06.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
06.11.2026, 09:42
Фан ва таълим 👁 4,899

Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди

Халқимиз тарихида таълим-тарбия, мактаб ва китоб, устоз ва илм-фан азалдан юксак қадрланиб келган. Асрлар давомида шаклланган бу эзгу анъана бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Шиддатли янгиланишлар йўлидан бораётган жонажон Ўзбекистонимизда мактаб таълими жамият тараққиётининг асосий устунларидан бири сифатида эътироф этилиб, соҳага давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2 сентябрь куни юртимиз бўйлаб барча умумтаълим муассасаларида «Биринчи қўнғироқ» тадбирлари ташкил этилди. Мамлакатимизнинг ҳар бир бурчагида байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда ўтказилган ушбу тадбирларда таълим тизимида кутилаётган янгиликлар ва соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди. Мактаблар ҳовлиси ва синфхоналар гулларга бурканиб, кичкинтойларнинг қувончли табассуми, ота-оналарнинг ифтихор туйғуси ва устозларнинг меҳрли нигоҳи ушбу кунга алоҳида файз бағишлади.

Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов тумандаги 36-сонли мактабга ташриф буюриб, «Биринчи қўнғироқ» тадбирида иштирок этди. У барча ўқитувчи ва ўқувчиларни, ота-оналарни янги ўқув йилининг бошланиши, Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик қутлуғ байрамига уйғун ва ҳамоҳанг ҳолда ўтаётган Билимлар куни билан чин дилдан самимий муборакбод этди. Дарҳақиқат, истиқлолимизнинг шонли санаси билан ҳамнафас нишонланаётган бу байрам ёш авлод учун алоҳида маъно ва мазмун касб этмоқда.

Табрик нутқида Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларига йўллаган табригидаги фикрларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Муҳтарам Президентимиз ўз табригида таъкидлаганларидек, "ёшлар учун бахтли ва саодатли ҳаёт эшикларини очадиган калит ҳам, умр йўлларида пайдо бўладиган мураккаб саволларнинг ечими, синов ва машаққатларни енгиб ўтишнинг кафолати ҳам фақат билим, билим ва билимдир". Ушбу теран фикр ҳар бир ўқувчи ва ҳар бир устоз учун ўзига хос ҳаётий дастуруламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Билимлар куни байрамида тажрибали ўқитувчилар ва ота-оналар сўзга чиқиб, мактаб жамоасини ва барча ўқувчиларни янги ўқув йилининг бошланиши билан табрикладилар. Шундан кейин биринчи қўнғироқ чалиниб, илк дарслар бошланди.

Жорий ўқув йилининг илк дарсларида ўқувчиларга мустақилликнинг давлатимиз ва халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, унга эришиш йўлида жон фидо қилган аждодларимизнинг шарафли ҳаёт йўли, бугунги кунда истиқлол шарофати билан эришилаётган ютуқлар ҳақида кенг турда маълумотлар берилди. Ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини камол топтиришга қаратилган бу дарслар янги ўқув йилининг мазмунли ибтидоси бўлди.

Айтиш жоизки, Амударё тумани бўйича 4400 нафардан ортиқ ўқувчи 2026-2027 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинди. Билимлар кунида ўтказилган «Биринчи қўнғироқ» тадбирларида 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» барча 1-синф ўқувчиларига тантанали равишда топширилди. Илк бор мактаб остонасини ҳатлаган кичкинтойлар учун бу совға нафақат зарур ўқув анжоми, балки давлатимиз ва жамиятимизнинг уларга бўлган ишончи ва ғамхўрлигининг ёрқин рамзи бўлди.

Таъкидлаш ўринлики, таълим сифатини ошириш борасидаги ислоҳотлар натижасида ҳозирда туманда жами 22 та мактаб янги баҳолаш тизимига ўтиб, бу кўрсаткич жами мактабларнинг 25 фоизини ташкил қилди. Янги 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб яна 10 та мактабда мазкур тизим жорий этилади. Бу эса ўқувчилар билимини холис ва шаффоф баҳолаш, уларнинг ҳақиқий салоҳиятини очиб бериш имконини кенгайтиради.

Туман ҳокимининг айнан 36-сонли мактаб жамоаси ва ўқувчиларини қутлаш учун ташриф буюргани ҳам бежиз эмас. Мазкур мактабнинг вариатив йўналишдаги 11-«Б» «Муҳандислик» синфининг барча 25 нафар ўқувчиси олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, талабалик бахтига муяссар бўлди. Бундай юқори кўрсаткич тиришқоқ ёшларнинг билимга интилиши ва фидойи устозларнинг самарали меҳнатининг ёрқин ифодасидир.

Амударё туманидаги барча умумтаълим мактабларида нишонланган Билимлар куни фақат байрам тадбири эмас, балки таълим соҳасидаги изчил ислоҳотларнинг амалий натижаларини намоён этган кун бўлди. Мактаб остонасини илк бор ҳатлаган минглаб кичкинтойлар ва яна бир ёшга улғайиб, юқори синфда ўқишини давом эттиришга киришган ўқувчиларнинг кўзларидаги қувонч уларнинг порлоқ келажагидан нишонадир. Зеро, билимли ва интеллектуал салоҳиятли авлод — мустақил Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги ва таянчидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026