12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:39
Жамият 👁 323

Маҳаллада содир этилган оғир жиноят муҳокама қилинди

Маҳаллада содир этилган оғир жиноят муҳокама қилинди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилди. Шу мақсадда ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этишга қаратилган профилактик тадбирлар ҳам самарали амалга ошириб келинмоқда. Афсуски, олиб борилаётган ишларга қарамай, жамиятда жиноятчилик ҳолатлари кузатилиб турибди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков раислигида Амударё туманининг Тор ёп маҳалласи ҳудудидаги 21-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Унда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Мухамметали Хўжамуратов, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев, профилактика инспекторлари, “Маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда жорий йил 20 июнь куни Тор ёп маҳалласи ҳудудида содир этилган оилавий низо оқибатида юз берган жиноят муҳокама марказида бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Захматкаш кўчасида яшовчи 1978 йилда туғилган фуқаро уйидаги ўғай укаси томонидан тан жароҳати етказилиб, оғир ҳолатда туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига олиб келинган ва шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Терговга қадар ўтказилган текширувлар давомида, воқеа куни кечки пайт уй ишлари билан боғлиқ келишмовчилик туфайли жабрланувчи ва унинг ўгай укаси — 2003 йилда туғилган йигит ўртасида жанжал келиб чиққанлиги маълум бўлган. Жанжал чоғида гумонланувчи товуқхона деворига суяб қўйилган белни олиб, жабрланувчининг ортидан борган ва кесувчи темир қисми билан жабрланувчининг бошининг энса соҳасига зарба берган. Жабрланувчи ерга йиқилгандан сўнг, гумонланувчи унинг бошининг энса ва юз қисмларига яна бир неча марта урган. Оқибатда белнинг темир қисми ёғоч дастасидан ажралиб тушган ва гумонланувчи ҳаракатини тўхтатган.

Ҳушини йўқотган жабрланувчини кўриб қолган ўгай онаси тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилган ва жабрланувчи шифохонага етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан Амударё тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчининг кўрсатмасида қайд этилишича, ўша куни паррандалар қўрасининг эшиги ёпилмай қолгани туфайли у ва ўгай опаси ўртасида оғзаки тортишув юзага келган. Унга кўра, жанжал чоғида опаси уни ҳақорат қилган ва у ўзини тутиб туролмасдан, бел билан унинг бош қисмига бир неча марта зарба берган.

Йиғилиш якунида масъуллар томонидан жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишда фуқароларнинг фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Айниқса, оилавий низоларни барвақт бартараф этиш, маҳалладошлар ва профилактика инспекторлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигига эътибор қаратилди.

Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш жамият хавфсизлигининг муҳим кафолати экани алоҳида қайд этилди. Дарҳақиқат, ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг жавобгарлиги ва фаоллиги ҳал қилувчи ўрин тутади. Шундай экан, жамиятда тинчлик ва хотиржамликни таъминлашга ҳар биримиз ҳисса қўшишимиз лозим.

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026