26.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.10.2026, 14:24
Жамият 👁 4,392

Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда

Оилада хавфсиз ва соғлом муҳитни таъминлаш, хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бугунги кунда ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айланган бўлиб, бу борада самарали натижага эришиш, аввало, аҳоли билан бевосита ишлайдиган мутахассисларнинг билими ва амалий кўникмасига боғлиқ. Зеро, зўравонлик ҳолатини ўз вақтида аниқлаш, жабрланганга тўғри муносабатда бўлиш ва уни зарур ёрдамга йўналтириш кўп жиҳатдан ижтимоий ходим, психолог ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаолининг тайёргарлик даражасига боғлиқ бўлади.

Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий ходимлар, психологлар ва жамоат фаолларининг оилавий ҳамда гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олиш соҳасидаги касбий салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида ўтказилган маҳаллий таҳлил натижаларига кўра, зўравонликка дуч келган кўплаб хотин-қизлар ўз ҳуқуқлари ва мавжуд ҳимоя механизмлари ҳақида етарлича маълумотга эга эмас, айрим ҳолларда эса қўрқув ҳамда яқинларининг босими уларнинг ёрдам сўрашига тўсқинлик қилмоқда. Бундай вазият муаммонинг ошкор бўлмасдан қолишига, оқибатда эса зўравонлик такрорланишига олиб келади.

Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ва Латвиянинг “Марта” ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилаётган мазкур “Қадамма қадам – эркин ва хавфсиз ҳаёт!” номли лойиҳа доирасида Амударё туманида семинар ўтказилди. Семинардан кўзланган мақсад – оилавий зўравонлик ҳолатларини эрта аниқлаш, хавф даражасини баҳолаш, жабрланган хотин-қизларни зарур хизматларга йўналтириш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган самарали механизмларни кучайтиришдан иборат. Лойиҳа доирасида “Хавфсиз ва эркин ҳаёт” ўқув-услубий қўлланмаси қорақалпоқ тилига таржима қилиниб, иштирокчиларга тарқатилди.

Қорақалпоғистон бўйлаб 7 та ҳудудда ўказиладиган ўқув тадбирлари давомида 448 нафар ижтимоий ходим, 17 нафар психолог ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ҳамда 273 нафар маҳалла фаоли, жами 758 нафар мутахассис ва жамоат фаоли қамраб олинади.

Шунингдек, “Зўравонликсиз оила” ахборот акцияси доирасида очиқ тадбирлар орқали камида 1 500 нафар аҳолини қамраб олиш, ижтимоий тармоқларда материаллар тарқатиш кўзда тутилган. Бу эса лойиҳа таъсирини фақат мутахассислар доираси билан чекланиб қолмасдан, кенг жамоатчиликка ҳам етказиш имконини беради.

Қайд этиш жоизки, лойиҳанинг бош ғояси — олинган билимни кундалик амалиётга тадбиқ этиш, зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва жабрланганларни хизматларга йўналтириш бўйича ягона алгоритмни жорий қилишдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026