17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 03:55
Жамият 👁 511

МЕН НЕЧУН СЕВАМАН, ЎЗБЕКИСТОННИ?!

МЕН НЕЧУН СЕВАМАН, ЎЗБЕКИСТОННИ?!

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, сиз Ватанни нима учун севасиз?

Мен шу ерда туғилиб-ўсганман, киндик қоним тўкилган десангиз – бу баландпарвоз ва умумий гаплар бўлиб туюлиши аниқ. Бу саволга тайинли бир жавоб топа олмаймиз. Негаки, мана шу биз кўз очиб кўрган, муқаддас қўрғон – Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни фақатгина ҳис қилиш мумкин. Менинг наздимда, инсон борки, икки сиймога таъриф келтира олмайди, ўша икки сиймо инсониятни яшашга чорлайди. Бири – она, иккинчиси Ватан – Она Ватан!..

Биласизми, мен она Ўзбекистонимизни кимга ўхшатаман? “Сен етим эмассан” бадиий фильмидаги онаизорга ўхшатаман. Уруш ўз фарзандини бағридан юлиб кетган бўлса ҳам, бошқа миллатнинг, бошқа бир элнинг ўн бешта норасидасини асраб олган, ўз боласидек меҳр-у муҳаббатини аямай, бағрига босган ўша мунис ва муштипар онага...

Ҳа, оналар каби она Ўзбекистоннинг оташин меҳри миллат ва элат танламайди. Балки шунинг учундир, бугун унинг бағрида бир қанча миллатлар аҳилликда, бир оила фарзандларидай бўлиб яшаётир...

Яқин ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, бизнинг халқимиз таҳқирланган, инсоний қадр-қиммати топталган, республикамиз эса аграр ва қолоқ ҳудуд эди. Бугун эса, биринчи Президентимиз бошлаб берган шонли йўлни давом қилдираётган, халқпарвар сарбонга эргашган буюк карвонмиз. 28 йиллик қисқа вақт ичида ҳар томонлама ривожланган, ҳар бир соҳа тараққий топган, иқтидорли фарзандлари дунёни лол қолдираётган, юксак маънавиятли ҳур миллатга айландик. Юртбошимиз Ш.Мирзиёев олиб бораётган одилона сиёсат ва юксак эътибор туфайли бугун халқимиз ҳаётидан мамнун ва рози яшамоқдалар. Бугун қайси бир манзилга борманг, у ерда янгиланиш ва бунёдкорликнинг гувоҳи бўламиз. Обод манзилларни кўриб, яшашга бўлган ихлосимиз янада ортади.

Россиялик журналист, бугунги кунда нотинчлик ҳукм сураётган қайсидир давлатларнинг бирига ташриф буюрди. Ва у ердаги аҳволни ўрганаётиб, олти-етти ёшлардаги болакайга кўзи тушиб, унга савол берди:

– Болакай, сенинг орзуинг нима?

Болакай жавоб берди:

– Тонгда эсон-омон уйғониш...

Чет эл каналларининг биридан эфирга узатилаётган бу кўрсатувни кузатар эканман, мурғак болакайнинг бу жавобини эшитиб, кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Мана, тинчликнинг қадри нимада?! Агарда бу саволни ўзбек фарзандига, Ўзбекистон боласига берсангиз – у ҳеч иккиланмай келажакда ким бўлиши ҳақида, дадаси ёки онасига ўхшаб “катта одам” бўлиши ҳақида кўзлари порлаб жавоб берган бўлар эди... Ақалли мана шу ҳолатнинг ўзи учун эркин ва озод Ватанда яшаётганимиз учун шукрона айтгинг келади.

Ҳа... Ватан бизга, менга шу кунгача кўп нарсалар берди. Кўп имкониятлар эшигини очди. Аммо ўйлаб қоламан, мен-чи? Мен Ватанга нима бердим?

Болалигимда ҳарбий бўлишни, қиз бола бўлишимга қарамай, мен ҳам худди йигитларга, акаларимга ўхшаб армияга бориб хизмат қилишни, эгнимда ҳарбий либос билан қасамёд қабул қилишни орзу қилардим. Ота-онам менинг бу қизиқишимни кўриб, жажжи ватанпарварим, дея эркаларди. Тақдир тақозоси билан мен бу соҳани эгаллай олмадим. Лекин ўз олдимга аниқ бир мақсад қўйдим: Мен Ўзбекистонга бўлган муҳаббатимни ўзим танлаган ва ҳозирда таълим олаётган соҳам орқали изҳор этаман.

Ва қуйидаги шеърим орқали бутун Ўзбекистон ёшлари номидан шундай дегим келади:

Кўҳна Турон тупроғига қоришиб кетган,

Боболарнинг дилидаги буюк иқрормиз.

Эй, миннатни билмаган мунисим, онам –

Ўзбекистон, бизга суян, мана, биз бормиз!

Азиза МАДРАҲИМОВА,

Қорақалпоқ Давлат университети талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026