16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 21:53
Мақолалар 👁 764

Ҳитойқишлоқ ҳангомалари

Ҳитойқишлоқ ҳангомалари

МИРЗАНИНГ ЭЪЛОНИ

Янгибой ака “Президент томорқаси”дан тўғри Хитой бозорига келди. Машинасини автотураргоҳнинг энг четига қўйиб, бозорга кириб кетди. Янги замоннинг “кашфиёт”ларидан бўлган “қирғин группа” (ёлланма ишчилар) га тушлик ва кечки овқат учун харажат керак. Шу пайт Мирза ҳам келиб машинасини Янгибой аканинг “Кобальт”и ёнига қўйди. Қараса, ҳамма ёғи тупроққа беланган машина. Таниди. Ўзининг режасидан мамнун бўлиб, бир кулиб қўйди-да, Янгибой аканинг машинасининг орқасига ўтди...

Янгибой ака харажатларни машинага юклади-да, шошилинч жўнади. Шу югур-югурда ишчиларнинг кечки овқатини бериб, ҳисоб-китобини қилиб, намозгарда уйига келди. Кампири дамлаган чойни шопириб, чойнак тўппини кийдириб, энди бир ҳузур қиладигандай ёнбошлаганида телефон жиринглаб қолди.

– Алло, ассалому алайкум, фалон-фалон рақамми бу? Янгибой ака деганими?

– Ваалайкум ассалом. Ҳа, Янгибой акангизман...

– Машина сотмоқчимисиз? Бизга машина керак эди. Борсак, кўрсак бўладими?

– Йўғ-э, мен машина сотмайман, янглишдингизми дейман.

– Ундай бўлса, кечирасиз, бизга сизни машинасини сотмоқчи экан, дейишганди...

Янгибой ака чойнакнинг тўпписини олиб, новвот солингган пиёлага чойни алоҳида кайф билан қуйиб, энди икки ҳўпладими-йўқми, телефони яна жиринглади.

– Алло, лаббай, эшитаман.

– Ассалому алайку-ум, – деди овоз эгаси мулозамат билан, – Янгибой акамисиз?

– Ваалайкум ассалом, –шундай мулозамат билан жавоб қайтарди Янгибой ва “жиянларимдан биримикан?” деган фикр кечди кўнглидан. Қуюққина сўрашувдан кейин у томон мақсадга ўтди:

– “Кобальт” машинангиз бор экан, сотмоқчи экансиз, шунга...сўрашмоқчи эдик...

– Худога шукур, машина бор, лекин сотмоқчи эмасман. Ким айтди сизларга машина сотади деб, мени!? – озгина тажангланиб, телефонни ўчирди.

Ёнбошни бузиб,туриб ўтирди. Озгина ҳайронлик пайдо бўла бошлади.

Чойни ичиб бўлар-бўлмас, нотаниш рақамлардан яна икки марта келган қўнғироқларга жавоб бермай ўчириб қўйди. – Тавба, ҳозирги одамлар қандай-қандай бўлган-эй, биров сотаман, демаган нарсасини уялмай, сотасанми, деб турса, тавба?!

Бироздан сўнг телефонини очган эди қўнғироқ тайин турган экан:

– Алло, ассалому алайкум. Машинангизни сотмоқчи экансиз, кўргани бормоқчи эдик...

– Алло! Мен кимга айтибман машина сотаман деб, қачон айтибман?! – Рост-мана асабийлашиб, овози бўғилиб, бақира бошлади Янгибой ака.

– Машинангизга эълон ёзиб қўйган экансиз-ку!

– Нима? Қанақа эълон?!

– Машинангизга эълон ёзиб қўймаганингизда биз туш кўриб биламизми, ака!

Янгибой ака қизиқ ҳолатга тушиб қолди. Қанақа эълон, қачон ёзибди уни, нима деб ёзибди?..

– Кампир! – бақирди жаҳл билан, – Машинага қара, қандай эълон бор экан! Йўқ, тўхта, ўзим қарайман!

Супадан инқиллаб тушиб, машина томонга шошилди. Кампири ҳам ҳайрон бўлиб унга эргашди. Машинанинг олдига, ёнига қаради: ойналарида қуюқ чангдан бошқа ҳеч гап йўқ. Орқасига ўтди. Не кўз билан кўрсинки, орқа ойнани қоплаган қалин чангга “Сотилади. Янгибой А.” деб, телефон рақами ҳам чиройли қилиб ёзилган. Мирзанинг дастхатини таниди. Хо-холаб кулишдан ўзини тиёлмади, асабийлиги ҳам бир зумда тарқаб кетди...

– Вой наймит-эй, боплабди лекин, қулайини топганини қара! Кампир, челак бер, машинани ювиб қўяй, болаларга қараб ўтирмай, Мирзанинг эълони бу! – деб билакларини шимарди. Кампири: “Ҳазилларингиз бор бўлсин сизларнинг, бирдай шунақа қилиб юрасизлар. Одамлар машина тополмайди. Машина топганлар супуриб-артиб қўйишга латта тополмайди”, – деб бир “чақиб” олди-да, кулганича челакни обкелгани кетди.

– Ҳа-а, сенинг ҳам бир қулайинг келар, кўрасан, Мирза, кўрасан ҳали, – деб ўзига тасалли берарди Янгибой ака машинани ювишга ҳозирланаркан.

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026