16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:57
Қишлоқ хўжалиги 👁 447

АҲИЛЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРАСИ

АҲИЛЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРАСИ

Ҳақиқий деҳқон учун йилнинг тўрт фасли ҳам иш фаслидир. Йил бўйи фидойи меҳнат қилиб, етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олган деҳқон изғиринли қиш кунлари бошланмасидан аввал ҳосилдан бўшаган ерларни шудгорлаш, шўр ювишга тайёрлаш, ҳудудидаги ариқ-зовурларни турли хас-хашаклардан тозалаш, дала йўллари бўйларини ва экинзорлар четларини ободонлаштириб, кузги кўчат экиш мавсумини кўнгилдагидай ўтказиш тараддудига тушади.

Амударё туманининг Боғ маҳалласи ҳудудидаги “Қадамбой Пўлат” фермер хўжалиги раиси Мансур Тожимов ҳам “мавсумни яхши якунладик, бу ёғи қиш, энди бемалол дам олсак бўлади” қабилида иш юритувчи баъзи фермерлардан фарқли ўлароқ дам олишга асло шошилмайди. Якунланаётган қишлоқ хўжалик йилида пахта ва ғалладан мўл ҳосил етиштирган фермер хўжалиги пудратчи-деҳқонлари келгуси йил ҳосили учун ерларни тайёрлаш ишларини аллақачон бошлаб юборишган. Ахир фермернинг ҳам, пудратчи-деҳқонларнинг ҳам асосий даромад манбаи шу ердан бўлганидан кейин, келгуси қишлоқ хўжалиги йилига қанча эрта ва пухта тайёргарлик кўрилса, даромад ҳам шунча яхши бўлиши барчага аён.

Хўжалик аъзоларининг аҳилликда, ҳамжиҳатлик билан қилган фидойи ва ҳалол меҳнатлари эвазига жорий йилги деҳқончилик мавсумини муваффақиятли якунлашди. Эрта баҳорда 36 гектар ерга экилган чигитнинг бир текис униб чиққани ва ўз вақтида қилинган агротехник тадбирлар натижасини берди. Хўжалик пахтакорлари туманда биринчилардан бўлиб контрактация шартномаси шартларини адо этдилар. Қабул масканларига шартномадаги 68 тонна ўрнига 78 тонна пахта топширилди. Етиштирилган ҳосилнинг асосий қисми юқори навларга сотилгани туфайли хўжалик деҳқонларининг моддий манфаатдорлиги ошди. Фақат пахтанинг ўзидан 200 миллион сўм соф даромад олинди.

Бундан ташқари, жорий йилда хўжаликнинг 14 гектар майдонидаги кузги буғдой ҳосили ҳам мўл бўлди. Жами 105 тонналик буғдой хирмони буёд этилиб, ҳосилнинг 45 тоннаси контрактация шартномасига кўра кластерга корхонасига топширилиб, қолган 60 тоннаси хўжалик ихтиёрида қолди. Бу эса пудратчи-деҳқонлар ҳамда механизаторларнинг оилалари дастурхонлари тўкин бўлишини таъминлади.

Айни пайтда эса хўжалик пудратчилари келгуси йил ҳосили учун экилган 14 гектар майдондаги кузги буғдойзорларда кеч кузги агротехник тадбирларни амалга оширишмоқдалар. Ишчилар “Алексеевич” навли уруғ экилган ва бир текис униб чиққан далаларни маҳаллий ўғит билан тўйинтириш, дала четларини ободонлаштириш ва ариқлар бўйларига мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш ишларини сифатли тарзда амалга оширишмоқдалар.

– Хўжалигимиз ерлари 26 нафар пудратчига бўлиб берилган, – дейди “Қадамбой Пўлат” фермер хўжалиги раҳбари Мансур Тожимов. – Пудратчиларимизнинг барчаси деҳқончилик илмини яхши билишади. Айниқса, баҳорги ва ёзги ғўза парвариши давридаги ишларни ўз вақтида бажаришганлари туфайли ҳар йили кузги ҳосил йиғиш мавсумини кўнгилдагидай якунлаймиз.

Ҳақиқатдан ҳам фермер хўжалиги аъзолари барча юмушларни якдил, ҳамжиҳат ва ҳамкорликда бажаришга одатланишган. Оддий пудратчидан тортиб, механизаторлар ва хўжалик раҳбаригача ҳамманинг ўз бажарадиган вазифаси бор. Айни кунларда эса хўжалик ерлари ғўзапоялардан тозаланиб, кузги шудгорлаш ишларидан кейин шўр ювиш жараёнига пухта ҳозирлик кўриб қўйилди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026