15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 23:42
Жамият 👁 393

ЭНДИЛИКДА БОЛАЛАРНИНГ ҲАМ МУРОЖААТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛАДИГАН БЎЛДИ

ЭНДИЛИКДА БОЛАЛАРНИНГ ҲАМ МУРОЖААТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛАДИГАН БЎЛДИ

Бу янги тартиб “Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-608-сонли қонуни билан белгилаб қўйилди.

Бола ҳуқуқлари ҳақида гапирилганда аввало “Бола” тушунчасига қонун нуқтаи назардан шарҳ бериб ўтиш ўринлидир. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 1-моддасида қайд этилганидек, «18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар болаларга нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етган деб топилмаса, бола ҳисобланади». Худди шу мазмундаги таъриф Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунида ҳам ифодаланган.

Дарҳақиқат, “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция” 1989 йилда БМТ нинг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган бўлиб, мазкур конвенцияга бугунги кунда 190 дан ортиқ давлат аъзо ҳисобланади.

Умуман олганда болалар қайси даврда ва қайси мамлакатда яшашидан қатъий назар алоҳида ғамхўрлик ва ёрдамга муҳтож қатлам ҳисобланади. Айниқса, уларнинг ҳуқуқлари оила меҳри ва ғамхўрлиги, уларнинг жамиятдаги мустақил ҳаётга тўла тайёрланиши, тинчлик, тенглик ва бирдамлик руҳида тарбияланиши тушунчалари билан узвий боғлиқ. Болалар учун назарда тутилган барча ҳуқуқлар истисно ва камчиликларсиз, ирқи, жинси, тили, дини, миллий-этник ёки ижтимоий келиб чиқиш жиҳатидан, соғлиғи ва туғилиши, ота-онаси ёки қонуний васийси ёхуд бошқа бирон-бир ҳолатлардан қатъи назар, ҳурмат қилиниши ва таъминланиши керак.

Айтиш жоизки, юқорида қайд этилган норма ва талабларга ҳукуматимиз мустақилликнинг илк кунларидан эътибор бера бошлаган ва Президентимиз томонидан 2020 йил 10 мартда имзоланган юқоридаги қонун мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ушбу қонун билан амалдаги тўртта қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, қонун 2020 йил 11 мартдан кучга кирди.

Янги қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси

96-моддаси 4-қисм билан тўлдирилиб, эндиликда ота-она ва бола алоҳида-алоҳида яшаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек, ўн тўрт ёшга тўлган бола бир вақтнинг ўзида ота ва онадан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли бўлди. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 42-моддасига ҳам тегишли ўзгартириш киритилди.

Қонун билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни 11-моддасининг бешинчи қисмига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан, ота-она (улардан бири) ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар болага таъминот, тарбия ва таълим бериш бўйича мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб, васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек, бошқа давлат органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақли бўлди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни янги 241–модда билан тўлдирилди. Янги модда “Вояга етмаган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари” – деб номланди.

Янги модда талабига кўра, вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига ушбу Қонунда белгиланган тартибда мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли бўлди. Давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг мурожаатларини кўриб чиқиш унинг қонуний вакиллари, шунингдек, васийлик ва ҳомийлик органлари иштирокида амалга оширилиши мумкинлиги, вояга етмаган шахслар тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаганлиги сабабли уларнинг мурожаатларини кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Мурожаатда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмайдиган давлат органлари, ташкилотлар, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари мурожаатни тегишли давлат органига, бошқа ташкилотга ёки мансабдор шахсга ёхуд васийлик ва ҳомийлик органига юбориши шартлиги ҳам модданинг иккинчи қисмида алоҳида белгиланган.

   Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, қонунчилигимизга киритилган мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар мамлакатимизда бола ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, бу янгиликлар бола ҳуқуқларининг кафолати таъминланишига хизмат қилади.

   М.Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026