23.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
23.10.2026, 20:35
Жамият 👁 1,981

Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди

Амударё туманидаги 1-сонли техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси томонидан йиғилиш ўтказилди. Унда уюшма раиси ўринбосари Нодирбек Назаров, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ходим Ерғали Ситназаров, техникум директори Давронбек Абдулаев, шунингдек, Амударё, Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туманларининг касаба уюшмаси раислари ҳамда бошланғич қўмита вакиллари, ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Йиғилишни Ерғали Ситназаров очиб, иштирокчилар эътиборини Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси, сенатор Қудратулла Рафиқовнинг қаламига мансуб «Миллат шавкати» китобига қаратди. Асарда «Ғарбда Рим, Шарқда Самарқанд» дея эътироф этилган кўҳна шаҳарнинг қарийб 3000 йиллик улуғвор тарихи, XIX ва XX асрлардаги инқирозли даврлари ҳамда чинакам маънавий ва иқтисодий уйғониши қандай кечгани ҳақида батафсил маълумот берилади.

Китобда 2001 ва 2003 йиллар оралиғидаги тарихий бурилиш палласи – давлатимиз раҳбари, ўша вақтларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлган Шавкат Мирзиёевнинг вилоятдаги фаолияти чуқур таҳлил қилинган. Ўша даврда вилоят иқтисодиёти оғир аҳволда бўлиб, 4 миллионга яқин аҳолининг атиги 7 фоизи тадбиркорлик билан шуғулланар эди. Ушбу мураккаб вазиятда ислоҳотлар дастлаб шаҳар гигиенаси ва экологиясини тиклашдан бошланган. Биргина ҳокимлик атрофидан 70 та юк машинасида чиқинди олиб чиқилгани ҳудуддаги ҳақиқий манзарани акс эттирган эди. Айнан шу даврда шаҳар секторларга бўлиниб, бугунги кундаги марказлашган бошқарув тизимининг илк намунаси яратилган.

Ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар доирасида кўп йиллар ҳужжатсиз яшаб келган аҳоли қатламига паспортлар берилгани асарда алоҳида қайд этиб ўтилган. Таълим тизимидаги инқирозни бартараф этиш мақсадида кескин чоралар кўрилиб, вилоятдаги 1050 та мактабнинг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида ҳомийлик асосидаги ёрдамчи хўжаликлар тизими жорий этилган. Қисқа вақт ичида 20 дан ортиқ спорт иншоотлари фойдаланишга топширилган.

Иқтисодий кўрсаткичлар ҳам кескин ўсиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 107 фоизни, халқ истеъмоли моллари эса 112 фоизни ташкил этган. Қишлоқ хўжалигида тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида ҳар гектар ерга 20 тоннадан маҳаллий ўғит бериш йўлга қўйилган, Тойлоқ туманида гектаридан ўртача 50 центнергача ғалла ҳосили олинишига эришилган. Бу даврда нафақат иқтисодий, балки улкан маънавий уйғониш ҳам юз берган. Регистон, Шоҳи Зинда, Амир Темур каби қатор тарихий обидалар тарихий қиёфасига мос тарзда тикланган ва Имом Мотуридий ҳазратларининг қабри топилиб, маънавий ҳаётда улкан воқеликка айлангани мазкур асарда алоҳида эътироф этилган.

Йиғилишнинг иккинчи қисмида бевосита касаба уюшмаси фаолиятига доир муҳим ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Унда 4 та туман вакиллари иштирокида жамоа шартномаларининг ижроси, уларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур учрашув тарихий хотирани мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистон пойдевори қандай яратилганини чуқур англаш ва меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш йўлидаги муҳим амалий қадам бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026