08.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
08.11.2026, 22:58
Саломатлик 👁 269

9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда

Юқумли касалликларнинг олдини олишда профилактик эмлаш энг ишончли восита сифатида эътироф этилган бўлиб, мамлакатимизда бу йўналишдаги ишлар йилдан-йилга кенгайиб, «Миллий эмлаш календари» янги вакциналар билан бойитилмоқда. Бугунги кунда календарга 13 турдаги касалликка қарши эмлаш киритилган.

Одам папиллома вирусининг оғир асоратларини инобатга олган ҳолда, рўйхатга 9 ёшли болаларни ушбу вирусга қарши профилактик эмлаш ҳам қўшилган. 2019 йил октябрь ойидан бошлаб 9 ёшли қиз болалар эмланиб келинмоқда, жорий йилнинг октябрь ойидан эса ўғил болаларни ҳам эмлаш бошланди.

Амударё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан бу йил 9 ёшли болалар учун 3712 доза вакцина даволаш-профилактика муассасаларидаги 14 та эмлаш пунктига махсус транспортда етказиб берилди. Эмлашни амалга оширадиган тиббиёт ходимлари ўқитилиб, уларга сертификатлар тақдим этилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, одам папиллома вируси эркаклар ва аёллар орасида кенг тарқалган бўлиб, ҳозирда унинг 600га яқин тури мавжуд, шундан 80 тури ўрганилган. Қарийб 40 тури аёлларнинг жинсий аъзоларида касаллик қўзғатади, 15 турининг эса канцероген таъсири аниқланган.

Бачадон бўйни саратони ҳолатларининг 70 фоизини вируснинг 16 ва 18-турлари келтириб чиқаради, шунингдек яна бир неча турлари ҳам онкологик касалликка сабаб бўлиши мумкин. Эркакларда вирус оғиз-томоқ ва аногенитал органлар саратонини қўзғатади.

Вирус манбаи бемор одам ва вирус ташувчилар ҳисобланиб, у мулоқот ҳамда жинсий йўл билан юқади; «кириш эшиги» бўлиб тери ва шиллиқ қаватлардаги майда жароҳатлар хизмат қилади. Яширин даври бир неча ойдан бир неча йилгача, онкологик касалликнинг ривожланиши эса 5 йилдан 30 йилгача, камдан-кам ҳолларда 1 йилгача давом этади.

Қайд этиш жоизки, ҳозирча вирусга бевосита таъсир қиладиган дори воситалари мавжуд эмас, шу боис касалликнинг олдини олишда профилактик эмлаш, болаларга соғлом турмуш тарзи ва тамаки чекишнинг зарарини тушунтириш, ёшига мос жинсий тарбия бериш ҳамда ўғил болаларни хатна қилиш бирламчи чора-тадбир саналади.

Иккиламчи профилактика сифатида 30 ёш ва ундан катта аёллар ҳамда эркакларни скринингдан ўтказиш, таҳлилларни текширтириб вирусни эрта аниқлаш ва зудлик билан даволашни бошлаш тавсия этилади. Айтиш жоизки, бачадон бўйни саратони аёллар орасидаги онкологик касалликлар ичида иккинчи ўринни эгаллайди.

Демак, фарзанд саломатлигини асраш имконияти бугун ота-оналар қўлида: ўз вақтида қилинган эмлаш келажакда оғир касалликнинг олдини олишга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026