22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 03:54
Фан ва таълим 👁 324

ЎҚИШНИ ЎРГАНГАН БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ

ЎҚИШНИ ЎРГАНГАН БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ

Умумтаълим мактабларида ўқув йилининг иккинчи чорак якуни бири-биридан қувончли воқеаларга бой бўлди. Айниқса, ўқув йилининг иккинчи чорагини муваффақиятли якунлаган ўқувчилар Янги йил томошаларида Қорбобо ва Қорқиз томонидан рағбатлантирилгани уларга янада завқли лаҳзаларни ҳадя этди.

Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 20-сонли умумтаълим мактабининг 1-синфига мазкур ўқув йилида 25 нафар ўқувчи қабул қилинди. Синф раҳбари Дилдора Жумабоева  ўқувчиларни белгиланган дарс-режасига мувофиқ  ўқитиш, “Алифбо”ни мукаммал ўзлаштиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўқув йили бошиданоқ таълим-тарбия жараёнини узвийлик асосида пухта ташкил этди. Инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ҳар бир дарс-машғулотни кўргазмали воситалар асосида намунали тарзда амалга оширди.

Натижада ўқув йилининг иккинчи чораги якунланмасиданоқ ўқувчилар “Алифбо” сабоқларини пухта  ўзлаштирдилар. Алифбони ўзлаштириб, ўқиш, ёзишни ўрганган болажонлар эндиликда ўзлари учун қадрли бўлган Она, Ватан каби сўзларни ҳеч қийналмай ўқий олади.

Жорий йилнинг 23 декабрь санасида мактабда “Саводхонлик байрами” ташкил этилиб, унда 1-синфнинг 25 нафар ўқувчиси ўзларининг “Алифбо”дан олган сабоқларини амалда намойиш этишди.

“Саводхонлик байрами”га бағишланган маънавий-маърифий тадбирни мактаб директори Жаҳонгир Матназаров очди ва 1-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини байрам билан самимий табриклади.

Шундан сўнг, фарзандларининг қувончларига шерик бўлиш учун байрам тадбирига ташриф буюрган ўқувчиларнинг ота-оналари ва мактаб ўқитувчиларининг олқишлари остида даврага ўқувчиларнинг “Алифбо” китоби  ҳамда она тилимиздаги барча ҳарфларни ифода этувчи кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Болалар альфавит тартибида сафланиб, ҳар бир ҳарфнинг шеърий талқинини ифодалаб бердилар. Бундан ташқари, ўқувчилар ўзлари ёдлаган шеър ва қўшиқларни айтиб беришиб, ота-оналари ҳамда устозларини хурсанд қилдилар.

Тадбир давомида билимдон болаларни табриклаш учун улар даврасига Қорбобо ва Қорқиз совғалари билан кириб келишди. “Алифбо”даги барча ҳарфларни тартиби билан ёддан айтиб берган, табиатдаги фасллар, она табиат неъматлари, она Ватан, дўстлик, тинчлик, ота-она ва меҳр-оқибат мавзуларида шеърлар айтган ўқувчиларга, 1-синфнинг  иккинчи чорагини фақат “аъло” баҳоларга  якунлаган билимдон болаларга Янги йил совғалари берилди.

“Саводхонлик байрами”да 1-синф ўқувчиларини уларнинг ота-оналари ҳам табриклаб, совғалар тақдим этишди. Даврага кириб келган “Ўқиш китоби ва “Она тили” китобларини қувониб қарши олган ўқувчилар ота-оналари ва устозлари билан рақсга тушдилар.

“Саводхонлик байрами”да иштирок этиш, алифбодаги ҳарфлар билан бошланувчи шеърлар айтиш болажонларга ўзига хос завқ бағишлади. Қолаверса, байрамда ота-оналарининг иштирок этгани болажонларнинг қувончига қувонч қўшди. Ота-оналар ҳам фарзандларининг ютуқларини ўз кўзлари билан кўриб, уларнинг саводхон бўлиб олганиданқалбларида фахр-ифтихор туйғуларини туйдилар. Бу сана болажонлар ва уларнинг ота-оналарининг қалбида бир умр муҳрланиб қолиши табиий.

Рисолат ИБРАГИМОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026