ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ АМЕРИКАГА ТАШРИФИ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРГА БОЙ БЎЛДИ
Халқимиз ва дунё ҳамжамияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг Америкага ташрифини ва ташриф доирасида ўтказилган тадбирларни катта қизиқиш билан кузатиб турди. Ташриф доирасида Президентимиз Америка Президенти Дональд Трамп ва бизнес доираси вакиллари билан учрашиб, ҳар иккала мамлакат учун фойдали келишувларга эришдилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида ҳурматли Президентимиз тилидан ўзбекча калом янграганида ҳаяжон ва ғурур кўксимни тўлдирди. Президентимиз ўз нутқларида халқаро глобал муаммоларни ҳал этишда БМТнинг нуфузи ва ролини ошириш, Хавфсизлик кенгашининг таркибини кенгайтириш ва ваколатларини кучайтириш ҳамда замон талабларига мослаштириш зарурлиги ғоясини илгари сурдилар.
Президентимиз Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар, хотин-қизлар ва ёшларга яратилаётган имкониятларга батафсил тўхталдилар. Ташриф доирасида Америкада яшаётган юртдошларимиз ва "Эл-юрт умиди" жамғармаси соҳиблари бўлган океанорти давлатнинг нуфузли олийгоҳларида ўқиётган талабалар билан бўлган учрашувда қорақалпоғистонлик Гулхумор Жақсилиқова ёшлар учун яратилган имкониятлар юртимизнинг энг чекка ҳудудларидаги ёшларнинг иқтидори ва қобилиятларини юзага чиқаришга ёрдам бераётгани учун Президентимизга миннатдорчилик билдирди. Таълим соҳаси вакиласи сифатида бундан ғурурландим ва Гулхуморга ўхшаб яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланадиган ёшларимиз кўпайишини тиладим.
Минтақавий масалалар борасида Президентимиз Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Афғонистонни халқаро иқтисодий жараёнларга жалб этиш зарурлигини таъкидлаб, Украина ва Ғазодаги низоли вазиятларнинг тинч ва адолатли ечим топишини қўллаб-қувватладилар. Президентимиз нутқининг асосий ғояси — "Янги Ўзбекистон очиқ, прагматик ва ҳамкорликка тайёр давлатдир", деган чақириқ бўлди.
Санобар Хўжамуратова, Амударё туманидаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶