“Сабирова Малика” фермер хўжалигида ғалла ўрими авжида
Шу кунларда юртимизда ғалла ўрим-йиғими қизғин паллага кирган. Заҳматли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш учун ғаллакорлар бор куч ва имкониятини ишга солган.
Амударё туманида ҳам 2023 йилги ғалла ҳосили учун тумандаги 361 та фермер хўжаликларининг жами 7000 гектар ер майдонига ғалла уруғлари экилган эди. “Қипчоқ ғалла кластери” масъулияти чекланган жамияти 5861 гектар, “Amu Rich Harvest” масъулияти чекланган жамияти 1139 гектар экин майдонларида етиштирилган ғалла ҳосилини харид қилиш бўйича фермер хўжаликлари билан шартнома имзолашган.
Туман бўйича жорий йилги мавсумда ғалла кластерларининг қабул масканларига қабул қилинадиган жами дон миқдори 16 минг 460 тоннани ташкил этади. Етиштирилган ҳосилнинг 1450 тоннаси уруғлик дон учун, 8000 тоннаси эса истеъмол учундир.
Ундан ташқари, жорий йилги ҳосилдан 7010 тонна дон маҳсулоти биржа савдолари учун вақтинча сақлашга йўналтирилади.
Туманда ғалла ўримига тушаётган фермер хўжаликлари бирин-кетин белгиланган шартнома режасини ортиғи билан бажаришмоқда. Фермер хўжаликлари ерларга экилган ғалла майдонларида аллақачон ҳосилни нобуд қилмасдан йиғиб олиш ишлари авжига чиққан. Бундан мақсад битта – она халқимиз дастурхони тўкин-сочинлигига ҳисса қўшиш.
Амударё туманининг Оқ олтин овули ҳудудидаги “Сабирова Малика” фермер хўжалигининг 18 гектар майдонига экинлган ғалла ҳам тўлиқ пишиб етилган бўлиб, айни кунларда ўрим-йиғим ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.
Фермер хўжалиги раиси Ғуломжон Оллабергенов ҳам тумандаги бошқа фермер хўжалик раҳбарлари сингари етилиб пишган буғдойни нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Ўзларининг заҳматкаш меҳнати билан ҳосилни йиғиб олишга ҳисса қўшаётган комбайн ҳайдовчиларининг ҳам хизматлари катта бўлмоқда.
Шу ўринда айтиш керакки, ғалла – халқ бойлиги, бободеҳқонларнинг эртаю кеч қилган меҳнатларининг самараси, халқимизнинг ризқу насибасидир. Ана шу бебаҳо нематнинг бир мисқолини ҳам нобуд қилмасдан ўриб олиш ишларида фаол иштирок этиш бугунги кунда ҳар бир мутасаддининг асосий вазифасидир.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶