07.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
07.11.2026, 02:14
Жамият 👁 4,690

Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятида шаффофликка эришиш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, аҳолига бевосита хизмат кўрсатувчи тизимларда бу борадаги ишлар доимий эътибор марказида турибди. Зеро, ҳар бир соҳада қонунчилик талабларига оғишмай амал қилиниши жамият тараққиётининг муҳим шартларидан саналади.

Электр энергетикаси тармоғи аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан кундалик мулоқотда бўладиган соҳа экани инобатга олинса, ушбу тизим ходимларининг ҳалоллиги, интизоми ва касбий одоби нафақат корхона обрўсига, балки истеъмолчиларнинг давлат сиёсатига бўлган ишончига ҳам бевосита таъсир кўрсатиши табиий. Шу боис тизимда ходимлар билан профилактик ишларни мунтазам ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган учрашувлар ўтказиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Амударё тумани ҳокимлиги биносида “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон ҳудудий филиали ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда коррупцияга қарши муросасиз курашиш, одоб-ахлоқ ва ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш кун тартибига, шунингдек, ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ҳамда 2026 йилда содир этилган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар таҳлили киритилиб, ҳар бир масала бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Тадбир “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон ҳудудий филиали Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи раислигида ўтказилди. Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича “фавқулодда ҳолат” эълон қилингани алоҳида қайд этилди.

Раислик қилувчи филиалда коррупциянинг олдини олиш, унга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий савиясини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар олиб борилаётганига қарамасдан, жамоа орасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳамон учраб келаётганига йиғилганлар эътиборини қаратди. Унинг таъкидлашича, бу каби ҳолатларнинг такрорланиши тизимда олиб борилаётган ишларнинг самарасини пасайтирмоқда.

Шу билан бирга, масъуллар жамият ҳамда тизим таркибидаги корхоналар ходимлари томонидан содир этилган жиноятлар устида тўхталиб, ўтказилаётган тадбирлардан тегишли хулоса чиқарилмаган тақдирда, бундай ҳолатлар оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги бўйича иштирокчиларни яна бир бор огоҳлантирди. Ушбу масалада ҳар бир ходим шахсан жавобгар экани алоҳида уқтирилди.

Йиғилишда Халқ депутатлари Амударё тумани кенгашининг коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Яхшимурод Аҳмедов ҳам сўзга чиқди. У профилактик чоралар кўрилаётганига қарамасдан, айрим ходимларнинг хатоларидан сабоқ чиқармаслиги юқоридаги каби ҳолатларга сабаб бўлаётганини алоҳида кўрсатиб ўтди.

Мажлис якунида “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон ҳудудий филиали Амударё тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Жасур Салаев барча ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамоада коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, тўғри ва ҳалол ишлашнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Белгиланган кун тартибидаги барча масалалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар эшитилиб, улар атрофлича муҳокама қилинган ҳолда, йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026