02.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.09.2026, 16:12
Жамият 👁 336

“Оғир маҳалла” дастури доирасида 8 та маҳаллада 24 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилмоқда

“Оғир маҳалла” дастури доирасида 8 та маҳаллада 24 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилмоқда

Мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш ва ҳудудлар инфратузилмасини тубдан яхшилаш борасидаги ислоҳотлар бугун янги босқичга кўтарилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ҳамда 21 февралдаги қарорлари ижроси доирасида Амударё туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг асосий мақсади — ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш, барқарор иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартиришдан иборат. Бу борада шароити мураккаб ҳудудларни қамраб олувчи “Оғир маҳалла” дастури муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур дастур асосида жорий йилда Амударё туманидаги 8 та маҳалла танлаб олиниб, уларнинг ҳар бирига республика бюджетидан 3 миллиард сўмдан, умумий ҳисобда эса 24 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Мазкур маблағ биринчи навбатда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишга, йўл, сув ва электр таъминотини яхшилашга йўналтирилади. Жумладан, дастур доирасида ҳудудларда 6 километр узунликдаги йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва 53,2 километр янги электр тармоқларини тортиш режалаштирилган. Шунингдек, электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида тармоқни СИП кабель орқали янгилаб, бетон устунлар билан бирга 19 та замонавий трансформатор ўрнатилади. Бундан ташқари, ҳудудларда 160 киловатт қувватга эга қуёш панеллари монтаж қилинади. Деҳқончилик ва томорқа хўжалигини ривожлантириш, сув таъминотини яхшилаш учун 10 та кучли сув насоси ва 2 та аҳоли пунктида жами 6 та артезиан қудуғи барпо этилади. Аҳоли томорқаларига сув чиқариш мақсадида диаметри 250 ва 300 миллиметр бўлган насослар ўрнатилиб, 2 километр узунликдаги Жумур ёп канали таъмирланади.

Инфратузилмани ривожлантириш билан бир қаторда, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини ўстиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалга ошириладиган лойиҳалар натижасида туманда 402 та янги иш ўрни яратилади ва 419 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилиш имкониятига эга бўлади. Натижада 536 нафар аҳолининг доимий даромад манбаи яратилади. Ишбилармонлик муҳитини қўллаб-қувватлаш орқали 144 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, мавжуд 87 та корхонанинг фаолияти янада кенгайтирилади. Ушбу иқтисодий жонланиш ортидан маҳаллий бюджетга қўшимча 1 миллиард 460 миллион сўм тушум тушиши кутилмоқда. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш мақсадида 98 та савдо лотлари ҳам ташкил этилади.

Туманнинг Юқори қишлоқ маҳалласи мисолида ҳам дастур ижросининг реал самарасини кўриш мумкин. Бу ерда умумий ҳисобда 3 та йирик лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда. Дастлабки лойиҳа доирасида 70 миллион сўм эвазига 665 та хонадонга тегишли 3,1 гектар томорқа ерларининг оқар сув таъминоти тубдан яхшиланади. Иккинчи лойиҳа электр энергияси таъминотини яхшилашга қаратилган бўлиб, Навқирон авлод ва Ғаллакор кўчаларида 420 миллион сўм маблағ эвазига 250 киловатт қувватли трансформатор ўрнатилади. Бунга қўшимча равишда Манзара, Навқирон авлод, Посбонлар, Фермерлар ва Миллий истиқлол кўчалари бўйлаб бетон устунлар ўрнатилиб, 1 миллиард сўмлик электр тармоқлари тортилади. Ҳар икки лойиҳа бўйича пудратчилар аниқланган ва буюртмачи сифатида "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти белгиланган. Учинчи лойиҳа асосида эса маҳаллани туман маркази ва бошқа туташ ҳудудлар билан боғловчи йўлларга 1 миллиард 510 миллион сўм маблағ сарфланиб, сифатли асфальт қопламаси ётқизилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрдаги “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туманинг Қиличбой овулида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда. Шу мақсадида республика бюджетидан 5 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Мазкур дастур доирасида ҳудуд инфратузилмасини бутунлай ўзгартирувчи қатор манзилли лойиҳалар шакллантирилди.

Жумладан, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун 200 миллион сўмга 2 та воркаут майдончаси ҳамда 400 миллион сўмга 2 та болалар ўйингоҳи барпо этилади. Шунингдек, 1,5 миллиард сўм маблағ эвазига 2 километр узунликдаги пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилиши белгиланган. Маҳалла кўчаларини ободонлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 250 миллион сўмга 50 та тунги ёритиш чироғи, 50 миллион сўмга “ақлли” светофор ўрнатилади. 950 миллион сўм маблағ эвазига 3 километр узунликдаги йўлларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилади. Бундан ташқари, электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 50 миллион сўм маблағ эвазига 3 километр узунликда масофага СИП кабели тортилиб, 100 миллион сўмга 1 та 250 киловатт қувватга эга замонавий трансформатор ўрнатилади. Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш учун 1,5 миллиард сўмга кичик бозорча ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

“Оғир маҳалла” дастури ва “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” лойиҳаси доирасидаги бу каби тизимли ишлар ҳудудлар қиёфасини тубдан ўзгартириб, аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025