04.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
04.11.2026, 19:29
Қишлоқ хўжалиги 👁 490

Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди

Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди

Мамлакатимизда аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини, хусусан, чорвачиликни янада ривожлантириш ҳамда бу борада фаолият юритаётган тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бирига айланган. Айнан шу мақсадларни ҳаётга татбиқ этиш, жойлардаги бу борадаги ишларни ўрганиш ва соҳа вакилларига янги имкониятларни тушунтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Фарҳод Эрманов раҳбарлигида Амударё туманидаги «Турсунбоева Умида» фермер хўжалигида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрда қабул қилинган «Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланди. Семинар давомида иштирокчиларга мазкур ҳужжат билан чорвачилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимини модернизация қилиш, фермерларга янги молиявий ҳамда ташкилий енгилликлар яратиш борасида берилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун ер участкаларининг 49 йил муддатга ижарага берилиши соҳада узоқ муддатли режалар тузиш имконини беради. Бундан ташқари, пахта-ғаллачилик ва чорвачиликка ихтисослашган, умумий ер майдони 10 гектардан кам бўлмаган хўжаликларга ўз ҳудудининг 1 фоизи, бироқ 20 сотихдан ошмаган қисмида енгил конструкцияли чорвачилик бинолари, сув ҳавзалари ва озуқа омборларини қуришга рухсат берилди. Албатта, бундай енгилликдан фойдаланишнинг ўз масъулияти ҳам бор. Яъни, ташкил этиладиган янги лойиҳаларда камида 60 бош йирик шохли ва 100 бош майда шохли қорамол боқилиши шартлиги асосий талаб сифатида белгилаб қўйилгани алоҳида таъкидланди. Бу эса ўз навбатида, гўшт ва сут маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг кескин ошишига хизмат қилади.

Шунингдек, фермер ва деҳқонларни молиявий жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб янги тизимлар ишга тушди. Жумладан, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига озуқа экинлари етиштириш учун электрон онлайн аукцион орқали олинган ер участкалари бўйича тўловларни 5 йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди. Бундан ташқари, озуқа ва мойли экинларни етиштирувчи хўжаликларнинг суғориш учун фойдаланиладиган насос агрегатларига сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши соҳа ривожида катта қадам бўлди. Озиқ-овқат ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида маҳсулот қийматининг 50 фоизигача бўлган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳам соҳа ривожига йўл очади.

Тадбирда чорвачиликни насл жиҳатидан яхшилаш масалалари ҳам четда қолмади. Юқоридаги қарор билан 2030 йил 31 декабргача хориждан импорт қилинадиган наслдор чорва моллари учун субсидиялар тизими сақлаб қолиниши белгиланган. Унга кўра, ҳар бир бош наслдор қорамол учун 2 миллион сўм, ҳар бир бош қўй ва эчки учун 400 минг сўм, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган гўшт йўналишидаги наслли жўжа учун 15 минг сўм миқдорида давлат субсидияси ажратилади.

Семинар сўнгида иштирокчилар «Турсинбаева Умида» фермер хўжалиги мисолида қарор ижроси доирасида амалга оширилаётган реал ишлар билан яқиндан танишдилар. Хўжаликда чорвачиликни ривожлантириш бўйича яратилган замонавий шароитлар, озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш борасидаги амалий ҳаракатлар барчага намуна сифатида кўрсатилди.

Президентимизнинг юқоридаги қарори чорвачиликни тизимли ривожлантириш, аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш ҳамда фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлидаги мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026