06.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
06.10.2026, 06:09
Адабиёт 👁 8,735

Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди

Шеърият тилини тушунган одам сўз қадрини ҳам, юрт қадрини ҳам теран англайди. Шу боис кутубхоналарда ўтказиладиган адабий кечалар маънавий тарбиянинг таъсирчан шаклларидан бири сифатида эътироф этилади. Улар шоирнинг билан китобхонни юзлаштиради. Айниқса, ўз юртидан етишиб чиққан шоирнинг ижоди муҳокама этилса, таъсир кучлироқ бўлади.

Амударё тумани Ахборот-кутубхона марказида таниқли шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишланган шеърият кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда шоира Зулфия Оллаёрова, таълим соҳаси фахрийси Пардагул Уразбоева, кутубхона ходимлари ҳамда фаол китобхонлар иштирок этди. Кеча самимий мулоқот руҳида ташкил этилди.

Тадбир шоирнинг ижодий меросини кенг тарғиб қилиш, унинг китобларини китобхонлар орасида оммалаштириш, ёш авлодда шеърият ва бадиий адабиётга қизиқишни кучайтириш мақсадида ташкил этилди. Шу боис дастурга китоб тақдимоти ва шеърхонлик қисмлари киритилди.

Китоб тақдимоти давомида Пўлат Худойбергановнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, миллий адабиёт равнақига қўшаётган ҳиссаси ҳақида сўз юритилди. Шоир асарларидаги инсонийлик, Ватанга муҳаббат, она юртга садоқат, эзгулик ва меҳр-оқибат ғоялари хусусида фикр алмашилди. Иштирокчилар қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Кечанинг энг таъсирли қисми шеърхонлик бўлди. Кутубхона фойдаланувчилари ва ходимлари шоирнинг шеърларини ифодали ўқиб эшиттирди. Сатрлардаги маъно ва ижронинг таъсирчанлиги тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Шунингдек, меҳмонлар китобхонликнинг инсон маънавий ҳаётидаги ўрни, ёшларни китобга ошно қилиш борасида қимматли тавсиялар билдирди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Пўлат Худойберганов 1956 йил 26 май куни Амударё туманидаги Қиличбой қишлоғида таваллуд топган. У 1978 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг сиртқи бўлимини тамомлаган ва меҳнат фаолиятини шу даргоҳнинг Кимё-биология факультетида бошлаган. Айнан ўша йилларда унинг журналистикага бўлган қизиқиши намоён бўлди.

Олийгоҳнинг “Педагог” газетаси бош муҳаррири, устози Мамасоли Жумабоев билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар ҳаёти ва талабалар фаолиятига оид туркум мақолалар ёзди, илк шеърлари ҳам матбуот нашрларида чоп этила бошлади. Мустақилликнинг дастлабки йилларида у Ўзбекистон радиосига ишга таклиф этилди. Бу ерда кўп йиллар қишлоқ хўжалиги мавзусидаги эшиттиришларга муаллифлик қилди.

Шу билан бирга, шоир Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати билан ҳамкорлик қилди. 2000 йилдан 2017 йилгача “Ассалом, Ўзбекистон!” телекўрсатувида мухбир бўлиб ишлаб, “Ибрат”, “Таълимнинг фидойилари”, “Юз билан юзлашганлар” дастурларини тайёрлади. 2017–2019 йилларда эса “Автоҳамроҳ” журналида фаолият юритди.

Ижодкорнинг 2006 йилда “Ватан дейман”, 2009 йилда “Муҳаббатсан”, 2012 йилда “Қадри баланд қадрдонларим”, 2018 йилда “Қиличбой, она қишлоғим”, 2021 йилда “Орзуларим бир олам” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. 2021 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган. 2020 йилдан буён Тошкент шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида ва 354-сонли мактабда тўгарак раҳбари сифатида фаолият юритмоқда.

Қайд этиш жоизки, бундай кечалар ёшларни шоирнинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш билан бир қаторда китобга меҳр қўйган ёшлар сафини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади. Шу боис, кутубхонада шоир ва ёзувчилар билан суҳбатлар, янги нашрлар тақдимоти ҳамда маърифий йўналишдаги тадбирлар бундан кейин ҳам узлуксиз равишда ташкил этилиши маълум қилинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026