04.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
04.11.2026, 19:30
Адабиёт 👁 421

Таниқли ижодкор Пўлат Худойбергановнинг янги китоби тақдимоти ўтказилди

Таниқли ижодкор Пўлат Худойбергановнинг янги китоби тақдимоти ўтказилди

Китоб – инсон маънавиятини юксалтирувчи, унинг ички дунёсини бойитувчи бебаҳо хазинадир. Адабиёт ва шеъриятга ошно қалблар эса жамиятнинг энг зиёли қисмини ташкил этади. Амударё тумани Ахборот-кутубхона марказида ана шундай зиёли инсонлар иштирокида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ижодкор ва болалар шоири Пўлат Худойбергановнинг яқиндагина нашрдан чиққан "Орамиздаги фидойилар" деб номланган публицистик ва шеърий тўплами тақдимоти ўтказилди. Ушбу маърифий тадбирда кутубхона маъмурияти, ижодкорнинг яқинлари ҳамда адабиётга меҳр қўйган бир гуруҳ китобхон ёшлар жам бўлишди.

Асар муаллифи Пўлат Худойберганов 1956 йилнинг 26 майида Амударё туманидаги Қиличбой қишлоғида таваллуд топган. Унинг илм-фан ва ижодга бўлган иштиёқи жуда эрта уйғонган бўлиб, 1978 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг сиртқи бўлимини муваффақиятли тамомлаган. Ижодкор ўзининг меҳнат фаолиятини дастлаб шу даргоҳнинг Кимё-биология факультетида бошлаган. Айнан шу даврда унинг журналистикага бўлган қизиқиши ўзининг илк меваларини бера бошлади. Мазкур олийгоҳнинг "Педагог" газетаси бош муҳаррири, устози Мамасоли Жумабоев билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар ҳаёти ва талабаларнинг кундалик фаолиятига оид туркум мақолалар ёзиб, шу билан биргаликда ўзининг илк шеърларини ҳам матбуот нашрларида чоп эта бошлади.

Мамлакатимиз мустақиллигининг илк йилларидан бошлаб Пўлат Худойберганов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги Ўзбекистон радиосига ишга таклиф этилди. Бу даргоҳда соҳанинг етук мутахассисларидан радиожурналистиканинг барча сир-асрорларини қунт билан ўрганди. Кўп йиллар давомида қишлоқ хўжалиги мавзусига оид радиоэшиттиришларга муаллифлик қилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, долзарб мавзулардаги эшиттиришлари орқали тингловчилар эътиборига тушди. 2000 йилдан то 2017 йилга қадар эса у "Ассалом, Ўзбекистон!" телекўрсатувида мухбир сифатида иш олиб борди. Бу вақт мобайнида давр руҳини ўзида акс эттирган "Ибрат", "Таълимнинг фидойилари", "Юз билан юзлашганлар" каби қатор ижтимоий-маърифий дастурларни тайёрлаб, телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилди.

Пўлат Худойбергановнинг 2006 йилда "Ватан дейман", 2009 йилда "Муҳаббатсан", 2012 йилда "Қадри баланд қадрдонларим", 2018 йилда "Қиличбой – она қишлоғим" ва 2021 йилда "Орзуларим бир олам" номли шеърий тўпламлари китобхонлар қўлига етиб борди. Шунингдек, у 2017–2019 йиллар оралиғида Ички ишлар вазирлигининг "Автоҳамроҳ" журналида мухбир бўлиб фаолият юритган. Унинг қаламига мансуб ранг-баранг мақола ва шеърлар бир қатор газета ва журналларда мунтазам равишда чоп этилиб келинмоқда.

Ижодкорнинг болалар адабиётига қўшган ҳиссаси ва кўп йиллик меҳнатлари эътироф этилиб, 2021 йилда у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлди. Бугунги кунда ҳам у ёш авлод тарбиясига бефарқ эмас. 2020 йилдан буён Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда 354-сонли умумтаълим мактабида шеърият, адабиёт ва нотиқлик тўгараги раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Амударё тумани Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтган "Орамиздаги фидойилар" асарининг тақдимоти ҳам ана шу сермазмун ижод йўлининг узвий ва мантиқий давоми бўлди. Тадбир давомида янги китобнинг мазмун-моҳияти, унда сўз юритилган замонамиз қаҳрамонлари, уларнинг ибратли ҳаёт йўли ва хайрли ишлари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, болалар шоирининг ўзига хос услубда ёзилган самимий ва тарбиявий аҳамиятга эга шеърларидан намуналар ўқилди.

Бу каби маърифий учрашувлар нафақат ёшларнинг китобга бўлган меҳрини оширади, балки эл-юрт фидойиларининг ҳаёти ва ижоди билан танишиш орқали уларда ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026