18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 02:30
Иқтисодиёт 👁 4,728

Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда

Мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлиги ва ижтимоий соҳаларнинг ривожланиши бевосита давлат бюджетига йўналтирилаётган маблағларнинг ҳажми ҳамда уларнинг ўз вақтида ундирилишига боғлиқ. Шу ўринда, жойларда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар, рақамлаштириш жараёнлари ҳамда фуқароларимизнинг солиқ маданияти тобора ошиб бораётгани ўз натижасини кўрсатмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллий тушумлар бўйича белгиланган режаларнинг ортиғи билан бажарилаётгани фикримизнинг яққол далилидир.

Хусусан, 2026 йилнинг дастлабки 7 ойи якунларига кўра, бюджет тушумлари бўйича белгиланган кўрсаткичлар сезиларли даражада ошди. Давлат бюджетига мазкур давр учун 42,8 миллиард сўм миқдоридаги тушум режаси белгиланган эди. Амалга оширилган мақсадли чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, бюджетга жами 48,3 миллиард сўм маблағ ундирилди. Бу эса белгиланган режанинг 112,8 фоизга бажарилганини ва ҳудуд ривожи учун қўшимча молиявий манбалар яратилганини англатади.

Агар бу кўрсаткичларни ўтган йилнинг мос даври билан таққосласак, ўсиш динамикаси янада ойдинлашади. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 2025 йилнинг 7 ойи давомида давлат бюджетига жами 37 миллиард сўм ундирилган эди. 2026 йилнинг 7 ойида эса бу кўрсаткич 48,3 миллиард сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тушумлар ҳажми 130,5 фоизга ошди.

Тушумларнинг таркибий қисмига эътибор қаратадиган бўлсак, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ турлари бўйича ҳам ижобий натижалар қайд этилаётганини кўриш мумкин. Масалан, 2025 йилнинг 7 ойида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича бюджетга 3,5 миллиард сўм тушум қилинган. 2026 йилнинг дастлабки 7 ойида эса аҳолининг даромад солиғидан тушумлар ҳажми 4,9 миллиард сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 141,7 фоизга етди. Бу кўрсаткич фуқаролар бандлигининг таъминланаётгани ва расмий даромадларнинг ошиб бораётганидан далолат беради.

Шунингдек, жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича ҳам кўрсаткичлар ижобий томонга ўзгарди. Ўтган 2025 йилнинг 7 ойида ушбу турдаги солиқдан 16,4 миллиард сўм маблағ ундирилган бўлса, 2026 йилнинг шу даврида бу рақам 19,2 миллиард сўмга етди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,5 фоизни ташкил қилди. Бундан ташқари, мол-мулк солиғи бўйича ҳам тушумлар ортиб бормоқда. 2025 йилнинг 7 ойлик якунларига кўра, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан 5,7 миллиард сўм тушум таъминланган бўлса, жорий 2026 йилнинг ўтган 7 ойи давомида ушбу йўналишда 7 миллиард сўм тушум таъминланиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,7 фоизга бажарилди.

Хулоса қилиб айтганда, солиқ тушумларининг бу каби барқарор ва суръатли ўсиши давлатнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлайди. Энг муҳими, бюджетга йўналтирилаётган ҳар бир маблағ ҳудудларда муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, янги ижтимоий объектларни қуриш ва пировардида халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қиладиган мустаҳкам пойдевор хизмат қилади.

Жаҳонгир Раҳимов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026