03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 15:34
Фан ва таълим 👁 375

Замонавий мактаб — ислоҳотлар самараси ва келажак бунёдкорлари учун мустаҳкам пойдевор

Замонавий мактаб — ислоҳотлар самараси ва келажак бунёдкорлари учун мустаҳкам пойдевор

Бугун юртимизда таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ўзининг амалий натижаларини бермоқда. Ҳудудларда замонавий мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг бунёд етилиши, мавжуд биноларнинг капитал таъмирланиши ва жиҳозланиши — буларнинг барчаси келажак авлод камолоти йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ёрқин ифодасидир.

Aмударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли, “Бўзёп” ОФЙ ҳудудида жойлашган 68-сонли умумий ўрта таълим мактабида ана шундай бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Пудратчи “ҚИЗКЕТКЕН МAХСУС ҚУРИЛИШ” МЧЖ томонидан қиймати 5 млрд 950 млн сўмлик лойиҳа асосида 330 ўқувчи ўрнига мўлжалланган қўшимча ўқув биноси ҳамда 12×24 ўлчамдаги замонавий спорт зал биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат Сапаргул Утемуратова, туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов, маҳалла фаоллари ҳамда мактаб жамоаси иштирок этди.

Тадбир давомида масъуллар ва маҳалла фаоллари сўзга чиқиб, барчани янги бинонинг очилиши билан самимий табрикладилар. Таъкидланганидек, айнан шундай замонавий лойиҳалар асосида барпо етилаётган мактаб ва боғча бинолари давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасида олиб борилаётган мислсиз ислоҳотларнинг яққол самарасидир.

Янги ўқув биноси 3 қаватдан иборат бўлиб, барча замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради. Мактаб биносига махсус лифт ўрнатилиб, инклюзив таълим талаблари асосида зарур шарт-шароитлар яратилди. Бу имконияти чекланган ўқувчиларнинг ҳам тенг ва қулай шароитда таълим олишини таъминлайди.

Бино иситиш тизими замонавий чиллер–фанкоил ускуналари асосида ташкил етилган бўлиб, хоналарда йил давомида меъёрий ҳароратни сақлаш имконини беради. Иситиш радиаторлари термостатик ҳарорат созлагичлари билан жиҳозланган, ҳар бир хонада ҳароратни алоҳида тартибга солиш имконияти мавжуд. Бу еса энергия тежамкорлигини таъминлаш билан бирга, ўқувчилар ва педагог ходимлар учун янада қулай муҳит яратади.

Ҳозирги кунда мактабда 227 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларга 27 нафар малакали педагог сабоқ бермоқда. Янги 330 ўринли қўшимча бино мавжуд қувватни сезиларли даражада кенгайтириб, таълим сифатини оширишга хизмат қилади.

Мактабда яратилган замонавий шарт-шароитлар ёш авлоднинг сифатли таълим олиши, жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун яратилган мустаҳкам пойдевордир.

Хулоса қилиб айтганда, бугун барпо етилаётган ҳар бир янги мактаб — бу оддий бино емас, балки келажак сари қўйилган дадил қадамдир. Таълим соҳасидаги бундай кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ёш авлод учун мустаҳкам пойдевор яратиб, Янги Ўзбекистон тараққиётига хизмат қилмоқда.

Чарос Aрслонова, туман ҳокимлигининг Aхборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026