10.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
10.11.2026, 06:04
Жамият 👁 520

Туман ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл инфратузилмасини асраш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди

Туман ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл инфратузилмасини асраш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди

Мамлакатимизнинг қайси ҳудудига эътибор қаратманг, иқтисодий ривожланиш ва аҳоли фаровонлигининг ошиши натижасида транспорт воситалари қатновининг тобора ортиб бораётганини, шунга мос равишда йўл инфратузилмасига тушаётган юкламанинг сезиларли даражада кўпайганлигини кузатиш мумкин. Бундай шароитда турли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш, авария ҳолатларига сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш, ҳайдовчи ҳамда пиёдаларнинг ҳуқуқий маданияти ва масъулиятини ошириш доимий кун тартибидаги асосий вазифа бўлиб қолмоқда. Йўл қоидаси – умр фойдаси, деган теран мазмунли ҳикмат замирида ҳам айнан ҳар бир ҳаракат иштирокчисининг хавфсизлигини кафолатлаш мақсади мужассамдир.

Шу мақсадда жойларда тизимли профилактик тадбирлар, кенг қамровли рейдлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Амударё туманида ҳам йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари ташкил этилмоқда. Мазкур профилактик тадбирлар бевосита Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник Асқар Илясов ҳамда туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи, лейтенант Бекзод Қозоқовларнинг бошчилигида, йўл-патруль хизматининг тажрибали ходимлари ва соҳа мутахассислари иштирокида амалга оширилмоқда.

Навбатдаги рейд тадбирларида асосий эътибор туманнинг марказий ва серқатнов йўлларида ҳаракатланаётган енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига қаратилди. Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига қай даражада амал қилаётганлиги, белгиланган тезлик меъёрларига амал қилиши қатьий назоратга олинди. Шунингдек, транспорт воситаларини бошқариш учун зарур бўлган барча меъёрий ҳужжатлар – ҳайдовчилик гувоҳномаси, техник кўрикдан ўтганлик ҳақидаги маълумотлар ва суғурта полисларининг соз ва тўлиқ ҳолатда эканлиги кўздан кечирилди.

Автомашиналарнинг техник ҳолати, хавфсизлик камарларидан фойдаланиш маданияти юзасидан ҳайдовчилар билан якка тартибда тушунтириш ишлари олиб борилиб, қоидаларга беписандлик билан қаровчи шахсларга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўрилиши таъминланди.

Шундан кейинги назорат тадбирлари давомида юк ташувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг амалдаги тартиб-қоидалар ва йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига риоя қилиш ҳолатлари ўрганилди.

Йўлларда юк ташиш қоидаларига кўра, ортилган маҳсулот автотранспорт воситасининг габарит ўлчамларидан чиқиб кетмаслиги, ҳайдовчининг теварак-атрофни кузатишига халақит бермаслиги ҳамда транспортнинг мувозанатини бузмаслиги шарт. Қолаверса, юкларни хавфсиз ташиш қоидалари доирасида ҳар бир юк турига қараб унинг махсус маҳкамланиши, чанг ёки тўкилувчан маҳсулотларнинг усти ёпиқ ҳолда ташилиши, йўл қопламасини ифлослантирмаслиги ва бошқа ҳаракат иштирокчиларига хавф туғдирмаслиги қатъий белгилаб қўйилган. Юк машиналари ҳайдовчиларига йўл ҳаракати қоидалари доирасида қўйиладиган бошқа ўзига хос талаблар ҳам мавжудки, бунга аҳоли яшаш масканларида тезликни оширмаслик, кескин тормоз бермаслик, тиркамалардан тўғри фойдаланиш ва энг асосийси, техник паспортда кўрсатилган юк кўтариш меъёрларидан ортиқча вазндаги юкларни ортмаслик каби муҳим жиҳатлар киради.

Амударё тумани мисолида оладиган бўлсак, ушбу масала ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. Маълумки, туман ҳудудидаги Жумуртов шаҳарчасида бир неча йирик тош карьерлари фаолият юритади. Бундан ташқари, Қоратов тоғ тизмасидаги тош карьерларидан қазиб олинадиган қурилишбоп тош ва шағал маҳсулотларининг аксарият қисми айнан Амударё тумани ҳудудидаги йўллар орқали оғир юк машиналарида ташилади. Ушбу узлуксиз жараёнда, минг афсуски, баъзи ҳайдовчилар томонидан озгина вақт ва маблағни тежаш, кўпроқ даромад топиш мақсадида белгиланган меъёрдан ортиқ юк билан ҳаракатланиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Бундай хатти-ҳаракатлар ҳаракат хавфсизлигига тўғридан-тўғри жиддий рахна солади. Ортиқча вазн транспорт воситасининг инерция кучини ошириб, тормозланиш масофасини кескин узайтиради. Бу эса транспортнинг тўхташ қобилиятига жуда салбий таъсир кўрсатиб, фавқулодда вазиятларда муқаррар ҳалокатларга сабаб бўлиши мумкин. Энг муҳими, меъёрдан ортиқча юк туфайли давлат бюджети ҳисобидан, халқимизнинг умумий манфаатлари йўлида катта маблағлар эвазига қурилган ва таъмирланган асфальт йўлларнинг тез издан чиқишига, чўкишига ва бутунлай яроқсиз ҳолга келишига олиб келади.

Ушбу муаммоларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган рейд тадбирлари давомида юк ортилган транспорт воситалари тўхтатилиб, махсус тарозилар ёрдамида уларнинг реал вазнини ўлчаш жараёнлари кўздан кечирилди. Текширувлар натижасида ўз автомашинасига рухсат этилган меъёрдан ортиқ юк ортган, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйган, шунингдек, давлат мулки бўлган йўлларни вайрон қилишга сабабчи бўлаётган қатор транспорт воситалари ҳайдовчилари аниқланди. Уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли маъмурий жарималар қўлланилиб, келажакда бундай ҳолатларни такрорламаслик юзасидан қатъий огоҳлантиришлар берилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, йўллардаги хавфсизлик ва инфратузилманинг узоқ йиллар хизмат қилиши фақатгина ички ишлар органлари ходимларининг назорати билан эмас, балки ҳар бир ҳайдовчининг юксак масъулияти, қонунларга сўзсиз итоат этиши орқалигина таъминланади. Йўл ҳаракати қоидаларига, жумладан, юк ташиш меъёрларига қатъий риоя қилиш — бу аввало ўз ҳаётимизни, ўзгалар соғлиғини ва давлат ҳамда жамият мулкини асраб-авайлаш демакдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026