14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 05:02
Мақолалар 👁 163

“БИЛМАГАНИН СЎРАБ ЎРГАНГАН...”

“БИЛМАГАНИН СЎРАБ ЎРГАНГАН...”

Мутойиба ҳикоя

– Ўзинг деҳқончиликни ўргангунингга қадар бошқа тажрибали деҳқонлардан кўз олиб юр, болам. Ана, Янгибой ака томорқасини суғорса,  сен ҳам суғор, у нима экса шуни эк,  ўғит-дори берган пайтда сен ҳам ўғитла. Хуллас, “Қари билганини пари билмас”, дейдилар. Ҳеч ким деҳқон бўлиб, ё уста бўлиб туғилмайди. Ўрганиб юр, болам, ўрганиб, – деб тез-тез таъкидларди Мирзага онаси.

Янгибой аканинг ери ҳам уларнинг ерига тенг, суви ҳам бир ариқдан. Лекин у ҳосилни яхши олади: айниқса, картошкалари йирик-йирик, бозорда харидоргир. Нима сири бор экан-а?

Янгибой аканинг ўзидан сўрайин деса, ҳамишаги ҳазилкашлиги... тескари маслаҳат берадими деб, гумонланиб қўрқади. Пандлаб қўйиб, кулгига олган пайтлари озми? Яна одамларнинг олдида кулгига қолиб юрса...

Шунинг учун Мирза ўтса-кетса пойлаб юради, нима қилаётган экан, деб: суғорса – суғоради, ҳайдаса – ҳайдайди ва ҳоказо. Ҳатто бир ўтиришмада гуллаб ҳам қўйди:

– Мен йўлини топдим, Янгакангдан сўраб ўтирмайман. У нима қилса, мен ҳам шуни қилавераман.

Янгибой ака унинг бу гапини эшитиб:

– Билганимизча айтамиз-ку, сўрасанг. Ҳай, сўрамасанг ҳам ўзинг биласан, – деб мийиғида кулиб қўйди.  

Бир куни Янгибой ака уйининг олдида Мирзани тўхтатиб, мурожаат қилиб қолди:

– Мирза, бир илтимос бор. Машинани бола миниб кетганди, ишхонасидан командировкага юборишибди. Энди ҳафтадан кейин келадими, менга дўкондан бир қоп селитра келтириб берсанг...

– Юринг, бирга бориб келамиз, – деди Мирза.

Янгибой ака бир халта селитра, бир халта аммофос олди. Яна бир халта олмоқчи эди. Мирза:

– Мен ҳам оламан,энди машинага оғир бўлиб кетади. Яна келиб олиб кетармиз, – деб тўхтатди.

Янгибой ака ўғитни тушираётганларида:

– Ҳозир айни пайтида, Мирзабой, раҳмат сенга, дори беришни кечиктирсанг бўлмайди, шу бугуноқ аммофосни сепиб суғорамиз, худо хоҳласа, – деб қўйди. Мирза ҳам худди  шундай ўғит олди. Кечқурун пушталарга бир текисда аммофос сочиб суғориб юборди.

Картошка палаги кўк ёйиб пушта тўлдира бошлади. Мирза деярли ҳар куни машинасини секин ҳайдаб, Янгибой ака нима қилаётган экан деб назар солиб, пойлаб юриши. Янгибой ака ҳам отизда юрган бўлса, қўл кўтариб саломлашиб қолади. “Ҳа, сўрашга бўйнинг ёр бермай пойлаб юрибсанми мени”, деб қўяди ичида. Шундай қилиб, ҳафта, ўн кун ўтди, у ҳам, бу ҳам картошканинг  ўтоғини олиб, енгил чопиқ қилиб юборишди.

Мирза шундай кунларнинг бирида машинасини секин ҳайдаб, қараб бораётса, Янгибой ака челакни кўтариб, чангитиб дори бераётир... Уйига бориб чойга ҳам қарамасдан  бир қоп селитрани олиб чиқди-да, картошка пушталарига энгашиб юриб бериб чиқди, бўлмаса палак устига тушса қуритади, ахир. Янгибой ака сув очади барибир, деб сувни қаратди.

Икки кундан кейин картошка палаклари сўлиб, шалпая бошлади. Кун иссиғидан бўлса керак, кечқурун салқинда тикланиб кетади, деб қўйди ўзича. Аммо кечқурун қараса, бадтар сўлиб қолибди. Жуда ичи куйди. Охири чидамай, Янгибой аканинг ёнига борди. Унинг картошкалари яшнаб турибди.

– Э, Янгака, сизни дори беряпти деб мен ҳам дорилагандим, қуриб қоляпти-ку?!

– Э калла, каллавой, – деди у бола фақирга панд берганидан, бир томондан экинга чинакам ачиниб... Доридан қуриган бўлса, энди текислаб суғорда, сабзи экиб ташла. Яхши сабзи бўлади худо хоҳласа. Ёввойи ўтлар уруғи ҳам кўкаради, ҳайдагач, улар ўлади, бир ўтоқдан қутуласан .

Сабзи, ростдан ҳам яхши кўкарди. Картошканинг аламини унутиб, Мирза сабзи парваришига аҳамият бериб юрган эди, бир куни Янгибой аканинг машинаси келиб тўхтади ва сигнал берди.

Мирза чиқиб саломлашди. Янгибой ака ўғли билан келган экан. Машина юкхонасининг капотини кўтариб, “олинглар буни”, деди. Мирза ва Янгибой аканинг ўғли иккаласи икки қоп картошкани туширгач, Янгибой ака Мирзанинг қўлтиғидан тутиб, сал четга чиқарди ва деди:

– Бу, Мирзабой, бизнинг картошкадан ушркавсан. “Билмаганин сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим”, деганлар. Ҳў боягида, сен мени пойлаб юрган кунларингда чангитиб сепаётганим селитрамас, сўндирилган оҳак эди, картошкага қурт тушмайди, ернинг захини нейтраллайди. Ҳм! Билиб қўйганинг яхши деб айтяпман-да...

– Ҳи-ҳи-ҳи, ҳа-ҳа-ҳа, ҳи-ҳи, – деб кулишга ҳаракат қиларди Мирза нима деярини билмай...

Турсунбой Абдуллаев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019