21.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.10.2026, 04:17
Мақолалар 👁 598

Оталар ёди – авлодлар эҳтироми

Оталар ёди – авлодлар эҳтироми

Болалигимда отамнинг ёнларида юриб, унга ҳар хил саволлар берардим.

– Ота, бармоғингизнинг ярми нега йўқ?

– Урушда қолиб кетган.

– Ота, кўксингиз нечун ўйиқ?

– Ўқ тешган.

Ҳақиқатдан ҳам кўксининг икки тарафида чуқур бор эди. Мен у ерга гоҳо қўлларимни теккизиб кўрардим.

– Ўқ нега ўйган?

– Ватан учун кўксимни қалқон қилдим, душман ўқи кўксимни тешиб ўтолмади.

– Ота, товонингиздаги ўқ ҳали турибдими? Қани бир кўрай, – деб кўрардим. У ўқ эмас, снаряд парчаси эди. У товони тагида қизғиш-қорамтир бўлиб кўриниб турарди.

Даҳшатли жангларнинг бирида у снаряд портлаши тагида қолиб кетган, лекин ўлмаган. Ўн беш кун ҳушсиз, госпиталда ётган. Ҳушига келгач, қимир этолмаган, қоронғилик, жим-житликни ҳис этган. Ҳатто у: “мени ўлди, деб кўмиб кетибдилар-да”, деган хаёлга ҳам борган. Чунки унинг аъзойи бадани муздек бўлиб, муздек ерда ётарди. Бир маҳал ёнида қандайдир оқ шарпалар ҳам юргандек бўлган. Олислардан эса жанг овозлари ҳам эшитилган. “Қизиқ, одамзот ўлса ҳам ҳамма нарсадан хабардор бўларкан”, дея ўйлай бошлаган.

Шу пайт доктор унинг ўзига келганини билиб, чироқни ёққан ва ёнига келиб “Уйғондингми, солдат?” деганлар. Лекин отам гапира олмаганлар.

– Докторнинг барча ҳаракатларини кўрардим, гапларини ҳам эшитардим-у лекин гапира олмасдим, – деб ҳикоя қилардилар отам.

Ўшанда отамнинг танасидан ўттиз иккита снаряд бўлакчасини олиб ташлашган. Бутун танаси илма-тешик бўлиб кетган. Кўкси ўшанда ўйилган, товонидаги снаряд парчаси ҳам ўшанда қолиб кетган. Буни отамнинг уруш хотиралари орқали билардим. Чунки отам аҳён-аҳёнда бизга, баъзан дўстларига ҳам бу ҳақда гапириб берардилар.

Бир куни отамнинг ёнига бир ярадор аскарни олиб келишган. Докторлар у билан сўзлашмоқчи бўлишган, лекин ҳеч сўзлаша олмаганлар, чунки бир-бирларининг сўзларига тушунишмабди. Ярадор аскар туркман бўлганидан отам унинг нима деяётганини айтиб берганларида улар ҳайрон бўлиб:

– Нима, сен унинг тилини биласанми?! – дейишган.

– Ҳа, у туркман миллатидан.

– Туркман тилини ҳам биласанми?! – яна ҳайратланишган.

– Ундай бўлса, биз билан юр, – деб бошқа бўлмадаги ярадор аскар ёнига олиб боришган. Боришса, бир озарбайжон йигити инграниб ётибди. У билан сўзлашиб, докторларга дардини тушунтирганида барчаси хурсанд бўлишган. Улар отамнинг рус, ўзбек, туркман, озарбайжон тилларида эркин сўзлаша олганидан ҳайратда эдилар. Шундан сўнг, отамга улар ўзгача назар билан қарай бошлашади. Отам уларга бу тиллар бир-бирига яқин эканлигини айтганида: “ахир ҳар бири бошқа-бошқа тиллар-ку”, – дея ажабланишган.

Уруш кўрган отамнинг ҳикоялари ҳисобсиз эди. Мен уларни тинглаганим сари қалбимда урушга нисбатан чексиз нафрат уйғонарди.

Отам жуда матонатли, тўғрисўз, ўта китобхон инсон эдилар. У рус, ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, озарбайжон, татар ёзувчиларининг асарларини аслича ўқир эдилар. Собиқ СССР давлатининг турли бурчакларида қуролдош дўстлари бор эди. Улар ҳақида тўлиб-тошиб сўзлардилар, хатлар ёзишиб турардилар. Бугун эса ана шу матонатли инсондан ўзи ҳаётлигида сўзлаб берган ҳикоялари, жанговар хотиралар қолди, холос...

Гавҳарой ХУДОЁРОВА,

29-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026