02.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.11.2026, 23:12
Жамият 👁 31

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ

Амударё туманида жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг касбий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув курслари муваффақиятли якунланди. Шу муносабат билан ҳарбий хизматчиларга сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондонининг 2026 йил 7 апрелдаги “Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузини ва жозибадорлигини ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.

Ушбу қарор доирасида жорий йилнинг май ойидан бошлаб Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган барча оддий аскарларни касбга ўргатиш, замонавий касблар бўйича билим ва амалий кўникмаларини шакллантириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди. Мазкур жараён Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ҳамда туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Лойиҳанинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги ва ушбу ҳарбий қисм ўртасида муддатли ҳарбий хизматчиларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум асосида ҳарбий хизматчилар учун меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ахборот технологиялари, компьютер саводхонлиги ҳамда веб-сайтлар яратиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантириш ҳамда автомобиль электр тизимлари, уларнинг ишлаш тамойиллари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўналишлари бўйича касбий кўникмаларни ривожлантиришга эътибор қаратилди.

Ўқув машғулотлари Амударё туманидаги 3-сонли касб-ҳунар мактабининг малакали педагоглари томонидан олиб борилди. Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларга назарий билимлар билан бир қаторда амалий кўникмалар ҳам берилди. Курс якунида тингловчилар белгиланган тартибда якуний синовлардан муваффақиятли ўтиб, ўзлаштирган касблари бўйича сертификатларга эга бўлишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар муддатли ҳарбий хизмат даврида ёшларни нафақат ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, балки уларнинг келгусидаги ҳаёти ва меҳнат фаолияти учун зарур бўлган касбий билим ва кўникмалар билан қуроллантириш ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ташаббус ҳарбий хизматчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал ва касбий салоҳиятини ошириш, ҳарбий хизматдан кейинги ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари ҳамда бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Маросим якунида сертификатларни қўлга киритган ҳарбий хизматчиларга келгусидаги хизмат фаолиятида Ватан ҳимояси йўлида зиммаларига юклатилган жанговар вазифаларни сидқидилдан ва аъло даражада бажаришлари, уларга билдирилган юксак ишончни оқлашлари лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчиларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнида яқиндан амалий ёрдам кўрсатган Амударё туманидаги 3-сонли касб-ҳунар мактаби раҳбарияти ва педагогик жамоасига ҳамкорлик, фидойилик ва масъулиятли меҳнатлари учун миннатдорлик билдирилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026