28.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.10.2026, 19:21
Жамият 👁 9,891

Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар

Ёшлар — жамиятнинг эртанги куни, юрт тараққиётининг энг катта ҳаракатлантирувчи кучидир. Уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, спорт билан мунтазам шуғулланиши ва ўз истеъдодини намоён этиши учун зарур шароит яратиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигидаги масъуллар томонидан Тўлқин овулида ёшлар билан ўтказилган учрашув айни мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Учрашув давомида ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, бўш вақтини мазмунли ташкил этиши, иқтидор ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар учун янги имкониятлар яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Ташриф 33-сонли умумтаълим мактабидаги шароитлар билан танишишдан бошланди. Бу ерда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, ўқув хоналарининг ҳолати, мавжуд инфратузилма, спорт иншоотлари ҳамда ўқувчилар учун яратилаётган имкониятлар кўздан кечирилди.

Бугун таълимга яратилаётган ҳар қандай имконият эртанги кун учун киритилган сармоядир. Шу боис мактабларда ўқувчилар билимини ошириш билан бир қаторда, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳам долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Учрашувда мактабда фаолият юритаётган баскетбол тўгарагига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Баскетбол майдонида шуғулланаётган ёшларнинг иштиёқи, жамоавий ҳаракатлари ва спортга бўлган қизиқиши бундай машғулотлар ёшлар ҳаётида нақадар муҳим ўрин тутаётганини кўрсатди. Зеро, спорт билан банд бўлган ёшнинг вақти мазмунли ўтади, унда интизом, ирода, масъулият ва ғалабага интилиш каби фазилатлар шаклланади.

Шу жиҳатдан ҳам, ҳудудларда турли спорт тўгаракларини кўпайтириш, ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб улар учун зарур шароитларни яратиш нафақат спортни ривожлантириш, балки баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим йўналишларидан бири.

Ташриф доирасида маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган бокс спорт мактаби фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Бу ерда мунтазам шуғулланаётган ёш спортчилар билан самимий мулоқот ўтказилиб, уларнинг машғулотлари, эришаётган натижалари ва келгусидаги мақсадлари ўрганилди.

Бокс — ёш спортчидан нафақат жисмоний куч, балки қатъият, сабр-тоқат, ўзини бошқара билиш ва кучли ирода талаб қиладиган спорт тури. Рингда ҳар бир жанг спортчининг маҳорати билан бирга унинг руҳий тайёргарлигини ҳам синовдан ўтказади. Шу боис бокс билан шуғулланаётган ёшларнинг ҳар бир ютуғи ортида машаққатли меҳнат ва тинимсиз изланиш мужассам.

Ташриф доирасида бокс бўйича “Мустақиллик кубоги” мусобақалари ҳам ташкил этилди. Унда ёш боксчилар ўз маҳорат ва иродаларини намойиш этиб, ғолиблик учун муросасиз баҳсларга киришдилар. Мусобақа ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва уларни янада катта марралар сари руҳлантиришга хизмат қилди.

Таъкидлаш жоизки, бугун ёшлар фақатгина эътибор ва имконият кутаётган қатлам эмас. Улар ўз ғояларига, ташаббусларига ва аниқ мақсадларига эга бўлган фаол авлоддир. Муҳими, ана шу ташаббусларни эшитиш, қўллаб-қувватлаш ва уларни амалий лойиҳаларга айлантириш учун имконият яратишдир. Ёшлар учун яратилган ҳар бир имконият — келажак учун қўйилган мустаҳкам пойдевордир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026