МАЙДА БЕЗОРИЛИКНИНГ ҲАМ ОҚИБАТИ ОҒИР
МАЙДА БЕЗОРИЛИКНИНГ ҲАМ ОҚИБАТИ ОҒИР
Ҳар бир фуқаро кишилик жамиятида яшар экан, шу жамият қонун –қоидаларига бўйсуниб яшамоғи, уни ҳурмат қилмоғи лозим. Бунинг учун мазкур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардан хабардор бўлмоғи талаб этилади.
Айтайлик, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 41 моддасидан бехабар киши кимнидир ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белглаб қўйилганини билмайди.
Мана шундай ҳолатни содир этиб қўйган вақтида эса пушмаймондан ўзини қўярга жой тополмай қолади. Ахир қанча иқтисодий зарар кўради-да.
Бунингдек ҳолатларнинг, майда безориликларнинг олдини олиш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи, тинчлик-осойишталикнинг барқарор бўлишига эришиш учун кўпгина саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Яқинда Ўрта қалъа овул фуқаролар йиғини мажлислар хонасида Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди судьяси Пўлат Дошмуродов, туман маъмурий суди раиси Илҳом Шомуродовлар овул фаоллари, аҳолиси учун Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекси 41-моддаси, 183-моддаси мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ўқув-семинар ўтказдилар.
Кун тартибидаги мавзулар юзасидан қилинган марузалар иштирокчилар қизиқиб тингладилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Айнан шундай ўқув семинар Манғит қишлоқ хўжалиги ва касб-ҳунар коллежида ҳам бўлиб ўтди.
Тадбирни коллеж директори Махсуд Йўлдошев очди ва олиб борди.
Ўқув семинарда коллеж ўқитувчилари, ўқувчилари иштирок этдилар.
Уларга туман маъмурий суди раиси Илҳом Шомуродов турмушимизда учраётган майда безориликлар уларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиради. Хусусан, майда безорилик яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз гапларни айтиб, шилқимлик қилиш, ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 183-моддасига кўра, энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан ўн беш бараваригача жарима солишга, ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа солишга сабаб бўлиши ҳақида батафсил маълумот берди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Бунингдек ўқув семинарлар кўпгина ОФЙ, МФЙларда ҳам ўтказилаяпти ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ошишига хизмат қилаяпти.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶