, 23:31
Жамият 👁 32

Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди

Бугунги глобаллашув ва ахборот алмашинуви тобора жадаллашиб бораётган даврда жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, аҳолининг маънавий дунёқарашини юксалтириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, мавжуд вазифалар ижросини таҳлил қилиш ва келгусидаги устувор йўналишларни белгилашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ва давлат ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалалари бўйича қўмита раиси Шарапат Отемисов, Амударё тумани ҳокими ўринбосари Жасур Яхшимов, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллалардаги масъуллар иштирок этди.

Йиғилишда Амударё тумани Маънавият ва маърифат кенгашининг 2026 йилнинг ўтган 10 ойи давомида амалга оширган ишлари, ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган “Йўл харитаси” ижроси ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирлар самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида маънавий-маърифий ишларни шунчаки тадбирлар ташкил этиш билан чеклаб қўймасдан, уларнинг мазмуни, таъсирчанлиги ва амалий натижадорлигига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Чунки маънавий тарбия узлуксиз жараён бўлиб, у инсоннинг кундалик ҳаёти, меҳнат фаолияти, оилавий муносабатлари ва жамиятдаги ўрни билан чамбарчас боғлиқдир.

Шу боис корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий ишлар ҳолатини мунтазам ўрганиш, мониторинг тадбирларини тизимли ташкил этиш, белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. Меҳнат жамоаларида соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, ходимларнинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий дунёқарашини юксалтириш, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарурлиги билдирилди.

Айниқса, бугунги мураккаб ахборот маконида ёшлар ва аҳолининг турли ёт ғоялар, зарарли ахборот хуружлари ҳамда маънавий таҳдидларга нисбатан мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири эканлиги алоҳида қайд этилди. Бу борада тарғибот ишларини замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш, аҳолига ишончли ва холис маълумотларни етказиш, ёшларни мустақил фикрлашга ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилишда маҳаллалар, таълим муассасалари ва меҳнат жамоалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг эҳтиёжи ва ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, маънавий-маърифий тадбирларни манзилли ташкил этиш зарурлиги билдирилди. Ўтказилаётган учрашув, давра суҳбатлари, маърифий мулоқотлар ва тарғибот тадбирлари қуруқ ҳисобот учун эмас, балки инсонлар дунёқарашида ижобий ўзгаришлар ясашга хизмат қилиши лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини баҳолашда тадбирлар сонидан кўра, уларнинг амалий натижаси, қамрови ва аҳоли онгига таъсирини асосий мезон сифатида белгилаш лозимлиги таъкидланди. Бу эса масъул ташкилотлардан ташаббускорлик, изчиллик ва ўзаро ҳамкорликни талаб этади.

Муҳокамалар якунида тегишли раҳбар ва масъулларга белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мониторинг ишларини кучайтириш ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича аниқ натижаларга эришиш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026