19.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.11.2026, 09:49
Жамият 👁 534

Йўл ҳаракати хавфсизлиги: кундалик хизмат ва устоз қадри

Йўлларда қатновнинг тиғизлашиши ҳайдовчилар ва пиёдалар учун қулай шароитлар яратиш, ҳаракат қоидаларига риоя этилишини таъминлаш масалалари соҳа ходимлари олдидаги энг долзарб вазифалардан саналади. Бу вазифани Амударё тумани ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси вакиллари ҳар куни шараф билан уддалаб келмоқда.

Бўлинма ходимларининг иш куни анъанавий тартибда бошланади: улар ҳар куни эрталаб ички ишлар бўлими биноси олдида сафланиб, жорий кун учун белгиланган вазифаларни муҳокама қилади ва раҳбариятдан тегишли топшириқларни олади. Шундан сўнггина ҳар бир ходим ўзига бириктирилган ҳудудга йўл олади.

Қайд этиш жоизки, 1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни арафасида бўлинма ходимларининг навбатдаги иш куни бироз бошқачароқ бошланди. Яъни улар кундалик хизмат вазифалари билан бир қаторда, ўзларига касб сирларини ўргатган устозларини эслаш ва эъзозлашни ҳам ўринли деб билдилар.

Ходимлар соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, айни пайтда нафақада бўлган устозлари — Шерзод Камалов ва Қадамбой Қаражановлар хонадонига ташриф буюрдилар. Улар устозларини байрам билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширдилар ва нафақадаги устозлари билан самимий суҳбат қурдилар.

Учрашув чоғида устозлар ўз меҳнат фаолияти давомида орттирган тажрибаларини ўртоқлашиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда масъулият, сабр-тоқат ва фуқаролар билан муомала маданиятининг аҳамияти ҳақида сўз юритдилар. Ёш ходимлар учун бу суҳбат амалий сабоқ вазифасини ўтади, зеро йиллар мобайнида тўпланган ҳаётий тажриба ҳеч қайси дарслик ёки қўлланмада тўлиқ акс этмайди. Бу борада устозларнинг ўрни беқиёс.

Шу билан бирга, бундай ташрифлар касб ворисийлигини сақлаш, ёш авлодга устоз қадрини англатиш нуқтаи назаридан алоҳида қиймат касб этади, зеро ҳар бир соҳада эришилган натижанинг пойдеворида ўз вақтида билим ва тажриба улашган мураббийларнинг меҳнати турганини инобатга олган ҳолда, бу анъанани давом эттириш муҳим саналади.

Шундан сўнг бўлинма ходимлари ўз фаолиятларини давом эттириб, хизмат вазифалари доирасида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича рейд тадбирларини амалга оширдилар.

Рейд жараёнида ҳаракат қоидаларига риоя этилиши назоратдан ўтказилиб, тартиб-қоидаларни бузган ҳайдовчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди. Шунингдек, аниқланган қоидабузарликлар юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Назорат тадбирлари, биринчи навбатда, қоидабузарликларга йўл қўймаслик, эҳтимолий хавфни ўз вақтида бартараф этиш мақсадини кўзлаган ҳолда ташкил этилди.

Бундан ташқари, ходимлар ҳайдовчилар ва пиёдалар билан суҳбатлар ўтказиб, тезликни чеклаш, хавфсизлик камарини тақиш, йўлни белгиланган жойдан кесиб ўтиш каби оддий, лекин ҳаёт учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга талабларга амал қилиш зарурлигини алоҳида кўрсатиб ўтдилар. Суҳбатлар чоғида йўл ҳаракати иштирокчиларининг эътибори, айниқса, бир лаҳзалик эътиборсизлик жуда оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигига қаратилди.

Кўриниб турганидек, бўлинма ходимларининг кундалик хизмати фақат қоидабузарликларни аниқлаш билан чекланмай, балки инсон ҳаётини асраш, йўлда ўзаро ҳурмат муҳитини қарор топтириш, устоз-шогирд анъаналарини эъзозлаш каби кенг қамровли мазмунга эга. Бу йўналишдаги изчил ҳаракат келгусида ҳам хавфсиз йўл муҳитини шакллантиришнинг ишончли омили бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026