03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 12:40
Мақолалар 👁 413

БИР КЕЛИБ-КЕТИНГ, ҚИШЛОҒИМИЗГА

БИР КЕЛИБ-КЕТИНГ, ҚИШЛОҒИМИЗГА

З.М.Бобур номли овул, “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш тадбирларидан сўнг, янада кўркам ва обод гўшага айланиб бормоқда. Қишлоққа элтувчи йўлнинг икки ёқасидаги ям-яшил арчалар кундан-кунга бўй чўзиб, қишлоқ чиройига-чирой қўшмоқда.

Ҳудуддаги барча кўчаларга шағал-тош тўшалиб, асфальт ётқизилмоқда. Тунги чироқлар ўрнатилган кўчаларимиз чароғонлигини кўриб, кўнглимиз янада ёришади. Овул фуқаролар йиғини раисаси Гулбаҳор Раимова ташаббуси ҳамда ишларни тўғри ташкил этгани боис, Бобур номли қишлоғимизда аҳоли муаммолари босқичма-босқич ижобий ҳал этилмоқда. Қишлоқ ҳудудида фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси Алишер Ялғашев, хотин-қизлар фаоли Сабоҳат Ражабовалар уйма-уй кириб бориб, ёшлар ва аёл-қизлар ҳаётига доир муаммоларни жойларига чиқиб ўрганиш орқали ҳал қилишмоқда. Ёшлар етакчиси Асилбек Реимов ҳоким ёрдамчиси Алишер Ялғашев билан ҳамкорликда ёшлар муаммоларини тизимли асосда ўрганиб, уларнинг иш билан бандлигини таъминлашларига яқиндан ёрдам бериб келмоқда. У иқтидорли қиз Умида Ибрагимова “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларида туманда 1-ўринни, Республикада 2-ўринни эгаллашида барча зарур шароитларни яратиб берди ва ушбу муваффақияти билан “STREET WORKOUT” спорт майдончасини ютиб олди.

Тўйларимиз ҳамда бошқа оилавий тадбирлар тинч, файзли ўтишида профилактика инспектори Ҳамид Нурекеев ҳамда ёрдамчиси, инспектор Бахтиёр Ражабовларнинг ҳиссалари катта.

Қишлоғимизга кираверишда, катта йўл ёқасида жойлашган, Гулрухсора Нафасованинг кундалик эҳтиёж моллар дўкони очилишида ҳам Бобур ОФЙ масъулларининг хизматлари катта. Аҳоли эндиликда кундалик харажат учун туман марказига қатнамайдиган бўлишди. Бундан ташқари, қишлоғимизда минерал ўғитлар қишлоқ хўжалик моллари, озиқ-овқат, кийим-кечак дўконлари ҳам фаолият юритаётгани, икки қаватли тўйхона ҳамда супермаркет қурилаётганидан аҳоли мамнун. Телерадио устаси Ойбек Аллаберганов, сартарошлар Аъзам Холимбетов, Шаҳзод Қурбонбоев, этикдўз  уста Хуршид Ражабов, дорихона мудири Отабек Чоршамовлар ҳам эл-юрт хизматига камарбаста. Нодирбек Қодиров, Бахтиёр Хидировлар томонидан ҳар куни хонадонларга тоза ичимлик суви беминнат етказиб берилмоқда. Ёш тадбиркор, чевар қизларимиз Наргиза Ғўчбоева, Мардона Адҳамовалар хизматидан, “Баҳром — Лолагул” МЧЖ пазанда нонвойлари ёпаётган иссиқ нон, патирлар лаззатидан халқимиз миннатдор. Зулхумор Бекатова, Нилуфар Ражабова, Шарофат Сафарбоева каби тадбиркор аёл-қизлар меҳнати туфайли элимиз дастурхонидан ёғли патир ва иссиқ нон аримайди.

Неъмат Бобожонов, Турғун Қулимбетовлар  ясаган уй ва ошхона мебель жиҳозлари эса ҳамиша харидоргир. Бу мебеллар қўшни маҳаллалар хонадонларига ҳам кўрк бағишлаб турибди.

Янгидан қурилиб, ишга туширилган “Жасурбек” кафеси, кафе яқинидаги гўшт дўкони хизмати ҳам барчага манзур.

Қишлоғимизда амалга оширилаётган барча эзгу ишларда “маҳалла еттилиги”нинг хизматлари катта. Уларнинг ҳамкорликдаги, эл-юрт манфаати йўлидаги фидойиликлари туфайли З.М.Бобур номли қишлоғимиз тумандаги иқтисоди равнақ топаётган обод гўшага айланиб бормоқда. Қишлоғимизга бир бора келиб-кетсангиз, бу ўзгаришларнинг яққол гувоҳи бўласиз.

Гулора ДЎСЧАНОВА, З.М.Бобур номли овул, пенсионер.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026