16.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.11.2026, 14:51
Жамият 👁 17

БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ

Давлат байроғи — миллатнинг ғурури, халқнинг шаъни, мустақиллик ва озодликнинг ёрқин тимсолидир. У ҳилпираган масканда Ватанга муҳаббат, миллий ифтихор ва бирдамлик туйғулари янада юксалади. Зеро, байроқ — барчамизни ягона мақсад, ягона Ватан ва муштарак қадриятлар атрофида бирлаштирувчи муқаддас рамздир.

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остидаги умумхалқ байроқ эстафетаси Амударё туманида ҳам кўтаринки руҳда давом этди. Тадбир доирасида Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикасидан Хоразм вилоятига тантанали равишда топширилди. Ушбу рамзий маросим икки қўшни ҳудуд ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик ришталарининг, халқимизга хос меҳр-оқибат ва бирдамликнинг ёрқин ифодасига айланди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилган янги Амфитеатрда мазкур тантанали тадбирга пухта ҳозирлик кўрилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳамда Амударё тумани раҳбарлари, нуронийлар, жамоатчилик фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Нукус шаҳридан ҳамда Хоразм вилоятидан ташриф буюрган меҳмонлар тантанали равишда кутиб олинди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар давлат байроғи халқимизнинг мустақиллик йўлидаги орзу-интилишлари, миллий ўзлиги, шаъни ва ғурурини мужассам этган бебаҳо рамз эканини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” ғояси остида ташкил этилаётган мазкур эстафета мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элат вакилларини ягона Ватан атрофида жипслаштириш, ёш авлод қалбида ватанпарварлик ва дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи — мамлакатимиз суверенитети, давлат мустақиллиги, халқимизнинг миллий ўзлиги, шаъни ва ғурурини ўзида мужассам этган муқаддас давлат рамзидир. 1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VIII сессиясида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши билан мустақил юртимизнинг давлат рамзларидан бири расман тасдиқланди. Бу тарихий воқеа халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан, миллий давлатчилигимиз ва мустақиллигимиз мустаҳкамланаётган даврнинг муҳим саҳифаларидан бири бўлди.

Орадан 35 йил ўтиб, бугун ҳам муқаддас байроғимиз халқимиз қалбида Ватанга муҳаббат, миллий ифтихор ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини уйғотиб келмоқда. Халқаро майдонларда, нуфузли мусобақалар ва турли тантанали тадбирларда байроғимизнинг баланд кўтарилиши ҳар бир юртдошимиз қалбида чексиз фахр ва ифтихор ҳиссини уйғотади.

Давлат байроғини эъзозлаш, унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш — мустақиллигимизни қадрлаш, Ватанимиз шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш демакдир. Шу маънода, Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида ташкил этилаётган умумхалқ байроқ эстафетаси алоҳида аҳамият касб этади.

Умумхалқ байроқ эстафетаси 2026 йил 11 ноябрь куни Нукус, Термиз ва Андижон шаҳарларидан уч йўналишда старт олди. Мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб давом этаётган ушбу ташаббус доирасида Давлат байроғи турли ҳудудларда тантанали кутиб олиниб, авлодлар давомийлиги, халқ бирдамлиги ва Ватанга садоқат ғоялари кенг тарғиб этилмоқда. Эстафетанинг якуний манзили Тошкент шаҳри бўлиб, 18 ноябрь куни Давлат байроғини Халқлар дўстлиги майдонида тантанали кутиб олиш режалаштирилган.

Амударё туманида бўлиб ўтган мазкур тадбир иштирокчилар қалбида унутилмас таассуротлар қолдирди. Бугун юртимиз узра ҳилпираётган муқаддас байроғимиз халқимизнинг тинчлиги, осойишталиги, фаровонлиги ва порлоқ келажагига бўлган ишончининг ёрқин ифодаси бўлиб қолаверади.

Муқаддас байроғимиз ҳамиша юксакларда ҳилпирайверсин!

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026