10.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
10.11.2026, 03:52
Фан ва таълим 👁 1,133

Амударё туманида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланди

Инсон ҳаётида шундай касб эгалари борки, уларнинг шарафли ва машаққатли меҳнатини оддий сўзлар билан таърифлаш қийин. Улар ёш авлодга нафақат билим беради, балки ҳаёт йўлини кўрсатади, эзгулик ва бунёдкорликка чорлайди, келажак сари дадил қадам ташлашга ундайди. Бу — устоз ва мураббийлардир.

Амударё туманида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида ҳам ана шундай фидойи касб эгаларига юксак эҳтиром кўрсатилди.

Туман Маданият бўлимида ташкил этилган тадбир Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон давлат мадҳиялари садоси остида бошланди. Туман ҳокими ўринбосари Жасур Яхшимов сўзга чиқиб, туман ҳокимининг устоз ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Туман ҳокимининг табригида таъкидлаганидек, бугунги кунда таълим тизимини ривожлантириш, ўқитувчиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳамда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар бунинг амалий ифодасидир.

2026 йил давомида Инвестиция дастури асосида 30- ва 65-сонли умумтаълим мактабларида реконструкция, 37-сонли мактабда эса капитал таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Айни пайтда 39-сонли мактабда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 32-сонли мактабгача таълим ташкилотида 90 ўринли бино реконструкция қилинмоқда. Оқ олтин ва Бештом овул ҳамда маҳалласи ҳудудида эса 150 ўринли янги мактабгача таълим ташкилотлари барпо этилмоқда.

Халқаро ташкилот (ОПEК) маблағлари ҳисобидан 57-сонли мактабда 120 ўринли қўшимча бино ва 12х24 метр ҳажмдаги спорт зали, 64-сонли мактабда эса 330 ўринли қўшимча бино ҳамда замонавий спорт зали қурилиб, фойдаланишга топширилди. 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биносида эса 90 ўринли янги бино қурилиши давом этмоқда.

Буларнинг барчаси туманда ёш авлодга замонавий ва сифатли таълим-тарбия бериш учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларнинг амалий натижасидир.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, давлат томонидан ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш учун яратилган имкониятлар ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги қарорига асосан, аттестацияда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга 70 фоизлик устама тўланиши белгиланган. 2026 йилда Амударё туманидан 73 нафар ўқитувчи мазкур юқори натижани қайд этиб, ойлик маошларига 70 фоизлик устама олиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан ташкил этилган Вазир жамғармаси ҳисобидан энг юқори натижаларни қайд этган малакали педагогларга ҳам қўшимча рағбатлантиришлар берилмоқда. Жорий 2026–2027 ўқув йилида туманнинг 20 нафар фидойи педагоги тегишли синовлардан муваффақиятли ўтиб, маошларига қўшимча 7,5 миллион сўмлик устама олиш имкониятига эга бўлди.

64-сонли мактабнинг ҳуқуқ фани ўқитувчиси Нодира Раҳимова эса “Йил ўқитувчиси” танловида мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, 616 миллион сўмлик пул мукофотига сазовор бўлди.

Бу рақамлар ортида эса ўз касбига садоқат, тинимсиз изланиш ва юксак масъулият билан меҳнат қилаётган устозларнинг заҳмати мужассам.

Мактабгача таълим тизимида ҳам ютуқлар салмоқли. 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосари Саломат Тураева Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган “Йил тарбиячиси–2026” танловининг республика босқичида “Энг намунали директор ўринбосари” номинацияси бўйича 3-ўрин соҳиби бўлди.

Бундай ютуқлар туман таълим тизимида меҳнат қилаётган устоз ва мураббийларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги, изланувчанлиги ва масъулиятининг ёрқин ифодасидир.

Байрам тадбирида ана шундай ютуқларга ҳисса қўшаётган, таълим-тарбия соҳасида самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ устоз ва мураббийлар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов ҳам сўзга чиқиб, соҳа фидойиларининг меҳнати ва эришаётган ютуқлари ҳақида фикр билдирди.

Байрам тадбири туман Маданият бўлими ижодкорлари томонидан тайёрланган бетакрор саҳна чиқишлари, дилбар куй-қўшиқлар ва мусиқий дастур билан кўтаринки руҳда давом этди.

Дарҳақиқат, устозга берилган эҳтиром — келажакка берилган эҳтиромдир. Зеро, бугун мактабда, боғчада ёш авлод қалбига билим, тарбия ва эзгулик уруғини қадаб келаётган устозларнинг заҳматли меҳнати эртанги куннинг бунёдкор авлодини вояга етказади. Ўз ҳаётини ёш авлод таълими ва тарбиясига бағишлаган барча устоз ва мураббийларнинг фидойи меҳнати ҳамиша юксак эътирофга лойиқ.

Азиз устоз ва мураббийлар! Сизларни касб байрамингиз билан самимий муборакбод этамиз. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026