28.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.10.2026, 00:46
Қишлоқ хўжалиги 👁 2,032

Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш фермер хўжалигида юксак натижалар бермоқда

Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, ер ва сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш ҳамда деҳқон меҳнатини рағбатлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, шўрланиш даражаси юқори бўлган ҳудудларда мелиоратив ҳолатни яхшилаш орқали ҳосилдорликни ошириш вазифаси устувор йўналишлардан бирига айланган.

Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг амалий натижасини Амударё туманидаги “Дўсимбетова Қизларгул” фермер хўжалиги мисолида ҳам кўриш мумкин. Хўжаликга 2002 йилдан буён Қизларгул Дўсимбетова раҳбарлик қилиб келмоқда. Умумий меҳнат стажи 49 йилни ташкил этган фермернинг бой тажрибаси бугун соҳага янги кириб келаётган кўплаб ёшларга ўрнак бўлмоқда.

Хўжаликнинг умумий ер майдони 60,3 гектарни ташкил этади. Шундан экин майдонлари 54,3 гектар, экишга яроқсиз ерлар, ариқ ва зовурлар эса 6 гектарга тўғри келади. Экинларнинг тўғри жойлаштирилиши натижасида 35 гектарга пахта, 19,3 гектарга бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилиб, юқори ҳосилдорликка эришилмоқда.

Пахтачилик йўналишидаги кўрсаткичлар ҳам изчил ўсиб бормоқда. Сўнгги 5 йил ичида ҳосилдорлик 36–40 центнерга етказилиб, умумий ҳисобда қарийб 700 тонна сифатли пахта етиштирилган ва контрактация шартномалари режалари 150–170 фоиз даражасида бажарилган. Бундай натижа далаларга ўз вақтида агротехник ишлов бериш ва экинларни маромига етказиб парваришлаш эвазига қўлга киритилган.

Ғаллачиликда ҳам барқарор кўрсаткичлар қайд этилган. Ҳудуднинг шўрланиш шароитига қарамасдан, сўнгги тўрт йилда хўжаликнинг 11 гектар ер майдонига буғдой экилиб, ҳосилдорлик 57 центнердан 60 центнергача кўтарилган, давлатга эса 60 тоннадан зиёд буғдой топширилган.

Натижада фермер хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан 600 миллион сўм соф фойда олишга эришилган. Рентабеллик даражаси эса 20 фоиздан 24 фоизга етказилиб, бу кўрсаткич хўжаликнинг молиявий барқарорлигини таъминлаган асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Қайд этиш жоизки, хўжаликда ерларнинг унумдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар йили 20–25 миллион сўм маблағ ажратилиб, ирригация ва мелиорация ишлари амалга оширилади ва 2,5 километр узунликдаги “Назархон-арна” канали ҳамда 1,7 километр узунликдаги зовур мунтазам тозаланиб, таъмирланади.

Хўжаликнинг моддий-техник базаси ҳам мустаҳкамланган. Унинг ҳисобида жами 1 та ҳайдов трактори, 3 та чопиқ тракторлари, 2 та тиркама ва бошқа техника ҳамда агрегатлар мавжуд. Техникаларни ўз вақтида кўрикдан ўтказиш, ёнилғи-мойлаш материаллари билан ўз вақтида таъминлаш орқали техниклардан самарали фойдаланилмоқда.

Хўжаликда бугунги кунда 25 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Даромад манбаларини кенгайтириш мақсадида хўжалик ҳудудида 10 сотих майдонда балиқчилик ҳавзаси барпо этилган, паррандалар бош сони эса 400 донага етказилган. Экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш мақсадида биргина жорий йилда хўжаликка қарашли ва унга туташ ерларга 1000 тупдан ортиқ манзарали, 300 тупдан ортиқ мевали кўчатлар, 2000 тупдан ортиқ терак ва тут кўчатлари ўтқазилган.

Фермернинг самарали меҳнати муносиб баҳоланиб, 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, 2022 йилда эса Ўзбекистон фермерлар кенгашининг “Илғор фермер” кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Қизларгул Дўсимбетова каби қишлоқ ишбилармонлари ва у раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги сингари ўнлаб илғор хўжаликларининг тажрибаси туманда аграр соҳани ривожлантиришнинг ишончли пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда ва янги авлод фермерлари учун амалий мактаб вазифасини ўтамоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026