28.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.11.2026, 11:44
Иқтисодиёт 👁 9

Амударёда иқтисодий ислоҳотлар ижроси таъминланмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада қабул қилинаётган Президент қарорлари ижросини жойларда самарали ташкил этиш, ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш муҳим масала саналади.

Амударё тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан ҳам белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ҳамда аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октабрдаги “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида туманда “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа учун Қиличбой ва Куюк кўпир овул фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига республика бюджетидан 5 миллиард сўмдан, жами 10 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан лойиҳа доирасидаги маблағларнинг манзилли йўналтирилиши ҳамда белгиланган тадбирларнинг молиявий таъминотига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, икки маҳаллада 5 та воркоут ва 4 та болалар майдончаси ташкил этиш, 3 километр пиёдалар ва велойўлаклар барпо қилиш, 110 дона тунги ёритиш чироғи ҳамда 1 дона “ақлли” светофор ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, 5 километр йўлда жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш, 3 километр узунликдаги электр тармоқлари кабелларини замонавий СИП кабелларга алмаштириш, 250 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш, 2 та кичик бозорча ташкил этиш ва 0,8 километр йўлга асфальт ётқизиш кўзда тутилган.

Лойиҳа натижасида ушбу икки маҳалланинг инфратузилмаси яхшиланиб, 14 та тадбиркорлик субъекти фаолияти кенгайтирилади, янгидан 45 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилади. Натижада жами 75 та янги иш ўрни яратиш ва бюджетга қўшимча 800 миллион сўм даромад тушириш имконияти юзага келади.

Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишлар “оғир” тоифадаги маҳаллаларни ривожлантириш орқали ҳам изчил давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги 49-сонли ҳамда 2026 йил 21 февралдаги 70-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги “оғир” маҳаллаларни ихтисослаштириш ва зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича дастур шакллантирилган.

Мазкур дастурга Амударё туманидан 7 та маҳалла — Жумуровул, Юқори қишлоқ, Жумуртов, Қорамон, Қумёп, Назархон ва Ўзбекистон маҳаллалари киритилган. Ушбу маҳаллалардаги лойиҳаларни амалга ошириш учун республика бюджетидан ҳар бирига 3 миллиард сўмдан, жами 21 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Дастур доирасида аҳоли томорқаларини оқар сув билан таъминлаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш каби долзарб масалаларни ҳал этиш кўзда тутилган. Бу эса маҳаллаларда тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш учун муҳим замин яратади.

Жумладан, Юқори қишлоқ маҳалласида учта муҳим лойиҳа белгиланган. Дастлаб, 665 та хонадоннинг 3,1 гектар томорқасини оқар сув билан таъминлашни яхшилаш учун 70 миллион сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, Навқирон авлод ва Ғаллакор кўчаларига 250 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш учун 420 миллион сўм, Манзара, Навқирон авлод, Посбонлар, Фермерлар ва Миллий истиқлол кўчаларига бетон устунлар орқали электр тармоғи тортиш учун 1 миллиард сўм йўналтирилган. Бундан ташқари, маҳаллани туман маркази ва қўшни ҳудудлар билан боғловчи йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш учун 1 миллиард 510 миллион сўм ажратилган.

Қорамон маҳалласида ҳам аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, муҳим инфратузилма лойиҳалари шакллантирилган. Жумладан, 150 та хонадоннинг 2,1 гектар томорқасини оқар сув билан таъминлашни яхшилаш мақсадида 250–300 диаметрли насос ўрнатиш учун 200 миллион сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, Кексахонлар ва Умидли кўчаларига 250 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш, электр тармоқларини бетон устунлар орқали тортиш ҳамда Буюк авлод ва Мажнунтол кўчаларига 160 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш ишлари ҳам дастурга киритилган.

Қайд этиш жоизки, Президентимизнинг 2024 йил 20 декабрдаги 223-сонли Фармони ижроси доирасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Туманда 2025 йилнинг биринчи босқичида умумий қиймати 2,91 миллиард сўмлик 2 та драйвер лойиҳа тўлиқ амалга оширилди. Жумладан, “Бештом” маҳалласи ҳудудида А-380 халқаро автомобиль йўли бўйида савдо ва сервис шохобчалари, Амударё соҳилида эса туристик ва дам олиш масканлари ташкил этилди. Натижада 170 та янги иш ўрни яратилиб, 18 та янги тадбиркорлик субъекти фаолияти йўлга қўйилди.

2025 йилнинг иккинчи босқичида яна 2 та лойиҳа шакллантирилиб, Манғит деҳқон бозорини замонавий савдо марказига кўчириш ҳамда А-380 автомобиль йўли бўйидаги савдо ва сервис объектларини инфратузилма билан таъминлаш ишлари белгиланди. Мазкур лойиҳалар натижасида 235 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

2026 йилнинг биринчи босқичида эса республика бюджетидан ажратиладиган 9,7 миллиард сўм маблағ ҳисобидан Чордара маҳалласи ҳудудида яна бир йирик драйвер лойиҳа амалга оширилмоқда.

Бунёдкорлик ишлари доирасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун зарур инфратузилма яратилмоқда. Амударё тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан мазкур дастурлар ижросини молиявий жиҳатдан таъминлаш, лойиҳаларни манзилли шакллантириш ва ажратилган маблағларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

Энг муҳими, амалга оширилаётган лойиҳалар оддий инфратузилма янгиланиши билангина чекланмайди. Улар аҳолининг кундалик ҳаётини яхшилаш, томорқалардан унумли фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва оилалар даромадини оширишга хизмат қилади.

Зеро, иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мезони — ажратилган маблағларнинг аниқ натижага айланиши, ҳар бир маҳаллада ривожланиш ва ҳар бир хонадонда фаровонликни таъминлашдир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жайхун маҳалласида профилактика инспекторининг боғи барпо этилмоқда ▶ Жайхун маҳалласида профилактика инспекторининг боғи барпо этилмоқда 27.11.2026 Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга амалий кўмак кўрсатилмоқда ▶ Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга амалий кўмак кўрсатилмоқда 26.11.2026 Автомобиль ювиш шохобчаларида тарғибот ишлари олиб борилди ▶ Автомобиль ювиш шохобчаларида тарғибот ишлари олиб борилди 26.11.2026 Чорва моллари ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Чорва моллари ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда 26.11.2026 2027 йил ҳосили учун 12 минг гектар ер шудгорланмоқда ▶ 2027 йил ҳосили учун 12 минг гектар ер шудгорланмоқда 26.11.2026 3-сонли техникумда Конституция олимпиадаси ғолиблари аниқланди ▶ 3-сонли техникумда Конституция олимпиадаси ғолиблари аниқланди 25.11.2026 Кутубхона ҳафталиги ёшлар ва ҳарбийлар учрашуви билан якунланди ▶ Кутубхона ҳафталиги ёшлар ва ҳарбийлар учрашуви билан якунланди 25.11.2026 Қорақалпоғистонда ичимлик суви сифати бўйича 1614 та таҳлил ўтказилди ▶ Қорақалпоғистонда ичимлик суви сифати бўйича 1614 та таҳлил ўтказилди 25.11.2026 Халқ дeпутатлари Амударё туман Кeнгашининг 27-сeссияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ дeпутатлари Амударё туман Кeнгашининг 27-сeссияси тўғрисида ахборот 24.11.2026 36-сонли мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги ўргатилди ▶ 36-сонли мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги ўргатилди 24.11.2026 Амударёда ЎзЛиДеП туман Кенгаши конференцияси янги вазифаларни белгилади ▶ Амударёда ЎзЛиДеП туман Кенгаши конференцияси янги вазифаларни белгилади 23.11.2026 АМУДАРЁ ТУМАНИДА «ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁ ТУМАНИДА «ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 23.11.2026 Газ ва электр таъминоти Прокуратура назоратида ▶ Газ ва электр таъминоти Прокуратура назоратида 23.11.2026 «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026