12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:49
Жамият 👁 503

Аждодларнинг насли-насаби ва шажараси авлодларнинг узилмас занжири орқали давом этаверади

Аждодларнинг насли-насаби ва шажараси авлодларнинг узилмас занжири орқали давом этаверади

Ҳар йили 15 май санаси Халқаро оила куни сифатида оиланинг аҳамиятини тарғиб қилиш ва унинг жамиятдаги ролини ошириш мақсадида бутун дунё бўйлаб нишонлаб келинади. Бу сана БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йилда таъсис этилган ва 1994 йилдан буён ҳар йили нишонланади.

Оила – жамиятнинг асосий бўғини, унинг маънавий ва ижтимоий ривожланишида муҳим аҳамият касб этувчи муқаддас даргоҳдир. Оилада олинган тарбия, меҳр-муҳаббат ва ўзаро ҳурмат туйғулари фарзандларнинг келгусида жамиятга фойдаси тегадиган олижаноб инсонлар бўлиб вояга етишларида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шу сабабли ҳам юртимизда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилаларнинг иқтисодий, маънавий ривожланиши учун зарур шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада намунали оилалар сафи йил сайин кўпаймоқда.

Амударёлик Жуманиёзовлар оиласи ҳам ана шундай ибратли оилалардан бири. Оила раҳбари Рустам Жуманиёзов 1964 йилда Чойкўл овулида туғилган. 1981 йилда собиқ Айний номли, ҳозирги 22-сонли мактабни тугатиб, 1983-85 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. Ҳарбий хизматдан қайтгач, 1985 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг даволаш иши факультетига ўқишга кириб, мазкур институтни 1991 йилда тугатган лавҳамиз қаҳрамони шу кунга қадар тиббиёт соҳасида самарали фаолият юритмоқда. Ҳозирда Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири вазифасида ишлаб, беморларга шифо улашиш билан бир қаторда бўлимда ишловчи ўнлаб шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимларига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Уч нафар фарзанднинг отаси бўлган лавҳамиз қаҳрамони умр йўлдоши – туман Тиббиёт бирлашмасининг “Тез ёрдам” бўлими навбатчи ҳамшираси Сапаргул Абдураззоқова билан фарзандларига берган таълим-тарбияси, жамиятдаги ўрни сабабли бу оила эл-юртда ибратли, дея сифатида эътироф этилади.

Ота-онанинг тарбиясини, таълимини олган икки ўғил ва бир қиз ҳам олий маълумотли. Тўнғич ўғли Хурсандбек 1991 йилда дунёга келди. Мактабда аъло баҳоларга ўқиб, олийгоҳни ҳам муваффақиятли тамомлаган Хурсандбек ҳам бугун камолга етиб, оила қурди. Турмуш ўртоғи билан икки нафар фарзандни вояга етказмоқда. У Чойкўл овул фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси вазифасида фаолият юритади. Оиланинг келини Салтанат эса 22-сонли мактабда тарих фанидан дарс беради.

Намунали оиланинг иккинчи фарзанди – қизи Фазилат ҳам оилали, икки нафар фарзанди бор. У ҳам 22-сонли мактабда психолог вазифасида фаолият юритади.

Кенжа фарзанд Хуршид эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тугатиб, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшаб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида фаолият юритмоқда.

Рустам Жуманиёзов ва Сапаргул Абдураззақовалар оила қуриб, илк фарзанди дунёга келганиданоқ ота-оналарининг, бобо-бувиларининг тавсиялари ва ёрдами билан фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратишди. Иккаласи ҳам тиббиёт соҳасида фаолият юритгани сабабли уларнинг жисмоний, руҳий ва ақлий ривожланишига алоҳида меҳр билан ёндашишди. Фарзандлари катта бўлгач, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик борасида тавсиялар бериб, ўзаро меҳр-оқибатли, инсофли ва диёнатли бўлишга чорлашди. Болаларга таълим-тарбия бериш, уларнинг қизиқишларини ривожлантириш, мустақил фикрлашга ўргатиш, фарзандларига ўрнак бўлиш, улар онги ва қалбига ижобий хулқ-атворни сингдириш борасида қилган меҳнатлари сабабли бугун эл-юртда эъзозли мана шундай мустаҳкам оила бунёд бўлди.

Эндигина тетапоя бўлаётган, дунёни танишга интилаётган неваралар ҳам мана шундай қадриятлар асосида тарбияланмоқда. Шу тариқа аждодларнинг насли-насаби ва шажараси авлодларнинг узилмас занжири орқали давом этаверади.

Тилагимиз – юртимизда мана шундай ибратли оилалар сафи янада кўпаяверсин! Зеро, ҳар бир оила мустаҳкам, тинч-осойишта, маънавий ва иқтисодий баркамол бўлса, халқ, давлат ҳам тараққиёт сари дадил одимлайверади.

М.Шомуродов, Р.Баҳромов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026