21.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.10.2026, 00:04
Мақолалар 👁 723

ДОЙИММИСИЗ, БЎЛАММИСИЗ?!

ДОЙИММИСИЗ, БЎЛАММИСИЗ?!

“Насабларингизни (зотларингизни) билинглар, қариндошларингизга силаи раҳм қиласизлар. Чунки алоқаси узилган қариндошчиликнинг яқинлиги йўқдир...” (“Ҳадис”дан).

Ҳозирги жонли сўзлашувда ҳам, вақтли матбуот ва ҳатто телевидениеда ҳам, амакининг ўғли ёки қизини жиян деб аташаётгани, опа-сингилларнинг фарзандлари бир-бирини ким деб аташда янглишаётгани ушбу мўъжаз мақолани ёзишга ундади. Ният холис, уруғ-аймоқчиликни ёқлаш ёки ҳеч ким билан баҳслашиш ниятимиз ҳам йўқ. Фақат ҳозирги авлод қариндошлик муносабатлари тилимизда қандай тўғри аталишини билишни истасалар, марҳамат, фикрлашамиз. Ким тўғри аташни билишни истамас экан “отис” (отец-рус) “мамашка”, “брат”, “сестрёнка” деб юраверсин.

70-80 ёшни кўрган ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, туркман оқсоқоллари билан суҳбатлашиб, фикрларимизни кенг жамоатчилик билан ўртоқлашишга жазм этдик. Ёшларимиз (авлодимиз) амаки, амма, хола, дойи (тоға), жиян, тоғавачча, бўла (холаввача) қандай қариндош эканлигини билиб қўйсалар асло зиён қилмас!

Хўш, амаки ким ўзи?

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (5 жилдлик. 1-жилд)да: Амаки: 1. (форс тилида ақр) отанинг акаси ёки укаси (жиянга нисбатан) 2. Ўзидан катта эр кишига мурожаатда ёки ҳурмат юзасидан ишлатилади; 3. Умуман эр киши (ўзидан кичикларга нисбатан) деб учта маъноси берилган. 1-изоҳдан қавс ичида берилган “жиянга нисбатан” деган сўзга қўшила олмаймиз. Балки Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида шевада бундай ишлатилар, лекин бизда амакини, амакининг ўғил-қизларини “жиян” деб атамайдилар! Уларни ака (опа), ука (сингил) деб атаган тўғри бўлади.

Қозоқ, қорақалпоқ, туркманлар бу масалада анча маҳкамроқ.

Шу китобда: “Амакивачча ака-укаларнинг ўғил-қизлари (бир-бирига нисбатан) деб тўғри берилган (I жилд, 79-бет)”. Лекин II-жилднинг 96-бетида: “Жиян – ака-укаларнинг (?), опа-сингилларнинг фарзандлари (тоғага, амакига, аммага, холага нисбатан)”, – деб чалкаш фикр билдирилган. Яъни амаки ва жиянларнинг қариндошлик муносабатидаги фарқ йўқолган.

Хуллас, амаки – отамизнинг акаси ёки укаси. Бизда ота, бува, ака деб аташади. Халқимизда шундай дастур амал қилиб келганки, бола тили чиққанидан ота (дада)сининг отаси ҳаёт бўлса, ота (дада)ни “ака” деб аташни маъқул кўрганлар. Бу ҳозир ҳам амалда, лекин кўпроқ “дада” деб аташ урф бўлмоқда.

Ота, бобо – ота (дадамиз)нинг отаси.

Ота, бува – онамизнинг отаси (Тошкент томонларда опоқдода). Ўзбекистон Халқ артисти Ортиқ Отажонов ТВда неварасини сал койиб қўйганди: “менга “бува”, “бобо” де, “дода” дема”, – деб.

Буви, эна – отамизнинг онаси.

Буви, момо – онамизнинг онаси.

Она – ойи (шеваларда турли аташади, бизда, “опа” дейишади).

Ота – дада (“ака” деб аташ борлигини юқорида айтиб ўтгандик).

Амакиввача – отамизнинг ака-укаларининг ўғил-қизлари (ўша китоб 73-бет, I-жилд). Ёши катта бўлса – ака, опа, кичик бўлса ука, сингил.

Амма – отамизнинг опаси ёки синглиси.

Хола – онамизнинг опаси ёки синглиси.

Дойи (тоға). (164-бет). “Аёлнинг ака-укалари (унинг болаларига нисбатан). Яъни онамизнинг ака-укалари (эр кишилар) ва уларнинг фарзандлари. “Қозоқ, қорақалпоқларда тоғаси – дойисининг қизларини “дойиқиз” деб аташади.

Жиян – аммамизнинг ўғил-қизлари. Опамизнинг, синглимизнинг фарзандлари. Улар отамизга ҳам, бизга ҳам жиян. 70 ёшдаги чол ё момо бўлса ҳам, биз 7 ёшда бўлсак ҳам, бизга жиян бўлади!

Жиян – амаки эмас! Жиянларнинг ўғил-қизлари, ҳам бизга жиян (ча)лар бўлиб бораверади. Ўша мўътабар китобнинг 96-бетида ўзидан кичик яқин кишиларга ҳам жиян деб мурожаат қилиниши тўғри кўрсатилган.

Бўла – опа-сингилнинг болалари (бир-бирига нисбатан), холавачча. Демак, холамизнинг болалари бизга бўла бўлади!

Почча (езна, жезна) – опанинг, ёши катта жиян – “дойи қиз”нинг эри, холамизнинг эри. Ёши кичикларига “куёв” дейилади, езна дейилмайди.

Қайноға – эрнинг акалари, ака уруғлари ёши катталари аёл учун, хотиннинг акалари, ака уруғлари ёши катталари эр учун қайноға бўлади.

Қайни – эрнинг укалари, ёши кичик ука (ини) уруғлари аёл учун қайни бўлади. Хотиннинг укалари, ёши кичик ука уруғлари эр учун қайни бўлади.

Хоразмда ёши кичикларни ҳам “қайноға” деб аташ бор.

Болдиз – ўзбекларда рафиқасининг сингиллари эрга болдиз бўлади.

Бекач – эрнинг сингиллари, жиян сингиллари ҳам рафиқасига бекач бўлади.

Халқимизда ҳурмат – одоб юзасидан бегона кишиларни ҳам бобо, бува, ота, отахон, моможон, энажон, ака, опа, хола, дойи – тоға, жиян, ука, иним, синглим, қариндошим, оғайни, биродар деб аташдек яхши одат бор. Бу балки, ҳамма Одам Ато ва Момо Ҳавонинг фарзандлари эканимизни эслатиб, таъкидлаб турар...

“Кўз қаерда бўлса, меҳр ўша ерда” деганларидек, қариндошларнинг яқинлиги қатнашиқда, меҳр-у муҳаббатда. Аммо ҳар нарсани ўз номи билан атаган ҳам маъқул иш.

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ,

таълим фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026