09.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
09.11.2026, 15:05
Саломатлик 👁 12

Аҳоли саломатлиги — олий қадрият

Инсон саломатлиги — жамиятнинг энг бебаҳо бойлиги, давлат тараққиёти ва халқ фаровонлигининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Тиббиёт соҳаси нафақат хасталикларни даволаш, балки инсон саломатлигини сақлаш, турли касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта босқичда аниқлаш орқали умумий ҳаёт сифатига сезиларли таъсир кўрсатади. Соғлом жамият соғлом инсонлардан ташкил топади, шу боис сифатли тиббий хизмат кўрсатиш аҳолининг меҳнатга лаёқатли бўлиши, узоқ ва самарали ҳаёт кечиришига хизмат қилиши билан давлат учун стратегик аҳамият касб этади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотларнинг асосий мақсади — аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва уларни жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқишдан иборатдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда замонавий тиббиёт марказлари ва клиникалар қурилиши жадаллашиб, жойлардаги шифохона ва поликлиникалар энг янги тиббий ускуналар билан таъминланмоқда. Бу эса аҳолига ўз ҳудудларидан узоқлашмай туриб, юқори сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратмоқда.

Халқ саломатлиги посбонларининг машаққатли меҳнатини эътироф этиш мақсадида, 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси касб байрами сифатида кенг нишонланади. Амударё туманида ҳам Тиббиёт ходимлари куни кўтаринки руҳда ва кенг миқёсда нишонланди.

Таъкидлаш ўринлики, Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида қатор салмоқли ютуқларга эришилмоқда. Бугунги кунда туман аҳолисининг 66,3 фоизи қишлоқларда, 33,7 фоизи эса шаҳарда истиқомат қилади. Аҳоли саломатлиги йўлида 421 ўринли туман марказий шифохонаси, кунига 1 минг 455 қатнов қувватига эга бўлган 14 та амбулатория-поликлиника муассасаси ҳамда 11 та маҳалла тиббиёт пункти самарали фаолият юритмоқда.

Ҳозирда бирлашма тизимида 311 нафар шифокор ва 1 минг 375 нафар ўрта тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда. Қишлоқ ҳудудларидаги 38 минг 840 та хонадонга 93 нафар умумий амалиёт шифокори ва 359 нафар ўрта тиббиёт ходими, шаҳардаги 12 минг 669 та хонадонларга эса кўп тармоқли марказий поликлиниканинг 102 нафар шифокори ва 183 нафар ўрта тиббиёт ходими фидойилик билан хизмат кўрсатиб келмоқда. Жорий йилда 78 нафар шифокор ва 29 нафар ўрта тиббиёт ходими ўз малакасини оширди.

Тизимли ишлар самараси ўлароқ, 2026 йилнинг 9 ойи давомида туман бўйича умумий ва бирламчи касалланиш кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайишига эришилди. Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасаларида шифокорлар қабулига жами 776 минг 177 та қатнов қайд этилиб, уларнинг 51,1 фоизи профилактик кўриклар ҳиссасига тўғри келди. Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар режаси 98,9 фоизга бажарилиб, қамраб олинган 200 минг 521 нафар аҳоли орасида аниқланган 55 минг 292 нафар бемор амбулатор, стационар ва санатория шароитида соғломлаштирилди. Бундан ташқари, 1 минг 892 нафар беморга республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида даволаниш учун электрон йўлланмалар берилди.

Стационар хизмат йўналишида 9 ой мобайнида туман марказий шифохонасида 16 минг 43 нафар бемор даволаниб чиқди ва режа 134,6 фоизга бажарилди. Шифохонада жами 1 минг 638 та жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилган бўлса, шундан 175 тасини юқори технологияли мураккаб операциялар ташкил этди. «103» тез тиббий ёрдам хизматининг марказдаги 5 та бригадаси ва ҳудудлардаги 11 та шахобчаси орқали 46 минг 554 нафар чақирувчига тезкор тиббий ёрдам кўрсатилди.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳадаги энг муҳим йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Ҳисобот даврида туманда 3 минг 104 нафар чақалоқ дунёга келди. Қувонарлиси, тизимли тиббий назорат натижасида 2026 йилнинг 9 ойи давомида туманда оналар ўлимига умуман йўл қўйилмади, гўдаклар ўлими кўрсаткичи эса ўтган йилга нисбатан камайишига эришилди.

Ҳисобга олинган ҳомиладор аёллар тўлиқ перинатал ультратовуш скринингидан, 2 минг 654 нафар чақалоқ неонатал скринингдан ўтказилди. Шунингдек, вояга етмаган 68 минг 426 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, хасталик аниқланган 14 минг 750 нафар бола соғломлаштирилди ҳамда 44 минг 529 нафар бола режали ва эпидемиологик кўрсатмалар асосида эмланди. Туғиш ёшидаги 28 минг 17 нафар аёл кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланган 10 минг 498 нафар хотин-қиз ўз саломатлигини тиклади. Айни пайтда 45–65 ёшли 5 минг 204 нафар аёл кўкрак бези саратони, 35–55 ёшли 4 минг 848 нафар аёл бачадон бўйни саратони бўйича онкоскринингдан ўтказилди.

Аҳолининг 40 ва ундан катта ёшдаги қатлами орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларини эрта аниқлаш мақсадида 10 ой давомида 47 минг 354 нафар фуқаро кардиологик, 48 минг 126 нафар фуқаро эса қандли диабет бўйича эндокринологик скринингдан ўтказилиб, касаллик аниқланган 264 нафар бемор диспансер назоратига олинди. Бундан ташқари, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида маҳаллалар ва таълим муассасаларида 383 та тарғибот тадбири ўтказилди, 49 та маҳалла ва барча поликлиникаларда «Саломатлик бурчаклари» ташкил этилиб, ижтимоий тармоқлар ҳамда маҳаллий телеканал ва нашрларда 443 та мақола ва видеороликлар эълон қилинди.

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси ва рақамли инфратузилмаси ҳам тобора мустаҳкамланмоқда. Жорий йилда бирлашмага жами 980 миллион сўмликдан зиёд 12 турдаги замонавий тиббий ускуналар ва 19 турдаги жиҳозлар — жумладан, сунъий нафас бериш ва анестезия аппарати, электр жарроҳлик столи, бемор мониторлари ҳамда нейрохирургик ускуналар тўплами келтирилди. Соҳани рақамлаштириш доирасида туман аҳолисининг 98 фоизи «DMED» ягона электрон тизимига бириктирилди. Тиббиёт масканлари жами 454 та компьютер техникаси, инфокиоск ва принтерлар билан таъминланиб, 1 минг 200 нафар ходим IT-паркда компьютер саводхонлиги ва рақамли тиббиёт бўйича ўқитилди.

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиздаги барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан самимий табриклаб, халқ саломатлигини сақлашдек шарафли ва масъулиятли ишларида мустаҳкам соғлиқ, омад ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026