26.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.10.2026, 10:15
Жамият 👁 4,211

Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Бугун мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш масалалари давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланиб бормоқда. Чунки тадбиркорлик — бу шунчаки даромад топиш манбаи эмас. У янги иш ўринлари, оилалар фаровонлиги, маҳалла иқтисодий фаоллиги ва ҳудуд тараққиётининг муҳим омилидир.

Шу маънода, тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини эшитиш ва жойида ҳал этиш бугунги ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.

Амударё тумани Маданият марказида тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар билан ташкил этилган очиқ мулоқот ҳам ана шундай мақсадга хизмат қилди.

Унда республика миқёсидаги вазирлик, банк ва ташкилотлар раҳбарлари, туман миқёсидаги масъуллар, амалдаги тадбиркорлар, ишбилармонлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган фуқаролар иштирок этди.

Очиқ мулоқотни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фаҳриддин Юсупов олиб борди.

Очиқ мулоқотнинг асосий мақсади берилаётган янги имконият ва имтиёзларни одамлар, тадбиркорлар ва янги бизнес бошлаш истагидаги фуқароларга етказиш, уларни амалий лойиҳаларга айлантиришдан иборат бўлди.

Мулоқот давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Тадбиркорлар ўз фаолиятини юритиш ва кенгайтириш жараёнида дуч келаётган муаммолар, кредит ва молиявий масалалар, инфратузилма, ер ажратиш, мавжуд имкониятлардан фойдаланиш, фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.

Айниқса, тадбиркор учун муаммонинг қоғозда эмас, амалда ҳал бўлиши муҳим. Чунки бирор лойиҳа ортида фақат тадбиркорнинг эмас, балки иш билан таъминланадиган фуқароларнинг, даромади ошадиган оилаларнинг тақдири туради. Шу нуқтаи назардан, очиқ мулоқотда кўтарилган ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан масъулларга мурожаат қилиб, кредит, молиявий кўмак, бизнес лойиҳаларини шакллантириш, мавжуд дастурлардан фойдаланиш ва фаолиятини қонуний йўлга қўйиш борасида тегишли тушунтириш ва тавсиялар олдилар.

Мулоқотнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, унда иштирок этган масъул раҳбарлар фақат мурожаатларни тинглаш билан чекланиб қолмади.

Ҳар бир мутасадди ўз йўналиши бўйича тадбиркорлар учун яратилаётган янги имкониятлар, молиявий инструментлар, имтиёз ва қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Бу эса тадбиркорлар учун ўз фаолиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хизматлар кўламини ошириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятларини янада кенгайтиради.

Таъкидлаш жоизки, бугунги ислоҳотларнинг мазмунида камбағалликни қисқартиришга янгича қараш шаклланмоқда.

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 3 сентябрдаги йиғилишда камбағалликни қисқартиришни оилани барқарор даромад манбаига боғлаш, иш ўрни, инфратузилма ва муносиб шароит яратиш билан боғлиқ комплекс вазифа сифатида белгилади. Демак, масала фақат моддий ёрдам кўрсатиш билан тугамайди. Инсоннинг ўз меҳнати билан даромад топиши, касб эгаллаши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, ўз бизнесини йўлга қўйиши учун шароит яратиш — энг асосий мақсад.

Мулоқот якунида билдирилган барча мурожаат ва таклифлар масъуллар томонидан тингланиб, уларни жойида ўрганиш, мавжуд муаммоларни қонунчилик доирасида ҳал этиш ва тадбиркорларга амалий кўмак кўрсатиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026