“Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан сайёр қабул ўтказилди
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб масалаларни жойида ўрганиш ва фермерларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Амударё туманидаги Амир Темур номли овулда “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида ҳудуддаги бир қатор фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ўзларини қийнаётган муаммолар ҳамда таклифлар билан мурожаат қилишди. Хусусан, “Султонов Собир” фермер хўжалиги раҳбари туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 2027 йил ҳосили учун 16 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилганини таъкидлаб, 2026 йилда етиштирилган техник ғалла уруғлигидан ўз ҳисобидан экиш мумкинлиги юзасидан рухсат ва маслаҳат сўради.
Шунингдек, туманнинг Назархон овули ҳудудида фаолият юритувчи “Mang‘it amu briket” масъулияти чекланган жамияти раҳбари пахта майдонларида дефолиация тадбирларини ўтказиш тартиблари тўғрисида батафсил маълумот беришни сўраб мурожаат қилди.
Бундан ташқари, “Аллаберганов Иззатжон” фермер хўжалиги раҳбари Умиджон Аллаберганов 2026 йилги пахта йиғим-терими мавсумида пахта хомашёсини қабул қилиш масканларига беталафот етказиб бериш мақсадида хўжаликнинг қўшимча тиркамалари учун вақтинчалик давлат рақам белгиларини олиш масаласида амалий ёрдам кўрсатилишини сўради.
Мутасаддилар томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва кўтарилган масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Бу каби сайёр қабуллар соҳа вакилларининг муаммоларини тинглаш ва уларни вақтида қўллаб-қувватлаш орқали юртимизда аграр тармоқни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶