15.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.11.2026, 21:55
Қишлоқ хўжалиги 👁 4,345

Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг ўзи етарли эмаслиги, уларни мавсумдан ташқари даврда ҳам сифатли сақлаш ва истеъмолчига узлуксиз етказиб бериш иқтисодий самарадорликнинг ва бозорларимиздаги нарх-наво барқарорлигининг асосий шарти эканини инобатга олган ҳолда, сўнгги йилларда мамлакатимизда совитгичли сиғимлар тармоғини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишдаги ишлар ҳудудлардаги деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятида ҳам аниқ натижаларини кўрсатмоқда.

Амударё тумани Тош ёп овули ҳудудида фаолият юритаётган Шерзод Бекманов деҳқон хўжалиги томонидан мева маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва йил давомида истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Хўжалик тасарруфидаги 4 гектар боғ билан бир қаторда, қўшимча равишда 10 гектар “Голден” навли олма экилган боғ ҳам ижара асосида фойдаланишга олинган.

Мазкур боғлардан жорий мавсумда етиштирилган олма ҳосили йиғиб-териб олиниб, сифатини сақлаш мақсадида хўжалик тасарруфидаги совитгичли сиғимларга жойлаштирилмоқда. Сақланаётган маҳсулотларни қиш ва баҳор ойларида босқичма-босқич ички бозорларга ҳамда аҳолига етказиб бериш кўзда тутилган. Шу тариқа ҳосилнинг нобуд бўлишининг олди олиниб, бозорларда мева таъминотининг барқарорлигига эришилади.

Айтиш жоизки, деҳқон хўжалиги томонидан бундан икки йил аввал мева-сабзавот маҳсулотларини сифатли сақлаш ҳамда уларни йил давомида аҳолига етказиб бериш мақсадида умумий 150 тонна сиғимга эга иккита совитгичли омбор — 100 тонналик ва 50 тонналик сиғимлар ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу омборларга хўжаликнинг ҳар икки боғидан олинган ҳосил тўпланмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Совитгичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлган субъектларга совитгичли сиғимларни қуриш ёки жиҳозлаш, шунингдек, уларнинг электр энергияси харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилмоқда.

Мазкур имкониятдан юридик шахслар, фермер ва деҳқон хўжаликлари агропортал орқали ариза бериш йўли билан фойдаланишлари мумкин. Амалдаги тартибга кўра, совитгичли сиғимни қуриш ёки жиҳозлаш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда, шунингдек, қиш ва баҳор ойларида совитгичли сиғимлардан фойдаланиш учун сарфланган электр энергияси харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидия ажратилиши белгиланган.

Шу билан бирга, деҳқон хўжалигининг мулкдори ўз тасарруфидаги фермер хўжалигида пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳам мўл ҳосил олмоқда. Айни кунларда хўжаликнинг пахта даласида теришга тайёр турган мўл ҳосил кўзни қувнатади. Хўжалик раҳбари жорий йилда ҳам пахтадан юқори ҳосил олиб, салмоқли даромадга эришишни режалаштирган.

Маълумки, пахтачилик мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқларидан бири бўлиб, у нафақат тўқимачилик саноатини хом ашё билан таъминлайди, балки қишлоқ аҳолиси учун барқарор иш ўринлари ва доимий даромад манбаи вазифасини ҳам ўтайди. Шу боис ғўза парваришидаги ҳар бир агротехник тадбирнинг ўз вақтида адо этилиши кузги ҳосилдорликка бевосита таъсир кўрсатади.

Боғдорчилик, пахтачилик ва ғаллачиликни бир вақтда йўлга қўйган кўп тармоқли хўжаликлар эса мавсумий тебранишларга кам боғлиқ бўлиб, йил давомида барқарор даромад топади ҳамда ўнлаб оилалар фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. Деҳқоннинг меҳнати эса пировардида дастурхон тўкинлиги ва бозор нархларининг мўътадиллигида ўз аксини топади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026