18.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.11.2026, 00:57
Жамият 👁 3,179

Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда

Инсоннинг кундалик ҳаётида ҳеч нарса тоза ичимлик сувининг ўрнини боса олмайди. Шу боис аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш ва хизматлар сифатини ошириш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган бўлиб, бу борада халқаро молия институтларининг грант ва кредит маблағлари, шунингдек давлат инвестиция дастурлари асосида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Айниқса, марказлашган ичимлик суви таъминоти билан қамраб олинмаган маҳаллаларда янги тармоқлар қуришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўз навбатида мутасадди ташкилотлар томонидан сув тармоқлари янгидан тортилган ҳудудларда шартномавий муносабатларни тартибга солиш, аҳолини расмий хизматлар билан қамраб олиш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан йил бошидан буён 49 та маҳаллада хонадонма-хонадон ўрганишлар амалга оширилиб, фуқароларга ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, хизматлардан қонуний асосда фойдаланишнинг аҳамияти, шартнома тузиш тартиби ҳамда мавжуд имтиёз ва қулайликлар ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада 91 та истеъмолчи билан ичимлик суви таъминоти бўйича расмий шартномалар тузилди. Бу эса хизматларнинг шаффоф ва тизимли йўлга қўйилишига, коммунал хизматлар сифатини янада оширишга замин яратади.

Эътиборлиси, амалга оширилган ишлар натижасида 395 нафар аҳоли марказлашган ичимлик суви таъминоти хизмати билан қамраб олинди. Бу орқали фуқароларнинг турмуш шароити яхшиланиб, санитария-гигиена ҳолатини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва экологик барқарорлик борасида муҳим қадам ташланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрель кунги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик сув таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Нукус тумани Бақаншақли овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Абадан аҳоли пунктини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Абадан” сув тақсимлаш иншооти янгидан қурилди ҳамда 6,5 километр ичимлик суви тармоқлари тортилди. Ушбу ишлар натижасида овул ҳудудида истиқомат қилувчи 150 га яқин хонадоннинг ичимлик суви таъминоти сезиларли даражада яхшиланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ичимлик суви инфратузилмасини ривожлантириш нафақат аҳолини тоза сув билан таъминлайди, балки ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Зеро, сув — ҳаёт манбаи бўлиб, инсон саломатлиги ва фаровон турмушининг энг муҳим омилларидан бири саналади. Келгусида ҳам бу каби амалий ишлар изчил давом эттирилиб, янги лойиҳалар асосида янада кўпроқ аҳоли пунктларини марказлашган ичимлик суви тармоқларига улаш режалаштирилган.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026