14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:25
Мақолалар 👁 174

ЎЖАР ҚАЙНОНА ВА АҲИЛ ОВСИНЛАР

ЎЖАР ҚАЙНОНА  ВА АҲИЛ ОВСИНЛАР

(Бўлган воқеа)

Шарифа эна уч ўғил ўстирди. Ўғилларининг учови ҳам ўқимишли, давлат идораларида ишлашади. Шунинг учунми, келин танлашда ҳам ўғилларининг кўнглига қараб ўтирмади, ўқимишли, касб-корли қизларга оғиз солди. Иккала келиннинг бири шифокор, бири эса пиллачилик соҳаси агрономи. Нима бўлди-ю кенжа ўғли Аброржон ўз айтганидан қайтмади, коллежни тикувчилик йўналиши бўйича тугатган қизни танлади. Тағин қўшни тумандан.

Тиббиёт олийгоҳини тугатиб қўшни туманда ишлаб юрган Аброржон Шодияхондан бошқасига уйланмаслигини айтганида тепа сочи тикка бўлди.

– Қўйсанг-чи, кампир, – деди умр йўлдоши Тангри бобо уни фикридан қайтариш учун, – ҳозирги замонда ёшларнинг кўнглига қарамасак бўлмайди. Суриштирдим, жуда-а яхши оиланинг қизи экан. Ахир ўғлинг ҳам ақлсиз эмас-ку!

– Мен қаёқдаги ўқимаган қиз учун Аброржонимни дўхтирликка  шунча йил ўқитдимми? – қизишди Шарифа эна.

– Ҳов, кампиржон, – кулди Тангри бобо, – менинг онам раҳматлик сени келин қилаётганларида Тангрибой ўғлимни фалон йил ўқитдим, Шарифа ўқимаган экан, демаган эди-ку!.

– Бу бошқа масала...

– Ўғлингга келганда “масала” ўзгариб қолдими?

Тангри бобо кампирининг нозик жиҳатига ишора қилганди. Шарифа эна жим бўлиб қолди.

Барибир тўйдан сўнг ҳам Шарифа эна ўзича “ўқимаган келин”га унчалик рўйхушлик бермай юрди. Рўзғори бўлак катта келини Насиба шифокор бўлгани учунми, сал шамолласа ҳам ётиб олади-да, қўнғироқ қилади. Бояқиш келин ишдан чиқиб ҳам, ишига бораётиб ҳам қайнонасининг аҳволидан хабар олишни канда қилмайди. Иккинчи келини эса уч фарзандини боғчага ташлаб, ишга чиқиб кетаверади. Болаларни боғчадан Тангри бобо ёки Шарифа эна олиб келишади. Пилла қурти парвариши мавсумида-ку пиллачи келин кеча-кундуз тиним билмайди. Бундай пайтларда ошхона-ю, барча уй юмушлари, бола тарбияси ҳам Шарифа энанинг ўзига қолади. Аброржон уйлангач, Шарифа энанинг кун тартиби ўзгарди. Янги келинига унчалик рўйхушлик бермаган Шарифа энанинг жони ором топди.

– Оёқ-қўли чаққонгина  экан, ўқимаган бўлсаям, –деди бир куни чолига.

– Нима, ўқиганнинг оёқ-қўлида автомобилникидай тезликни оширадиган мурват бўладими, қизиқсан-а, кампир, – ярим ҳазил, ярим чин гапирди Тангри бобо. – Шу қилиғингни қўй энди, уят бўлади.

– Шунча йил дўхтирликка ўқиган боламни айтаман-да, отаси, ўзига ўхшаган дипломли қизга...

– Бас қил, – жаҳли чиқди Тангри бобонинг, – сенинг ҳам дипломинг йўқ эди, мен ҳам фалон йил ўқиб дўхтир бўлган эдим. Нима, сен ҳам менинг тенгим эмасмидинг? Ёки уйингга қайтариб юборишим керакмиди?

Шарифа эна ўпкалагандай, чолига орқа ўгириб ўтириб олди. Шунда очиқ турган ошхона эшиги олдида Шодияхоннинг барча гапни эшитиб, аста уй томон йўналганига кўзи тушди-ю, чолига жаҳл билан айтмоқчи бўлган гапи бўғзида қолди.

Аброржон ўзига умр йўлдош танлашда янглишмаганди. Шодия ақлли, шу билан бирга ўз касбининг устаси, ўта мулоҳазали қиз эди. Қисқа фурсат  ичида бутун маҳалла аҳлининг “чевар келин”ига айланди. Кун бўйи уй-рўзғор ишларидан ортиб, баъзан кечалари иш тикди. Қайнотаси ёрдами билан маҳалла гузаридан икки хонали қаровсиз уйни ижарага олиб, чеварлик ишини кенгайтирди. Ёш келинчаклар, қизларга иш ўргатди. Икки-уч йил ичида чеварлик устахонасига 6-7 та янги русумдаги тикув машиналари ўрнатди. Фарзандли бўлгач, бичиш-тикиш ишларини шогирдлари орқали бошқарди. Фаолият кўлами кенгайиб, қўшни маҳаллада, Манғит буюм бозорида ўзи тайёрлаган кийим-кечаклар билан савдо қилувчи иккита дўкон ишини йўлга қўйди.

– Иморатинг битди, қолган-қутганини  ўзларинг кўчиб бориб, эплаб оласизлар, – деди  бир куни пиллачи келини Зубайдага Шарифа эна.

– Ҳозир пилла мавсуми бўлса, болалар билан...

– Ҳай, болам, – келинини гапиргани қўймади Шарифа эна, – ўқиб-ўқиб, кеча-кундуз югуриб-йўртасан, сенинг хизматингни қилайинми, бола-чақангникиними?  Энди ўз аравангни ўзинг торт.

Қайнонасининг гапи келинга оғир ботди. Доим икки келиним ҳам олий маълумотли, деб кўкрагига уриб юрадиган  қайнонасини  танимай қолди. “Биров нимадир дедимикан?”  ўйлади ичида. Лекин сиртига чиқармади. Шарифа эна қатъийлашди. Ҳафта ўтмай, иккинчи ўғлининг ҳам рўзғорини бўлаклади.

Шундай кунларнинг бирида шифокор келини оёғи қайрилиб кетиб, тўпиғидан синди. Шифохонада бир ҳафта даволангач, уйига қайтди-ю, рўзғорнинг майда-чуйда ишлари  унга оғирлик қилиб қолди. Иккала фарзанди ҳам Тошкент шаҳрида таълим олишаётгани учун Анвар хотинининг ош-овқатига ўзи қарайдиган бўлди. Буни кўриб Шарифа эна жаҳл отига минди.

– Мен боламни хотинининг қўлига сочиқ туттириш учун ўқитганмидим?!

– Кампир! – Овозини кўтариб уришиб берди Тангри бобо. – Шундай пайтда бири-бирини суямаса, бундай турмуш нега керак? Нарвондан йиқилиб, оёғинг синганида мен сени опичлаб юрганман-а!

Шарифа эна бу сафар ҳам тилини тишлаб қолди.

– Эна, ҳеч хавотир олманг, – гапга аралашди Шодияхон, – мен ҳар куни чечамнинг уй ишларини қилиб бераяпман. Ахир менинг овсинларим билан сиздан бошқа бу юртда кимим бор?

Шарифа эна баттар мулзам бўлди. Билса, Шодия овсинининг уй юмушларини қилишдан ташқари, ўрин-кўрпасини солиш, йиғиштиришни ҳам бажараётган экан.

– Барака топсин, – деди келини Насибахон Шарифа энага Шодия ҳақида гапираркан. – Қайноғамнинг олдида чўлоқланиб юрманг, деб ҳар куни ўрнимни созлаб, эртасига яна янгидан тўғрилаб беради. Кир-чирларимизни ҳам юваяпти. Зубайда ҳам тез-тез келиб турибди. Кеча нон, сомса ёпган экан, олиб келди.

Шарифа эна келинларининг бунчалик аҳил эканлигини билмас эди. Умрида биринчи марта она бўлиб ўзининг хато ва гумонларга ўралашиб, келинларини бирини-биридан айириб юрганидан пушаймон бўлди, ич-ичидан мамнунлигини сездирмаслик учун аста  ўрнидан қўзғалди. “Кеча-кундуз ишдан бери келмайсан”, деб рўзғорини дабдуруст бўлаклаб ташлаган ўртанча келини Зубайдани ҳам бирров кўриш мақсадида ўғли Азимжоннинг уйи томон йўл олди.

– Ҳай, нодон-а, нодон, – ўзини-ўзи койиб борарди у йўл бўйи. – Сен не десанг  кўниб, бири-бирининг олдидан кесиб ўтмаган келинларингдан ўрган турмушни, одамгарчиликни!

Барибир Шарифа энанинг кўнгли тўқ эди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019