22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 02:44
Фан ва таълим 👁 547

ЎҚИШ ФАНИДАН ЎТКАЗИЛГАН ОЧИҚ ДАРС ЎҚИШНИ ЎРГАНГАН БОЛАЛАРДА КИТОБХОНЛИККА ИХЛОС УЙҒОТДИ

ЎҚИШ ФАНИДАН ЎТКАЗИЛГАН ОЧИҚ ДАРС ЎҚИШНИ ЎРГАНГАН БОЛАЛАРДА КИТОБХОНЛИККА ИХЛОС УЙҒОТДИ

Бошланғич синфларда ўтказиладиган очиқ дарслар ўқувчиларнинг билим савиясини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шунингдек, уларнинг дунёқараши шаклланиб, ўтилаётган дарс мавзусининг инсон камолотида тутган ўрни ҳақида тасаввур уйғотиб, бола нутқининг ривожланишига ёрдам беради.

Айни кунларда умумтаълим мактабларининг “Алифбе” китобини пухта ўзлаштириб олган 1-синф ўқувчилари учун янада қизиқарли дарс жараёнлари давом этмоқда. Ўқиш китобида берилган турли хил мавзулардаги ҳикоялар, эртак ва шеърлар болажонлар тасаввурида янги-янги дунёларни кашф этишларига имкон яратаётгани ўқиш фани бўйича ўтказилаётган очиқ дарс машғулотларида ўз ифодасини топмоқда.

Туманимиздаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 1-“Б”синфида ўқиш фанидан синф раҳбари Матлуба Раҳимова томонидан ўтказилган очиқ дарс машғулоти ўзининг инновацион ғояларга асослангани билан ўқувчиларнинг фаоллигини янада оширди.

Ёзувчи Ғиёс Комиловнинг буюк бобокалонимиз, шоҳ ва шоир, матонатли саркарда, этнограф, тарихчи ва географ, доришунос ҳамда серқирра адабиётшунос олим Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ёшлиги ҳақида ҳикоя қилувчи “Она сабоғи” асари асосида ташкил этилган очиқ дарс машғулотини Матлуба Раҳимова маҳорат билан олиб борди. Дарс машғулотида ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланилди. Хусусан, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ёшлик ва камолот даври ҳақида ҳикоя қилувчи слайдлар орқали ўқувчилар буюк бобокалонимизнинг болалик орзулари, интилишлари, ватанпарварлик туйғуларига ошно кечган беором ҳаёти ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлдилар.


Машғулот давомида буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо илмий-бадиий асарлари жаҳон илм-фани, адабиёти ривожида муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди. Бобур ва бобурийлар ҳаёти, ижодий меросини ўрганиш, тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ўқувчиларга маълумотлар берилди. Шунингдек, Бобур ғазалларидан, рубоийларидан намуналар ўқилди. Дарс жараёнида бошланғич синф ўқитувчиси ва синф раҳбари сифатида Матлуба Раҳимова кўргазмали қуроллардан фойдаланган ҳолда дарс ўтиш бўйича ўз услубига эга ўқитувчи эканлигини намоён эта олди. Ўтилаётган машғулот мавзусидан келиб чиқиб, ўқишни ўрганган болаларнинг матнни тутилмай, ифодали ўқишлари, мавзуни тўлиқ ўзлаштиришларини таъминлаш мақсадида ташкил этилган дам олиш дақиқалари очиқ дарс машғулотидан кўзланган асосий  мақсад – ҳар бир ўқувчининг қизиқиш билан мавзуни чуқур ўзлаштиришига имкон яратди. Шу билан бирга 1-синф ўқувчилари ўртасида китобхонликка ихлос муҳитини юзага келтирди.

Дарс машғулоти давомида ўқувчилар мавзу юзасидан берилган топшириқларни аъло даражада уддаладилар. Ўқитувчи томонидан янги мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида берилган саволларга ҳам равон жавоб бердилар. Ундан ташқари, ўқувчиларнинг дарсдан олган таассуротлари ҳам тингланди. Улар улуғ аждодимиз Бобур ҳаёти ва ижодидан олган таассуротларини эркин ҳикоя қилиб беришди.

Бўлиб ўтган очиқ дарс машғулотида бошланғич синф ўқувчиларига шоҳ ва шоирнинг ўзига хос фазилатлари очиб берилди. Ўқувчилар ҳам ўз навбатида ушбу дарс мобайнида маънавий баҳра олдилар.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026