07.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
07.11.2026, 05:31
Фан ва таълим 👁 5,075

Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди

Бугунги кунда таълим тизимида инновацион ёндашувларни жорий этиш энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу мақсадда Амударё туманидаги 58-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида муҳим тадбир бўлиб ўтди. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ташкил этилган тадбир “Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали” деб номланиб, мактабгача таълим соҳаси вакилларини ягона мақсад йўлида жамлади.

Мазкур фестивалда Амударё туманидаги мактабгача таълим ташкилотларининг директорлари, директор ўринбосарлари ҳамда кўп йиллик тажрибага эга тарбиячилари фаол иштирок этишди. Тадбирни Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси методисти Сауле Патуллаева очиб берди ва иштирокчиларни самимий қутлаб, уларнинг келгуси ишларига омад тилади. У ўз сўзида фестивалнинг асосий мақсади мактабгача таълим ташкилотларида ўйинга йўналтирилган таълимни кенг оммалаштириш, педагогларнинг касбий компетенцияси ҳамда ижодий билим ва кўникмаларини мунтазам ривожлантиришдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, таълим-тарбия жараёнига инновацион дидактик ўйинларни жорий этиш ва бу орқали педагогларни рағбатлантириш ушбу лойиҳанинг бош мақсади эканлиги қайд этилди.

Шундан сўнг, бўлим мудири ўринбосари Ибрагим Раджапов сўзга чиқиб, фестивалнинг асосий вазифаларидан бири мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодкорлиги ва мустақил фикрлашини ривожлантиришга бевосита хизмат қиладиган дидактик ўйинлар яратишни рағбатлантириш эканига урғу берди. Шу билан бирга, мактабгача таълим ташкилотларида ривожлантирувчи таълим муҳитини ўйинга асосланган таълим методикаси ёрдамида бойитиш, педагогларнинг дидактик ўйинларни яратиш, моделлаштириш ва амалиётда қўллаш бўйича ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш каби устувор мақсадлар илгари сурилди. Шунингдек, фестивал якунларига кўра эътироф этиладиган энг яхши дидактик ўйинлар барча мактабгача таълим ташкилотларида кенг оммалаштирилиши қайд этилди.

Беллашув жараёнлари “Ижодий марафон” шаклида бўлиб ўтди. Унда Амударё тумани ҳудудидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимлардан таркиб топган 4 кишилик ижодий жамоалар ўзаро баҳс олиб боришди. Барча жамоаларга 1 соат вақт ажратилган бўлиб, улар мана шу қисқа фурсат ичида ҳамжиҳатликда ўйинга асосланган таълим методикаси доирасида янги дидактик ўйин яратишлари талаб этилди.

Бундан ташқари, тадбир доирасида педагоглар томонидан энг яхши дидактик ўйинларда қўллаш учун яратилган ўйинчоқлар ва кўргазмали қуролларнинг махсус кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Иштирокчилар ўзларининг ижодий ишларини яратишда турли хил техник воситалардан маҳорат билан фойдаланишди. Яратилган барча дидактик ўйинларнинг махсус паспорти ва маълумотномаси ишлаб чиқилиб, жамоа аъзолари томонидан ҳакамлар ҳайъати олдида ҳимоя қилинди.

Ҳакамлар иштирокчиларнинг қўл меҳнатлари ва кўргазмаларини баҳолашда қатъий мезонларга таянишди. Хусусан, дидактик ўйинларнинг талабга мослиги, болалар учун хавфсизлиги, ўйиннинг болалар ёшига ва таълим методикасига мутаносиблиги, шунингдек, амалий қўллаш имкониятлари асосий ўринда турди. Бундан ташқари, ишларнинг “Илк қадам” миллий ўқув дастури мавзу режаларига мувофиқлиги, ўйиннинг муаллифлик ҳуқуқи, янгилиги, амалга ошириш техникаси ҳамда жамоанинг тақдимот қилиш маҳорати ва методик асослари каби муҳим жиҳатлар ҳам тўлиқ ҳисобга олинди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, жами тўпланган баллар асосида янги дидактик ўйинлар яратиш йўналишида энг юқори натижа қайд этган 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, 13-сонли ташкилот жамоаси 2-ўрин ва 17-сонли ташкилот жамоаси 3-ўрин эгалари сифатида эътироф этилди. Дидактик ўйинларда қўллаш учун яратилган ўйинчоқлар ва кўргазмали қуроллар йўналиши бўйича эса 48-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси 1-ўринга муносиб деб топилди. Ушбу йўналишда 2-ўринни 52-сонли ташкилот, 3-ўринни эса 33-сонли ташкилот жамоалари банд этишди. Барча ғолиб жамоалар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирнинг тантанали тақдирлаш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова иштирок этиб, тадбир ғолибларига фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди. Шу билан бирга, Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида алоҳида ўтказилган “Жажжи нурли юлдузлар” номли танловнинг туман босқичи ғолиблирига ҳам фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзаро фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Улар мазкур танловнинг шаффоф ва жуда қизиқарли ташкил этилганлигини эътироф этиб, бундай лойиҳалар келажак авлод таълим-тарбияси йўлида хизмат қилувчи мутахассислар учун улкан тажриба мактаби вазифасини ўташини таъкидлашди. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026