05.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
05.11.2026, 06:21
Жамият 👁 4,538

Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди

Мустақиллик — бу, аввало, халқнинг эртанги кунга бўлган ишончи, обод ва фаровон ҳаёт сари дадил қадам демакдир. Юртимизда истиқлолнинг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда Амударё туманида ҳам бунёдкорлик ишлари, янгиланиш ва эзгу ташаббуслар ўзининг амалий ифодасини топмоқда.

Байрам шодиёналари арафасида тумандаги қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди. Бу иншоотлар, аввало, аҳоли учун муносиб шарт-шароит яратиш, ёшларнинг сифатли таълим олиши, фуқаролар бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларда хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Манғит шаҳридаги 30-сонли умумтаълим мактаби учун барпо этилган янги қўшимча бино ана шундай бунёдкорлик ишларининг ёрқин намуналаридан биридир. 660 ўринли замонавий қўшимча бино фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, мактабнинг фахрий устозлари ҳамда таълим жамоаси вакиллари иштирок этди.

Таълим масканининг янги биноси учун 8 миллиард 600 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Қурилиш ишлари “Манғит энерго строй” МЧЖ томонидан амалга оширилди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими янги бинода яратилган замонавий шарт-шароитлар ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши, билим ва кўникмаларини янада ривожлантиришига хизмат қилишини таъкидлади.

Мактаб ёш авлоднинг дунёқараши шаклланадиган, орзу-мақсадлари қанот ёзадиган, келажак касбига илк қадамлар қўйиладиган муқаддас даргоҳдир. Шу маънода, янги 660 ўринли бино юзлаб ўқувчилар учун янги имкониятлар эшигини очади.

Тантанали маросим давомида янги бино рамзий калити қурувчи ташкилот раҳбари томонидан мактаб директорига топширилди. Сўнгра рамзий тасма қирқилиб, янги бинонинг эшиклари ўқувчилар учун очилди.

Мустақиллик байрами арафасида Ўртақалъа овули ҳудудида фойдаланишга топширилган маҳалла маиший хизмат кўрсатиш маркази ҳам аҳолининг кундалик ҳаётини янада қулайлаштиришга қаратилган муҳим лойиҳалардан биридир.

Марказнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Сағиндиқ Турманов, туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Мазкур маҳалла мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ислом тараққиёт банки ва ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори асосида барпо этилди.

Лойиҳага 3 миллиард 600 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Қурилиш ишлари “Бакен қурилиш монтаж” ХК томонидан амалга оширилди.

Эндиликда маҳалла аҳолиси учун марказда бир қатор хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилган. Мажмуада аёллар ва эркаклар сартарошхонаси, компьютер хонаси, ўқув маркази, спорт зали, тикувчилик хонаси, новвойхона каби хизмат кўрсатиш ва ижтимоий объектлар фаолият юритади.

Бу эса, бир томондан, аҳолининг турли хизматларга бўлган эҳтиёжини ўз маҳалласининг ўзида қондириш имконини берса, иккинчи томондан, янги иш ўринлари яратиш орқали фуқаролар, айниқса, маҳалла ёшларининг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Бугун Амударёда қад ростлаётган ҳар бир янги бино, фойдаланишга топширилаётган ҳар бир ижтимоий объект ортида инсон манфаатлари, халқ фаровонлиги ва келажак авлод тақдири мужассам.

Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Амударёда фойдаланишга топширилган ушбу объектлар юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг амалий ифодасидир. Энг муҳими, улар одамлар ҳаётига дахлдор, кундалик турмушини яхшилашга хизмат қиладиган эзгу мақсадларга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Зеро, обод маҳалла, замонавий мактаб, муносиб меҳнат ва яшаш шароити — фаровон жамиятнинг муҳим мезонларидир. Бугун бунёд этилаётган масканлар эса ана шу эзгу мақсадларнинг мустаҳкам пойдеворига айланмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026