26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 17:00
Мақолалар 👁 323

ТАЪНА

ТАЪНА

(Кичик ҳикоя)

Қатор ҳовлилар олдидаги майдончада ўн-ўн беш чоғли болалар ланка ўйнашарди. Уларнинг лан-кани ҳар тепганида санаганлари, бири-биридан ўзганига шодон қий-қирганлари майдонча четида уларни мунғайибгина кузатиб ўтирган Муҳсиннинг ҳавасини келтирарди. У ўзича болаларга қўшилиб санар, худди ўзи ғолиб келгандек, баъзан улар қувонишса, беихтиёр юзига табассум югурарди. Чор-атрофни ғира-ширагина кўроладиган бола тенгқурларининг ўйинини, ўйин деб талашиб-тортишишларини аниқ тасаввур эта оларди. Ахир у ҳам ўн ёшларигача улар билан гоҳ ланка, гоҳ футбол, хуллас, бири-биридан завқли ўйинларни бирга ўйнаган, лойсувоқ томлардан томларга сакраб, кўча чангитиб катталарни безор қилган “аскар”ларнинг бири бўлган. Фақат...

Ўшанда Муҳсин тўрт ёшларда бўлган. Бувисининг ҳар доим аввал чуқур хўрсиниб, кейин афсус-надоматлар билан эслашича, онаси даладан ишдан келиб, энди овқатга уннамоқчи бўлганида куни бўйи соғиниб қолганигами, оёғига ўралашиб хархаша қилаверган, картошка артаётган онасининг қўлидаги пичоғига ёпишганида онаси бошқа пичоқда ишини давом эттирган. Шошилинчда ўғлига қарашга улгуролмаётган вақтида Муҳсиннинг уҳҳҳ... деган овозидан югуриб келиб ... унинг бир кўзидан қон оқаётганини кўрган. Гоҳ бир қўлидаги картошкага, гоҳ олдида турган тақсимчага уриб ўйнаб ўтирган боланинг кўзига пичоқ қандай қилиб тегиб кетганини ўзи ҳам эслолмайди. Худди туш каби элас-элас эсида қолгани... кўзидаги оғриқ зарбига чидолмай йиғлаганлари, касалхонада энамга, уйимга кетаман, деб тўполон қилганлари... ва дўхтирларнинг “Кўзингга пичоқ тиқмаганингда уйингда юрардинг, жўра” дея овутганлари...

Муҳсин эсини танибдики, онаси уни доим авайлайди, кўнглига қарайди, худди олдида айбдордай, айбини ювишга чора тополмаётган одамдай юзига тик қарай олмайди. Бунинг сабабини у вақт ўтгани сайин – кўзлари хиралаша бошлаганида англагандай бўлди.

У ақлли бола эди. Энасининг узун тунлар сочларини силаб, елкасига қоқиб, дунёга сўқир бўлиб келиб, ёруғ оламнинг нелигини фақат эшитиб яшаётган болалар ҳам борлиги, ўзининг ҳарна бўлса-да кўраётганига қувониши лозимлигини айтиб овутишлари баъзан сиқилган дамларида юпанч бўларди. Онасининг олдида ўзини мудом яхши тутишга ҳаракат қиларди, ўзини деб онасининг қийналишини истамасди. Бироқ ерга урса кўкка сапчийдиган, ҳали болалик шўхликлари тарк этмаган ўн икки яшар боланинг тақдирига тан бериши ҳам осон эмасди. Айниқса, мактабга боролмайдиган бўлиб қолгач, хира бўлса-да кўраётганига қарамай, бутун дунёни зулмат босгандек, чексиз-чегарасиз зимистонда фақат ёлғиз ўзи қолиб кетгандек жуда азобланди. Баъзан қўлига тушган нарсани отиб, уриб, синдириб, зулмат қаърини ёриб нурафшон, оппоқ, ойдин манзилларни излаб кетгиси келарди. Бундай пайтларда унинг кўнглига қил сиғмас, ҳеч кимни ёнига йўлатгиси, ҳеч ким билан гаплашгиси келмасди. Шунда энаси... бошини хам қилганича чорасизлик аламидан тили гапга айланмай қолар, фақат қўллари билан сочларини, елкаларини силарди. Шунда... шунда Муҳсиннинг кўнгли бироз таскин топиб, овуниб қоларди. Кечқурун онаси даладан ҳориб-чарчаб қайтганида энаси ҳам, Муҳсин ҳам бу ҳақда гап очишмасди... Аммо бугун... бугун унинг мурғак қалбидан отилиб чиққан исён жуда шиддаткор, жуда аёвсиз эди: “Нега ҳамма кўрган дунёни мен кўролмайман? Нега ҳамма болалар каби мен ўйнаб-кулолмайман? Менинг бунга ҳаққим йўқмиди?” Саволлар жавоби онасига бориб тақалиб, юрагини бадтар пармалаб азоблар, бадтар хуноби ошиб телбаларча ўзини ўтга, чўққа ургиси келарди. Аслида у майдонча четида шунчаки томошабин бўлиб, майсалар устида ёнбошлаб ётганди. Барига синфдоши Бекки (асли исми Бекмурод, болалар уни шундай аташарди) сабаб бўлди. Майдончада ланкадан зерикиб футбол ўйинига ўтган болалардан бирининг тепган тўпи шундоққина Муҳсиннинг оёғи ёнига келиб тўхтади. Шунда Бекки унга:

– Муҳсин, менга от, – деб қичқирди. Бу пайтда у тўпни эгилиб олиб майдонча тарафга ирғитган эди.

– Сенга нима дедим, менга отсанг бўлардику, – деди Бекки жаҳл билан рақиби эгаллаб олган тўп кетидан югуриб бораётириб. Кейин жаҳл устида:

– Гапниям келиб-келиб сенга айтибман-ов, – деди ҳаммага эшиттириб. Бу гап Муҳсинга худди “сўқир бўлсанг ҳам сенга айтибман-ов” дегандай туюлди. Шунда... шунда бирдан Муҳсиннинг бутун борлиғи бўшашиб, карахт бўлиб қолди. Энди завқ билан майдончада футбол ўйнаётган тенгқурлари ҳам, майдонча четидаги нималар биландир машғул қизчалар ҳам унга худди тушидагидек, бадтар хира кўрина бошлади, қулоқларида Беккининг “келиб-келиб сенга айтибманов” деган сўзлари қайта-қайта акс садо берар, ҳар қайталанган сайин овоз тобора кучайиб, уни бетоқат қиларди.

У бу азобга қанча дош бериб турди, қачон уйига қайтди, ўзи ҳам билмайди. Билгани шуки, уйига қайтганида онаси ҳовлида куви пишарди. Муҳсиннинг авзойини кўриб, ҳайратланганича куви пишишдан тўхтаб, айрон юқи қўлларини этакчасига артди-да олдига юрди. Нимадир дейишга чоғланаётган эди, онасидан бурун Муҳсиннинг аламлари сиртига отилиб чиқди:

– Нега бундай қилгансиз, она? Ёш боланинг қўлидан бир пичоқни олиб қўйиш шунчалик қийинмиди, қийинмиди? Ё вақтингиз етмадими? Йиғласам ҳам нега олмагансиз? Шундай қилсангиз – бир йиғлаб қўярдим-да овунардим, энди умр бўйи йиғлайдиган бўлдимку, она! Нега олмагансиз қўлимдан пичоқни?

Онаси беихтиёр турган жойида вужудидан мадор кетиб ўтириб қолди. Йиллар бўйи кўнглини кемириб келаётган армони ҳозир ўғлининг тилидан таъна тошлари бўлиб ўзига отилаётган эди...

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026