06.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
06.11.2026, 10:02
Сиёсат 👁 1,697

Баракали ташриф

Баракали ташриф

Президентимиз Ш.Мирзиёев қайси ҳудудга ташриф буюрсалар, халқимиз у ердан бирор бунёдкорлик ва янгиланишларни кутади. Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига бу сафарги ташрифлари ҳам жуда эсда қоларли ва баракали бўлди.

Мўйноқдан Тўрткўлгача, Амударёдан Тахтакўпиргача — пойтахтдан тортиб энг чекка овулгача ёшу-қари, барча халқимиз Президентимизнинг юртимиздаги ташрифларини ҳурмат ва мамнуният билан кузатиб борди.

Президентимиз саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, спорт, туризм, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича лойиҳалар билан танишдилар ва 47 лойиҳанинг қурилиши учун старт берилди.

Ўтган йилда Қорақалпоғистон Республикасига 1 миллиард 700 миллион долларлик инвестиция киритилган, жорий йилнинг ярми ҳисобларига кўра, иқтисодиёт 10,2 фоизга ошган, республикамиз иқтисодиётнинг ўсиш суръати бўйича Тошкент шаҳридан кейинги ўринни эгаллаган.

Беруний ва Қораўзакдаги шамол электр станцияларининг ишга туширилиши халқимизнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қоплайди. Қўнғиротда қуриладиган электростанция эса Қорақалпоғистонни яшил энергия манбаларини ишлаб чиқарувчи кучли ҳудудга айлантиради, ўлкамизга хорижий инвестиция оқими кучаяди.

Президентимиз Нукус шаҳридаги 1-сонли техникумдаги «Pearson BTEC» дастури асосида битирувчиларга 70 давлат тан оладиган сертификат берилиши, 37 турдаги асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилаётгани, 4 минг ишсиз даромад топаётгани билан танишдилар ва бу тажрибани Амударё, Беруний, Чимбой ва Қўнғирот туманларидаги биттадан техникумда жорий қилишни топширдилар.

Асбоб-ускуна учун бериладиган ссуда миқдорини 20 миллиондан 50 миллионгача ошириш жорий йилнинг 1 октябридан амалга ошириладиган бўлди.

Мактабгача таълим ташкилотларига қамров ошгани ҳолда, бир қанча туманларда қамров пастлиги қайд қилинди. Хусусий мактабгача таълим ташкилоти очиш учун 15 йил муддатга, 5 йил имтиёзли давр билан 7 фоизли кредит берилиши кўпчилик тадбиркорларни қизиқтириб қўйди.

Биз, муаллимлар эса шу давргача қорақалпоғистонлик мактаб битирувчиларига олий таълимга кириш учун берилган 37 минг квота учун уларнинг ота-оналари қаторида давлатимиздан, ҳурматли Президентимиздан жуда-жуда миннатдормиз. Негаки, бу улкан имконият орқали 37 минг қоракўзнинг ҳаётида туб бурилиш бўлгани аниқ.

Умуман, барча имкониятлар ва лойиҳалар халқимизнинг фаровон ва осойишта турмуш кечиришига, республикамизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилганлиги аҳамиятлидир.

Ташриф давомида Президентимиз билан мулоқотда бўлган юртдошларимизнинг юз-кўзларида шукроналик, мамнуният ҳислари яққол сезилиб турди. Уларнинг сўзларидан Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифлари самарали ва баракали бўлганини ҳар бир юртдошимиз англаб етганини билишимиз мумкин.

Яратилаётган имкониятлардан тўлиқ ва мақсадли фойдаланишни назорат қилиб бориш эса биз, депутатларга ҳам боғлиқдир.

Санобар ХЎЖАМУРОДОВА, 

40-сонли мактаб директори, 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026