24.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.10.2026, 23:22
Фан ва таълим 👁 1,907

Билим ва имкониятлар маскани

Мактаб инсон ҳаётида ва камолотида муҳим аҳамият касб этувчи муқаддас даргоҳлардан биридир. Зеро, инсоннинг илк орзулари, дунё ҳақидаги тасаввурлари, билимга бўлган қизиқиши ва келажакка интилишлари айнан мактаб остонасидан бошланади. Мактаб нафақат савод ўргатади, балки инсонни фикрлашга, изланишга, ўз мақсади сари интилишга, Ватан ва жамият олдидаги масъулиятини англашга чорлайди.

Бугунги кунда мамлакат тараққиётини таълим ва илм-фан ривожисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис Ўзбекистонда таълим тизимини ислоҳ қилиш, мактабларни замонавийлаштириш, ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, ёшларга сифатли билим ва тарбия бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амударё туманидаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳам ана шундай эътибор ва ғамхўрлик натижасида самарали фаолият олиб бормоқда.

Мактаб туман марказида, Навоий маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, муассасанинг асосий биноси 2012 йилда фойдаланишга топширилган ва жорий йилда дастур асосида 8,6 миллиард сўм маблағ эвазига реконструкция қилиниб, 660 ўринли 3 қаватли бино қурилди.

Педагогика жамоасига мактаб директори Улуғбек Раимов раҳбарлик қилмоқда. Ҳозирда мактабда жами 1 104 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда, улардан 616 нафари ўғил, 488 нафари қиз болалардир. Жами 46 та синф комплекти (“камплекти” бўлиб ўқилади) шакллантирилган бўлиб, биринчи сменада 24 та синфда 574 нафар, иккинчи сменада эса 22 та синфда 530 нафар ўқувчи билим олади. Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган 12 та синфда 265 нафар, рус тилида олиб бориладиган 34 та синфда эса 839 нафар ўқувчи таҳсил олади.

Мактабнинг эришаётган натижалари, аввало, тажрибали педагоглар меҳнати билан боғлиқ. Бугунги кунда бу ерда 90 нафар педагог ходим фаолият юритади. Уларнинг 88 нафари олий, 2 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Тоифалар бўйича 15 нафар олий, 20 нафар биринчи, 19 нафар иккинчи тоифали ўқитувчи ва 35 нафари мутахассис ўқитувчилардир.

Шу билан бирга, 25 нафар педагог миллий ва халқаро сертификатларга эга, 1 нафар ўқитувчи вазир жамғармаси устамасини олишга муваффақ бўлди. 2026 йилда 3 нафар ўқувчи асосий фан олимпиадасининг Қорақалпоғистон босқичига йўлланмани қўлга киритди, ўқувчиларда жами 28 та миллий ва халқаро сертификатлар мавжуд.

Битирувчилар кўрсаткичи ҳам ижобий динамикани намоён этмоқда: 2026 йилда 11-синфни тамомлаган 58 нафар ўқувчининг олий таълим муассасаларига кириш бўйича ўртача балли 81,9 баллни ташкил этди. 2025 йилда битирувчилардан 19 нафари, яъни 33 фоизи олийгоҳлар талабаси бўлган эди.

Моддий-техник база ҳам босқичма-босқич яхшиланиб бормоқда. Битта компьютер синфида жами 24 та компьютер ўрнатилган ва улар тўлиқ интернет тармоғига уланган, кутубхона фонди дарсликлр ва бадиий адабиётларга бой. 12га 24 метр ўлчамдаги спорт зали, лаборатория хоналари доимо ўқувчилар билан гавжум.

Мактаб биносида 120 киловатт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилгани муқобил энергиядан самарали фойдаланиш имконини бермоқда. Санитария шароитлари ҳам талаб даражасида бўлиб, муассаса биноси марказлашган ичимлик суви тармоғига уланган.

Яратилган бу каби шароитлар пировардида ўқувчилар билимида ва улар қўлга киритадиган ютуқларда акс этишини инобатга олсак, келгусида мазкур билим даргоҳидан давлат ва жамият манфаатлари йўлида фидойилик билан хизмат қиладиган кадрлар етишиб чиқишига асло шубҳа йўқ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026