25.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.10.2026, 12:13
Иқтисодиёт 👁 2,183

Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди

Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди

Электр энергияси – иқтисодий барқарорлик ва аҳоли фаровонлигининг муҳим гаровидир. Шу боисдан ҳам, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тизимда учрайдиган қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда инфратузилмани мунтазам равишда янгилаб бориш долзарб аҳамият касб этади. “Ўзэнергоинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳа мутахассислари электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш, ноқонуний уланишларни бартараф этиш ва энг муҳими, яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан доимий ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш инспекция фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида бошқармага юридик ва жисмоний шахслардан жами 65 та мурожаат келиб тушган. Қувонарлиси шундаки, ушбу мурожаатларнинг 53 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолганлари бўйича фуқароларга батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Масалан, Амударё туманининг Оқ олтин овулидаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари ўз объектида электр энергиясидан фойдаланиш жараёнида туман электр таъминоти корхонаси томонидан нотўғри ҳисоб-китоб юритилганидан норози бўлиб шикоят қилган. Мазкур ҳолат “Ўзэнергоинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан зудлик билан назоратга олинди. Мутахассислар мурожаатчи билан бевосита жойига чиқиб учрашди, вазиятни ўрганди ва натижада тадбиркорнинг муаммоси тўлиқ, ижобий ҳал қилиб берилди. Бу каби амалий ишлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Албатта, тизимда қонунийликни таъминлаш, энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларига чек қўйиш йўналишида ҳам кескин чоралар кўрилмоқда. Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 124 та қонунбузилиш ҳолати фош этилди. Ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатлар оқибатида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 13,2 миллиард сўмни ташкил этгани аниқланди. Қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан жами 245 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва айбдорларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

2026-2027 йилги куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тармоқларни модернизация қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Хусусан, таъминотчи корхоналар томонидан бугунги кунга қадар ҳудуддаги 675 та трансформатор пунктлари ҳамда 1927 километр узунликдаги ҳаво электр узатиш линияларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 672 та электр қурилмаси кўрикдан ўтказиб, аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган йирик саноат корхоналаридан 6 тасида махсус энергоаудит текширувлари ўтказилди. Ушбу жараёнда энергия ресурсларини тежаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва уларнинг ҳаётга татбиқ этилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатилди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилаётган бу каби кенг кўламли ишлар аввало халқ манфаатларига хизмат қилади. Электр энергиясидан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш, тармоқларни замонавий талаблар асосида янгилаш ва ноқонуний ҳолатларга қарши курашиш орқали нафақат иқтисодий йўқотишларнинг олди олинмоқда, балки ҳар бир хонадонга нур ва илиқлик етиб бориши кафолатланмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026