08.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
08.11.2026, 10:22
Сиёсат 👁 1,097

“Ҳокимлик соати”да аҳоли мурожаатлари билан ишлашиш масаласига эътибор қаратилди

“Ҳокимлик соати”да аҳоли мурожаатлари билан ишлашиш масаласига эътибор қаратилди

Ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг қонунчиликдаги янгиликлардан хабардорлигини таъминлаш бугунги куннинг энг муҳим талаблари сирасига киради. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида фаолият юритаётган ходимларнинг аҳоли билан бевосита мулоқот қилиши, уларнинг муаммоларини қонуний ҳал этиши айнан мана шундай ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларга бевосита боғлиқдир.

Шу мақсадда, жойларда мунтазам равишда турли ўқув-семинарлари ҳамда ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ана шундай муҳим ва аҳамиятли тадбирларнинг навбатдагиси Амударё тумани ҳокимлигида бўлиб ўтди.

Туман Адлия бўлими томонидан ўтказилган “Ҳокимлик соати” тадбири давлат хизматчиларининг касбий малакасини ошириш, қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил қилинди.

Тадбир кун тартибидаги энг асосий масала – бу бугунги кунда давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро мулоқотнинг асосий кўприги вазифасини ўтовчи мурожаатлар институти бўлди. Иштирокчиларга “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг ҳамда ушбу соҳага оид бошқа муҳим қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти тушунтирилди.

Маълумки, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш масъул ходимдан юксак масъулият, эътибор ва қонунларга қатъий итоат этишни талаб қилади. Шу боис, семинар давомида мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, муддатлари ва уларни қонуний ҳал этишнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини бузиш, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлувчи сансоларлик ҳолатларига йўл қўйиш қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

“Ҳокимлик соати” доирасида фақатгина ҳуқуқий масалалар билан чекланиб қолинмади. Бугунги кунда долзарб бўлиб турган экологик ҳолат, атроф-муҳит озодалиги ва ҳудудларни ободонлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Биламизки, экологик тозаликни сақлаш жамиятнинг фаол аъзоси, айниқса, раҳбар ходимларнинг энг асосий бурчлари қаторида туради. Хусусан, тадбир иштирокчиларига маҳаллалар ва кўчаларни чиқиндилардан тозалаш, ҳудудларда санитария-гигиена қоидаларига риоя этишни таъминлаш ҳамда кенг кўламли ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича зарур тушунтиришлар ва кўрсатмалар берилди.

Қизғин ва очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир якунида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан аниқ ва қонунчиликка асосланган ҳолда батафсил жавоблар олдилар.

Бундай форматдаги очиқ мулоқотлар ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, уларнинг кундалик иш фаолиятида дуч келадиган турли муаммоли вазиятларни қонуний ва адолатли ҳал этишлари учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026